UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  72 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  6 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  395 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  7 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

9 май – Хотира ва қадрлаш куни. Амриддин Сайдалиевни ёд этиб Янгиликлар

9 май – Хотира ва қадрлаш куни. Амриддин Сайдалиевни ёд этиб

Бугун 9 май – Хотира ва қардрлаш куни. Шу муносабат билан футболдаги фаолиятимга катта таъсир кўрсатган ҳурматли кишилардан бири Амриддин Сайдалиевни ёд олишни жоиз деб топдим.
Касбилик Амриддин акани кўпчилик яхши танир, Қашқадарё футболида ишлаётган борки у кишини ҳурмат қиларди. Агар
Амриддин ака орамизда бўлганида шу йилнинг 12 апрель куни 48 ёшни қарши олган бўларди. Аммо бевақт ўлим у кишини ҳаётдан эрта олиб кетди.

Амриддин Сайдалиев билан илк бор қачон кўришганим унчалик эсимда йўқ. Адашмасам, Муборакда 2-лига баҳси бўлиб ўтаётганди. Амриддин ака Касби болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори эмасми, у киши ҳам футбол кўргани келган экан. Гап-гап билан бўлиб тезда танишиб олдик. Озгина суҳбатлашгач, у кишининг футбол борасида катта билимга эгалигига амин бўлдим. Ҳам футбол кўрдик, ҳам мириқиб суҳбатлашдик.

Шу-шу танишиб олдик. Кейинчалик Амриддин Сайдалиев билан кўп марта кўришиб гаплашдим. Гоҳ юзма-юз, гоҳ телефонда. Воҳа футболига оид бирор нимани билмоқчи бўлсам, дарҳол Амриддин акага қўнғироқ қилар, у кишидан билмоқчи бўлганларимни сўраб олардим. Амриддин ака сўзамол, гапга чечан ҳамда ҳазил-мутойибага уста одам эди. Афсус, шундай истарали киши энди орамизда йўқ. Ҳаёт у кишини анча эрта орамиздан олиб кетди.

Амриддин Сайдалиев 1966 йилда туғилган. 1983 йил Касби тумани Қоратепа қишлоғидаги 27-сонли ўрта мактабни тамомлади. 1984-86 йилларда ҳарбий хизматни ўтаб қайтгач, 1986 йилдан ЎзГИПРОЗЕМ лойиҳа институтида катта техник бўлиб ишлай бошлади, шунингдек Тошкент юридик институти ёнида жойлашган рус адабий тилини ўрганиш курсида таҳсил олди.

Футболчилик фаолияти давомида “Мебельчи” (Янгийўл), “Локомотив” (Қарши), “Динамо” (Қарши), “Шелковек” (Қарши), “Геолог” (Қарши), “Заря” (Касби), “Ёшлик” (Навбаҳор) жамоаларида тўп тепди. Кейинчалик эса ҳакамлик соҳаси билан шуғулланиб, 1989 йилдан то 2010 йилгача Ўзбекистон чемпионатининг олий ва биринчи лига, шунингдек иккинчи лига ўйинларида ҳакамлик, назоратчилик қилди.

2009 йилдан бошлаб эса Касби туманида жойлашган болалар ва ўсмирлар футбол мактабида директор лавозимида ишлади. Амриддин ака нафақат катталар футболи, балки болалар ва аёллар футболини ҳам диққат билан кузатиб борар, футболнинг барча соҳаларини ривожлантиришга эътибор берарди. Шунинг учун бўлса керак, Касбидан бир қатор таниқли футболчилар етишиб чиқди. Жумладан, Санжар Қувватов, Зоҳир Қўзибоев, Баҳодир Муртазоев, қизлардан Гўзал Мухутдинова, Юлдуз Шодиева, Фазилат Баҳромова каби футболчиларнинг етишиб чиқишида Амриддин Сайдалиевнинг хизмати катта.

Амриддин ака машҳур ҳофизимиз Шерали Жўраевнинг ашаддий ихлосманди эди. Ҳофизнинг деярли барча қўшиқларини ёд билар, баъзан хиргойи қилиб ҳам турарди. Эсимда, бир гал Тошкентдан Қаршига Амриддин аканинг машинасида бирга кетгандик. У кишининг ўғли Нуриддин рулда, Амриддин ака унинг ёнида, мен эса орқа ўриндиқда то Қаршигача мириқиб суҳбатлашиб кетганмиз. Дарвоқе, Нуриддин бугунги кунда ота касбини давом эттиришга ҳаракат қилмоқда.

У ҳозирда Касбидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабида методист сифатида ишлаш билан бирга Касби тумани футбол федерацияси бошлиғи ҳисобланади. Бугунги кунда мактабда 15га яқин мураббий 350 нафардан зиёд футболчига футболнинг сир-асрорларини ўргатмоқда. Ўтган ҳафта туманда Амриддин аканинг хотирасига бағишлаб 16та жамоа иштирокида хотира турнири ўтказилди, марҳумнинг эзгу ишлари ёд этилди.

Амриддин Сайдалиев ўзбек футболи фидойиларидан бири эди. Шахсан мен у кишини теран фикрли, билимдон, футболни чуқур биладиган шахс сифатида билар ва ҳурмат қилардим. Амриддин аканинг охирати обод бўлсин, у кишининг хотираси ҳар доим қалбларда сақланажак. Ўғли Нуриддин эса келажакда яхши бир инсон ва оила бошлиғи бўлишига тилакдошмиз.

Суратга изоҳ: ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов (чапда) Касби тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори Амриддин Сайдалиевни туманда амалга оширган ишлари учун муборакбод этмоқда.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика