UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   11 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

27-бутунжаҳон талабалар универсиадаси. Дастлабки кунда 3та медаль! Янгиликлар

27-бутунжаҳон талабалар универсиадаси. Дастлабки кунда 3та медаль!

Татаристон республикаси пойтахти Қозон шаҳрида ўтаётган 27-бутунжаҳон талабалар универсиадасида ўзбекистонлик спортчилар кеча дастлабки медалларни қўлга киритишди.
Белбоғли кураш бўйича ўтказилган баҳсларда вакилларимиз иккита бронза медалига сазовор бўлишган.  90 килограммгача бўлган вазндаги полвонлар орасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти талабаси Нозимжон Иброҳимжонов дастлабки беллашувда арманистонлик Карен Жаноянни 6:1 ҳисобида доғда қолдирди. Иккинчи беллашув чорак финалда грузиялик Рудольф Оганесовга қарши ўтказилиб, унда ҳам Нозимжон 7:0 ҳисобида ишончли ғалаба эришди.  Ярим финалда россиялик Алибек Хапаевга имконият бой берилгандан сўнг бронза медал учун ҳал қилувчи баҳсда Иброҳимжонов мўғулистонлик полвон Отгонбатар Лхагвасуреннинг курагини ерга теккизиб Универсиаданинг учинчи ўрнини қўлга киритди. Бу вазнда россиялик Алибек Хапаев олтин, Туркмпнистон   вакили Сейди Батиров кумуш, қирғизистонлик Канимет Барпибеков ҳамда  Нозимжон Иброхимжоновлар бронзага эга бўлишди.

75 кг вазн тоифасида гиламга чиққан полвонимиз Зайлобиддин Ортиқов биринчи даврада мўғулистонлик спортчидан устун келди. Иккинчи даврада россиялик Алибек Лепшоковдан мағлуб бўлган Зайлобиддин ўтиш турнирида муваффақиятли кураш олиб борди. У дастлаб япониялик Дайсуке Фукагавани, сўнгри грузиялик Омари Ниязашвилини мағлуб этиб бронза совриндор бўлди. Бу вазн тоифасида Россия вакили  Алибек Лепшоков олтин, қозоғистонлик Димаш Молдашев кумуш ва молдоволик Игорь Беслега ва Зайлобиддин Ортиқовлар бронзага эга бўлишди.

Қозон универсиадасида дзюдочиларимиздан  100 килограммгача бўлган вазн тоифасида Соиб Қурбонов дастлаб германиялик Дино Пфефферни, иккинчи раундда бразилиялик Рафаэл Бузакаринига имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медал учун ўтиш турнирида дастлаб қирғизистонлик Болот Токтогоновни, кейин япопиялик  Рюки Огавани мағлубиятга учратди ва бронза медал учун ҳал қилувчи баҳсда жанубий Корея вакили Жи Хо Шимга қарши кураш олиб борди. Бу баҳсда техник ғалаба билан Соиб Қурбонов устун келиб Универсиаданинг бронза медали билан тақдирланди.  Бу вазн тоифасидаги дзюдочилар баҳсида олтин медал чехиялик Лукаш Крпалекка, кумуш россиялик  Зафар Махмадовга, бронза эса  Соиб Қурбонов ва бразилиялик Рафаэл Базакаринига насиб этди.  Кеча шунингдек, 100 килодан оғир вазн тоифасида Элёр Машарипов дастлаб  қирғизистонлик Юрий Краковецкини мағлубиятга учратиб чорак финалга йўл олди. Бу босқичда у эстониялик Юхан Меттисга иппон билан бой берди. Ўтиш турнирида эса Элёр франциялик Жан  Бонвойсиндан мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Қозондаги универсиада ўйинларида дзюдо терма жамоамиз сафида энди  Баҳром Иноятов,  Ришод Собиров, Мирали Шарипов,  Яхё Имомов, Дилшод Чориев ва Шерали Жўраевлар мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Бугун 81 кг вазнда Яхё Имомов мўғулистонлик Тимурхуягга қарши биринчи жангини ўтказади. 90 килода Дилшод Чориев эса украиналик Станислав Петинский билан кураш олиб боради.

Бутунжаҳон талабалар универсиадасининг бокс мусобақаларида бугун етти нафар юртдошимиз рингга кўтарилишади. 49 килогача бўлган вазнда рингга чиққан ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўстматов чорак финалда тожикистонлик Файзмамат Малахбековни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиқди. Ярим финалда Хасанбой Дўсматов мўғулистонлик Ган-Эрден Ганхуягга қарши рингга кўтарилади.

52 килгорамм вазнда терма жамоамиз аъзоси Жасурбек Латипов эса биринчи даврада озарбайжонлик Турал Аҳмадовдан устун келди. Эртага Латипов ярим финал йўлида украиналик Александр Шепелюкка қарши кураш олиб боради.

60 килогача бўлган боксчилар ўртасида Фазлиддин Ғойибназаров Хитой кеча тайпейлик Чи Юань Каони мағлуб этиб бугун чорак финалда туркманистонлик Фарух Ёмутов билан жанг олиб боради. 75 килогача бўлган вазн тоифасида Азизбек Абдуғофуров кеча қирғизистонлик Нурсултон Осмоновни енгган эди, бугун ярим финал йўлланмаси учун у эстониялик Каупо Арпога қарши баҳс олиб борса, кеча  италиялик Симоне Фиоредан устун келган 81кг вазн тоифасидаги Элшод Расулов бугун озарбайжонлик Рауф Раҳимов билан жанг олиб боради.

Бугун шунингдек, 69 килогача бўлган вазнда кураш олиб бораётган Хушнудбек Норматов франциялик Сулемани Сиссохога қарши,  64 кило вазндаги  Санжарбек Раҳмонов россиялик Ражаб Бўтаевга қарши, 91 килогача бўлган боксчилар орасида Рустам Тўляганов эстониялик Раин Карлсон билан ва оғир вазн тоифасидаги Мирзоҳид Абдуллаев италиялик Марио Фредерикига қарши рингга кўтарилишади.

Универсиада ўйинларининг биринчи кунидан сўнг мезбон Россия терма жамоаси медалларни йиғиш бўйича етакчиликка чиқиб олди. Улар 7 та олтин,  2 та кумуш ва  8 та бронза медалга эга. Хитойлик талабалар 2 тадан олтин ва бронза, 4 та кумуш билан иккинчи, Япония терма жамоаси 2 та олтин, 1 кумуш ва 3 та бронза медал билан учинчи ўринда.  Шунингдек, Жанубий Корея 3 та, Украина, Қирғизистон, Германия каби мамлакатлари талаба спортчилари иккитадан олтин медалга эга бўлса, Туркманистон, беларус, Литва, Австралия, Бразилия, Мўғулистон, Чехия, Венгрия   каби терма жамоалар ҳисобида биттадан олтин медал мавжуд. Бутун талабалар ўйинларида 32 та медаллар шодаси ўз эгаларига топширилади. Улардан энг кўпи академик эшкак эшиш мусобақаларида 8 та номинацияда ғолиб аниқланади. Бу мусобақаларда иккита йўналишда ягона спортчимиз Абубакир Узоқбоев иштирок этади.

Сувга сакрашда аёллар ва эркаклар ўртасида биттадан чемпион аниқланади. Бу дистанцияда вакилларимиз иштирок этмаяпти. Дзюдода аёллар ва эркаклар ўртасида тўртта вазнда ғолиблар аниқланади. Эркаклардан 81 ва 90 кг вазнларда Яхё Имомов ва Дилшод Чориевлардан медал кутамиз. Енгил атлетиканинг эркаклар ва аёллар ўртасида учтадан олтита медаллар шодаси ўйналади. Бу спорт туридаги икки вакилимиз ҳали мусобақани бошламайди. Оғир атлетикада эркаклар 62 кг, аёллар 58 кг вазнда курашади. Бу вазнларда ўзбекистонликлар йўқ. Белбоғли курашда бугун аёллар ўртасида мусобақалар ўтказилади. Унда биргина 52 кг вазнда Замира Ахмедова гиламга чиқса, Спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоавий мусобақаларда вакилларимиз йўқ.

"Машъал" радиоканали
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика