Latest news

09:32«Милан» Деулофеуни ижарага олганини эълон қилди, «Эвертон» ғазабда0 09:32«Милан» объявил об аренде Деулофеу, «Эвертон» не считает сделку закрытой0 09:15Карло Анчелотти: «Фақат натижадан қониқдим»0 09:15Карло Анчелотти: «Мы можем быть довольны результатом, но не тем, как мы играли»0 08:50ФИФА Матипга «Ливерпуль» сафида ўйнашга рухсат берди1 08:50ФИФА разрешила Матипу играть за «Ливерпуль»0 08:32Футзал. Олий лига. 4-тур. Бешинчи кунги ўйинлар тақвими3 08:29Бобуржон Акбаров "Куала-Лумпур" сафидаги илк ўйинда гол урди6 08:20«Сток Сити» Берахинони 12 миллион фунтга сотиб олди2 08:20«Сток Сити» приобрел Берахино за 12 млн фунтов0 08:03«Вест Хэм» Фонтени 8 миллион фунтга сотиб олди5 08:03«Вест Хэм» купил защитника Фонте за 8 млн фунтов0 07:59“Насаф” сўнги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди (тўлиқ шарҳ)11 02:49Испания чемпионати. “Лас-Пальмас” – “Депортиво” 1:11 02:49Чемпионат Испании. «Лас-Пальмас» сыграл вничью с «Депортиво»0

09 nov 12:34
News

“А” серия, 12-тур превьюси. Туринда гигантлар тўқнашуви

Апеннин ярим оролларида якшанба куни йилнинг энг кутилган ўйинларидан бири ўтказилади.
Италия “А” сериясининг 12-турида Туриндаги “Ювентус Стэдиум”да мезбонлар Неаполдан ташриф буюрадиган “Наполи”ни қабул қилади. Турнинг барча ўйинлари анонсини эътиборингизга тақдим этамиз.

9 ноябрь, шанба
22:00. Катания – Удинезе
Тахминимиз – 1:2

Мазкур беллашув арафасида удинеликлар ўз етакчилари Антонио Ди Наталени икки ҳафтага йўқотишгани маълум қилинди. Бир тарафдан терма жамоалар учрашувлар ўтказадиган ҳафтадан аввал жароҳатга йўлиққани Ди Натале учун яхши бўлди. Чунки у фақат бир беллашувни ўтказиб юборади. Лекин у жамоа етакчиси саналади. Жорий мавсумни кўнгилдагидек ўтказмаётган Луиджи Ди Канио шогирдлари ўз майдонларида зарур очколарни қўлга киритишга уриниб кўришади. Таркиби асосан итальян ва аргентиналик футболчилардан иборат “Катания”га ҳимоядаги хатолар жуда қимматга тушмоқда. Удинеликлар сафида Муриэль ва Майкосуэл тобора ишончли ўйин намойиш этишяпти. Бу баҳсда меҳмонлар имкониятини юқорироқ баҳолаш мумкин.

00:45. Интер – Ливорно
Тахминимиз – 3:1

Ҳақиқий итальянча жамоа саналган “Ливорно” “Жузеппе Меацца” стадионида “А” серия грандларидан бирига қарши майдонга тушади. Давиде Николи жамоаси ҳозирча “Милан” билан бир хил очко жамғарган. 11 ўйиндан кейин 12 очко тўпланганини ўртача деб айтиш мумкин. “Интер” таркибида Мауро Икарди янги йилгача бошқа ўйнай олмаслиги маълум қилинди. Ўз навбатида Хавьер Занетти майдонга тушиш имкониятига эга. Вальтер Маццари шогирдлари ҳозирча барқарор ўйин намойиш этишмаяпти. Айни пайтда “Интер” иштирокидаги учрашувдан ҳар нарсани кутиш мумкин.

10 ноябрь, якшанба
16:30. Женоа – Верона
Тахминимиз – 2:2

Европа футболи мавсумида кашфиёт жамоа номига лойиқ кўрилган “Верона” бу сафар Генуяга сафар қилиб, “Женоа” синовидан ўтади. Аслида ҳозир эгаллаб турган ўринлари бўйича вероналиклар синаб берувчи вазифасини бажаришлари эҳтимоли йўқ эмас. Шунингдек, икки машҳур ҳужумчи – Альберто Жилардино ва Лука Тонининг ўзаро тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Андреа Мандорлини жорий мавсум “Верона”ни курашчан жамоа сифатида шакллантира олгани кўзга ташланди. Ромуло, Жоржиньо ва Тони вероналикларнинг ҳужумдаги ҳаракатларида фаол ҳаракат қилишмоқда. “Женоа” ҳам бу йил анча мазмунли ўйин кўрсатиб келяпти. Генуяда ишқибозлар ҳар икки жамоанинг ҳужумкор ҳаракатларига гувоҳ бўлса ажаб эмас.

19:00. Парма – Лацио
Тахминимиз: 2:1

Турнир жадвалида бир-бирига яқин жойлашган жамоалар учрашуви кескин ўтишига шубҳа йўқ. “Парма” охирги турларда “Милан” ва “Ювентус” билан куч синашди. Энди “Лацио” бу клубни синовдан ўтказади. Мезбонлар сафида мавсум кашфиёти сифатида эътироф этилаётган Марко Пароло, тажрибали Антонио Кассано, Амаури, Белфодил ишқибозлар ишончини оқлашга уринишяпти. Римликлар эса мавсум олдидан кутилган ўйинни тақдим эта олишмаяпти. Владимир Петкович турли муаммоларга дуч келяпти. Лекин “Лацио”нинг ўйини бир қовушса, ҳар қандай рақибни бемалол доғда қолдириш имкониятига эга. Мазкур беллашувда Роберто Донадони шогирдларининг кичик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қиламиз.

19:00. Рома – Сассуоло
Тахминимиз – 2:1

Дастлабки 10 турда ғалабага эришган “Рома” аввалги турда Туринда очко йўқотди. Охирги 3 баҳсда Руди Гарсия шогирдлари рақиблар дарвозасини бир мартадан ишғол қилишди. Бунга жамоа етакчиси Франческо Тоттининг жароҳат олгани сабаб бўлди. Тотти фақат январь ойидан сафга қайтади. Унгача эса римликлар мураккаб вазиятдан қолган футболчилар ёрдамида чиқиб кетишлари керак бўлади. “Сассуоло”га қарши учрашувни Меҳди Бенатиа дисквалификация сабабли қўйиб юборади. “А” серия дебютанти таркиби асосан ёш маҳаллий футболчилардан иборат. Ҳимоячи Лука Антеи, ҳужумчи Доменико Берарди, ярим ҳимоячилар Лука Марроне ва Эзекиель Скелетто эртанги кунга ишонч билан қарашга умид бермоқда. Жамоа юқори дивизионга кўникиб бориш жараёнида рақобатчиларидан ортда қолиб кетмаяпти. “Олимпико”да бўлиб ўтадиган ўйинда ҳар қандай шароитда мезбонларнинг имконияти юқори баҳоланади.

19:00. Кальяри – Торино
Тахминимиз – 2:2

“А” сериянинг ҳақиқий ўртамиёна клублари учрашуви. Туринликлар бу мавсум ҳамшаҳарларидан бошқа грандларни очко йўқотишга мажбур қилиб келишяпти. Лекин ўйин савияси жуда юқори ва барқарор эмас. Алессио Черчи ва Чиро Иммобиленинг ҳужумдаги маҳорати жамоага қўл келмоқда. Энг катта жумбоқ эса “Торино”нинг 11 учрашувда 5 бор пенальтидан гол урганидир. Бу лигадаги энг юқори кўрсаткич. “Кальяри” ўз ўйинларини баъзи муаммолар туфайли (стадион хавфсизлиги ва маҳаллий ҳокимият билан келиша олмаслик) бошқа ҳудудда ўтказишга мажбур бўляпти. Бу фақат зарар келтирмоқда. Учрашувда голларга бой дуранг қайд этилишини тахмин қиламиз. Чунки “Торино” жорий мавсумнинг ўзида икки марта 3:3, бир бор 2:2 ҳисобида дурангларни қайд этишга улгурди.

19:00. Кьево – Милан
Тахминимиз – 1:2

Мавсумни ҳозирданоқ бой бераётган клублар ўртасидаги ўйин унга бўлган қизиқишни янада оширмоқда. Берлускони ҳалигача Аллегрининг салбий натижаларига тоқат қилиб келмоқда, Галлиани эса мураббийни мақташдан нарига ўтмаяпти. “Кьево” мухлислари ҳамшаҳарларининг натижаларига ҳавас қилиш билан банд. “Милан”га жароҳатланган футболчиларнинг кўплиги қўшимча зиён келтиряпти. Балки, жамоа шифокорлар штабида қандайдир муаммо бордир. Лекин миланликлар ўтган мавсумни ҳам шундай бошлаб, қишки танаффусдан кейин узов вақтгача мағлубиятсиз юриш қилишганди. Бу сафар ҳам улардан шундай қаҳрамонлик кутиб қоламиз. Чунки “Милан”сиз “скудетто” ёки ЕЧЛ ўринлари учун кураш унчалик татимайди.

19:00. Аталанта – Болонья
Тахминимиз – 2:1

Бергамоликлар одатдагидек ўртамиёна поғоналарда юришибди, “Болонья” эса кутилмаганда аутсайдерлар қаторига тушиб қолди. Таркибида Диамантидек ижодкор футболчи бор бўлгани ҳолда яхши натижаларга эриша олмаётгани катта муаммолар борлигини исботлаб турибди. Мезбонлар сафида икки учрашувга дисквалификация қилинган Херман Денис майдонга тушмайди. У кейинги турни ҳам ўтказиб юборишга мажбур. Лекин майдон эгаларида барибир имконият кўпроқ.

00:45. Ювентус – Наполи
Тахминимиз – 3:2

“Ювентус” ва “Наполи” охирги икки мавсумда “скудетто” учун курашда биринчи рақамли рақобатчиларга айланишди. Ҳозир ҳам “Рома” пешқадамлик қилаётган бўлишига қарамай, барибир бу клубларда имконият яхшироқ эканлигини римликларнинг ўзлари яшириб ўтиришмаяпти. Таркиб ва футболчиларнинг тажрибаси якшанба куни Туринда тўқнаш келадиган жамоаларга қўл келиши табиий. Аввалги икки мавсумда “Юве” ўз майдонидаги ўйинларда зафар қучган, Неаполда дуранг натижалар кузатилган. Туринликларга Лихтштайнер ва Вучинич, меҳмонларга Место ёрдам бера олмайди. Видал, Пирло, Погба ва Тевез сингари “Юве” етакчилари Хамшик, Инсинье, Кальехон ва Игуаин каби неаполликлар етакчилари билан шиддатли баҳсга киришишади. Ўйинни Италиянинг таниқли ҳакамларидан бири Жанлука Рокки бошқариб боради. Умид қиламизки, мазкур учрашув бизга “А” серияга хос эҳтиросли ва жанговар, ҳақиқий мардлар тўқнашувини тақдим этади. Чунки бу Италия футболи.
00:45. Фиорентина – Сампдория
Тахиинимиз – 3:1


Тобора яхши ҳолатга кириб бораётган “Фиорентина” ўтган мавсумда ўртамиёналарга қарши беллашувларда катта қийинчиликка дуч келган. “Сампдория” мавсумни омадсиз ўтказяпти. Шу сабабли Флоренцияда ўтадиган баҳсда Винченцо Монтелла шогирдларининг имконияти анча юқори.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 160
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 84
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
Испания кубоги. 1/4 финал. «Реал» дастлабки ўйинда «Сельта»га ютқазди
Испания кубоги 1/4 финали дастлабки учрашувида «Реал» ўз майдонида... 57
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook