UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  6 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

“А” серия, 14-тур: “Наполи” ва “Милан” қайтиш қиладими? Янгиликлар

“А” серия, 14-тур: “Наполи” ва “Милан” қайтиш қиладими?

“А” сериянинг 14-турида аввалги турдан фарқли равишда бир қатор марказий ўйинларга гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Лекин 13-турда етакчилардан фақат “Ювентус” ғалаба қозонгани Италияда марказий учрашувлар бўлмаган пайтда ҳам очко йўқотишлар кафолатланмаганини кўрсатди. Энди эса 14-тур превьюси билан танишинг.

30 ноябрь, шанба
22:00. Парма – Болонья
Тахминимиз – 2:1

Ўтган турда “Наполи”ни ҳам ўйин, ҳам ҳисоб тарафлама доғда қолдирган “Парма”ни бу сафар яна бир синов кутмоқда. Чунки Эмилия дербиси мамлакатда энг кескин ўтадиган баҳслардан бири сифатида эътироф этилади. Жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўринлари бу учрашувда аҳамиятли эмас. Пароло, Кассано ва Биабиани сингари етакчиларга эга “Парма” Диамантидек яратувчи футболчиси бор “Болонья”га қарши ўйнайди. Агар мезбонлар ғалаба қозонишса, жадвалда янада юқорилаб олиш имкониятини қўлга киритишади. Бироқ бундай дербиларда олдиндан тахмин қилиш ўзини оқламаслиги ҳам мумкин. Биргина вазият ўйин тақдирини ўзгартириб юборади. Мазкур баҳсни кузатишни тавсия қиламиз.

00:45. Женоа – Торино
Тахминимиз – 2:1

Жорий мавсумда ўзларини яхши тарафдан кўрсатаётган жамоалар ўртасидаги тўқнашув. Иккала жамоа сафида Жилардино ва Черчидек тўпурар футболчилар бор. Охирги 4 беллашувда 10 очко тўплаган генуяликлар олдинги турда дарвозабон Маттиа Периннинг маҳорати туфайли “Милан” майдонидан очко билан қайтишганди. Туринликларга эса барқарор футбол кўрсатишга ижрочилар етишмаяпти. Лекин Вентура шогирдлари ҳеч бир рақибга осонликча таслим бўлишмаяпти. “Торино” иштирокидаги беллашувлар кўпроқ қизиқишга сабаб бўлмоқда.

1 декабрь, якшанба
16:30. Катания – Милан
Тахминимиз – 1:2

Ҳар икки жамоа учун жуда муҳим бўлган учрашув. “Катания” охирги ўринга тушиб қолган, “Милан” ЕЧЛда ғалаба қозонгани билан “А” серияда 13-поғонадан ўрин олиб турибди. Пешқадамдан 20, совринли ўринлардан 14 очко ортда қоляпти. Энди жамоанинг очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Истеъфо Аллегрига хавф солмоқда, Галлиани эса ЕЧЛда “Аякс” билан баҳсдан сўнг истеъфо беришини маълум қилди. Унинг ўрнига клуб бошқарувига Паоло Мальдини келиши айтилди. Бу жиддий ўзгариш бўлиши мумкин. Таркиб борасида Аллегри олдида муаммолар бор. Абате ва Робиньо ҳам жароҳат олган футболчилар сафига қўшилишди. Мезбонлар Плашил, Бергиссио ва Лопес сингари ўйинчилар ёрдамида ижобий натижани қўлга киритишга уриниб кўришади. Бизни ўта кескин учрашув кутиб турганига шубҳа йўқ.

19:00. Аталанта – Рома
Тахминимиз – 1:1

Охирги 3 учрашувда фақат дуранг ўйнаган “Рома” шулардан иккитасида ўз майдонида рақибларга очко туҳфа қилди. Шунингдек, сўнгги 5 баҳсда римликлар биттадан ортиқ гол уришмади. Бу эса ҳужумда муаммолар юзага келганини кўрсатади. Мавсум бошида иштиёқ эвазига ёрқин ўйин намойиш қилган Руди Гарсия шогирдлари энди ўзларига қарши шундай иштиёқ билан ҳаракат қилаётган жамоалар билан беллашувда қийинчиликка дуч келишяпти. Йепес, Чигарини, Моралес, Денис ва Ливая сингари яхши ижрочиларга эга бўлган Стефано Колантуоно жамоаси асосий очколарни ўз майдонида тўплаяпти. Ҳозирча жамоанинг ўйинлари ёмон таассурот қолдирмаяпти. “Рома” эса ҳозирча ўртамиёна рақибларни ўртача ўйин билан юта олмаяпти. Навбатдаги очко йўқотиши жамоанинг аҳволини мураккаблаштиради. Чунки давра охиригача римликлар “Фиорентина”, “Милан”, “Катания”, “Ювентус” ҳамда “Женоа” билан тўқнаш келади. Олдинда “Рома”ни жуда қийин кечадиган учрашувлар кутяпти. “Аталанта” эса уйида шунчаки таслим бўлмайди. Римликлар сафида Тотти, Бальцаретти ва Торосидис майдонга тушмайди.

19:00. Интер – Сампдория
Тахминимиз – 3:2

Турдаги эътиборга молик яна бир беллашув. “Сампдория” бошқарувига Синиша Михайлович келгач, генуяликлар алоҳида қизиқиш уйғотишади. “Интер” ҳозирча Вальтер Маццари қўл остида яхши ўйин намойиш қилмоқда, бироқ натижалар мақташга арзийдиган даражада эмас. Ўртамиёна клублар билан баҳсларда миланликлар очколарни бой бериб қўйишяпти. Ҳужумкорлик борасида жамоанинг натижалари жуда яхши. Энг муҳими, “Интер”ни Эрик Тоҳир сотиб олгач, эртанги кунга ишонч пайдо бўлди. Дарвоқе, индонезиялик бизнесмен мазкур ўйинни бевосита “Жузеппе Меацца”да томоша қилади. Бу мезбонларга қўшимча куч бағишлаши табиий. Ўз навбатида “Сампдория” Габбиядини ва Эдернинг фаоллиги эвазига қаршилик кўришга уриниб кўради.

19:00. Кальяри – Сассуоло
Тахминимиз – 1:1

Ҳақиқий ўртамиёналар ва “А” серияда қолиш учун курашадиган жамоалар баҳси. Бу ерда ортиқча гап-сўзларга ҳожат йўқ. Ҳар икки жамоа муҳим очколарга эга чиқиш учун кураш олиб боради. Чунки пешқадамлардан очко олгандан кўра шундай рақобатчини очкосиз қолдириш фойдалироқ. Шу сабабли мураббийларнинг тактик жангида ким кучлироқ чиқса, ўша жамоа ғалаба қозонади. Охирги 3 беллашувда 7 очко тўплаган “Сассуоло” сафида Берарди ўзини кўрсатяпти. Бироқ етакчи ҳимоячи саналган Антеи дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборади. Мезбонлар сафида Ибарбо ва Наингголан сингари етакчилар ўйин тақдирини ҳал этишга уриниб кўришади.

19:00. Кьево – Ливорно
Тахминимиз – 1:0

Веронада кечадиган баҳс аутсайдерлар баҳсига айланади. Бу жамоаларни уч очко ажратмоқда, меҳмонлар юқорироқда боришяпти. Охирги 2 турда ўзига келган “Кьево” бу сафар ҳам муҳим очколарни қўлдан чиқармаса керак. “Ливорно” ўз майдонидаги учрашувларга кўпроқ эътибор қаратяпти. Мазкур учрашувда вероналиклар зафар қучиш эҳтимоли кўпроқ.

22:30. Ювентус – Удинезе
Тахминимиз – 3:0

“Зебра”лар беллашуви. Ҳар икки жамоанинг биринчи либоси ўхшаш. Шу сабабли улар ўртасидаги баҳсни Италияда шундай аташади. Меҳмонлар етакчиси Антонио Ди Натале жамоаси “Ювентус”ни доғда қолдиришга уриниб кўришини таъкидлади. Бироқ удинеликлар ушбу мавсумда сафарда 6 баҳсдан 5тасида имкониятни бой беришди. Антонио Конте шогирдлари эса октябрь ойи ўрталаридан бошлаб юқори савияга чиқишди. Охирги 5 беллашувда туринликлар гол ўтказишмади ва барча ўйинда ғалаба қозонишди. Франческо Гвидолин ҳар доимгидек иқтидорли футболчилардан яхши жамоа тузишга интилмоқда. Лекин “Ювентус”да таркиб ва ижрочилар маҳорати борасида яққол устунлик мавжуд. Италия учун хос бўлмаган вақтда бошланадиган учрашувни томоша қилиш учун 10 мингга яқин болалар ташриф буюришади. “Наполи” билан беллашувдан сўнг шимолий ва жанубий трибуналарга тиффозиларнинг кириши бир ўйинга таъқиқланганди. Натижада клуб раҳбарияти болаларга ўйинни кузатиш имкониятини туҳфа этди.

2 декабрь, душанба
23:00. Фиорентина – Верона
Тахминимиз – 4:2

Флоренцияга Лука Тони қайтмоқда. Бироқ энди у рақиб етакчиси сифатида “Артемио Франки”да майдонга тушади. Тони “Верона” сафида 5 тўп киритиб, яна 7 тўп киритилишида бевосита иштирок этди. Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган клубларнинг ўзаро учрашувида флоренциялар фаворит. Винченцо Монтелла шогирдлари бу мавсумда ҳам ҳужумкор футбол билан мухлисларни хурсанд этиб келишяпти. ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқини берадиган ўринлардан бирига даъвогарлик қилаётган “Фиорентина”да бунга етарлича имконият бор. Вероналиклар мавсум арафасида “А” серияда қолишни хоҳлашларини баён этишганди. Лекин ҳозирги ўйини билан жамоа Европа Лигасига йўлланма олиш учун курашиб кўрса бўлади. “А” серияда қолиш вазифасини “Верона” давра охиригача бажариб қўйса ажаб эмас.

01:00. Лацио – Наполи
Тахминимиз – 2:1

Турни Римда ўтадиган марказий учрашув якунлаб беради. Охирги турларда дуранглар гирдобига тушиб қолган Владимир Петкович шогирдлари Хамшик ва Суньигасиз қолган “Наполи” қаршилигини синдиришга уриниб кўришади. Рафаэль Бенитес жамоаси сўнгги 3 беллашувда мағлубиятга учради. “Лацио” мураббийи кейинги ёздан Швейцария терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида Европа ОАВ хабар тарқатди, бироқ буни “Лацио” президенти тасдиқлагани йўқ. Петкович эътиборини душанба куни ўтказиладиган муҳим беллашувга қаратган. Шиддатли кечадиган учрашувда мезбонларнинг имконияти салгина юқори.


14-тур олдидан турнир жадвали
#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Juventus13111128 - 101834
2Roma13103026 - 32333
3SSC Napoli1391324 - 121228
4Inter1375130 - 131726
5Fiorentina1373324 - 15924
6Hellas Verona1371522 - 20222
7Genoa1353514 - 15-118
8Lazio1345417 - 17017
9Parma1344518 - 20-216
10Atalanta1351714 - 17-316
11Udinese1351712 - 15-316
12Torino1336422 - 22015
13AC Milan1335518 - 20-214
14Cagliari1335513 - 20-714
15Sassuolo1334615 - 28-1313
16Livorno1333713 - 20-712
17Bologna1325615 - 25-1011
18Sampdoria1324714 - 23-910
19ChievoVerona132388 - 18-109
20Catania132389 - 23-149


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика