UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  0 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   1 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  17 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2

26 ўйин футболчиларнинг ўсиши учун етарлими? Янгиликлар

26 ўйин футболчиларнинг ўсиши учун етарлими?

2010 йилги мавсумдан буён олий лига жамоалари 26тадан учрашувда майдонга тушишмоқда.
Шундан буён бу тўғрисижа турлича мулоҳазалар билдириб келинмоқда ва уларнинг аксариятида мураббий ҳамда мутахассислар бир мавсум учун 26 ўйин ўтказиш жуда кам эканлигини таъкидлаб ўтишмоқда. Ҳисоблаб кўрадиган бўлсак, ички мусобақаларда бир клуб кўпи билан 35та учрашув ўтказиши мумкин экан. Шунда ҳам Ўзбекистон Кубогининг барча босқичида иштирок этиб, финалгача етиб борган жамоа. Айнан шу ҳолат бўйича биз Осиёдаги кўплаб давлатлардан ортда қолиб кетяпмиз.

ОЧЛда ҳозирча Эрон, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Австралия биз билан бир қаторда доимий ўринларига эга. Яъни, мунтазам равишда қитъанинг клублар ўртасидаги биринчи рақамли турнирида ушбу давлатлардан жамоалар қатнашиб келишади. Миллий чемпионат, Кубок ва турли минтақавий турнирлардаги иштирокни қўшганимизда, ҳар мавсумда ўзбек жамоалари энг кам учрашувда майдонга тушишар экан. Таъкидлаб ўтиш лозимки, беллашувлар сонининг камлигида ЎФФ ёки ПФЛнинг айблашнинг кераги йўқ. Чунки юқори савияда ўйнашга тайёр бўлмаган ёхуд кўплаб муаммоларга эга жамоаларнинг мажбурлаб ушлаб туриш ўзини умуман оқламайди. Бундан ташқари, мураббийлар билан ўтказилган йиғилишда уларнинг ўзлари чемпионат тизимини ўзгартирмаслик учун овоз беришади ёки клублар янги форматни таклиф қилишмаяпти. Йиғилишда шунчаки қатнашиб қайтишади. Албатта, 3-4 нафар фаол менежерларни ҳисобга олмаганда. 26 ўйин эса бир мавсум учун жуда оз. Бунда фақат 15 нафар атрофида ўйинчилардан фойдаланиб мавсумни якунлаш мумкин. Бизнингча, чемпионат охирида "плей-офф" тизимини ташкил этиш орқали бу муаммога ечим топиш мумкин эди. Афсуски, жамоаларимизнинг ўзлари вақтида бу ўзгаришни ёқлашмади. Чемпионатдаги кескин ўйинлар сони шунда анча ортган бўларди. Ўртамиёналар ҳам мавсум охирида беллашувларни совға қилиб юбормасдан ҳар бир юаҳсда ҳеч бўлмаганда рақибнинг ютишига йўл қўймаслик учун майдонга тушишарди. Пешқадамлар ўртасидаги жанглар ҳақида тўхталиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Агар 7тадан икки гуруҳга бўлиб юборса, жамоалар роса 38 ўйин ўтказишлари мумкин экан. Агар таваккал қуръа асосида бир даврали баҳсларга кўнишса, ундай ҳолда бир мавсум 32 беллашувдан иборат бўлади.

Юқорида қайд этиб ўтилган мамлакатларда жамоалар турли миқдорда баҳсларни ўтказишади. Эронда клублар юқори дивизионда 16 клуб иштирок этади ва 30 ўйинда майдонга чиқади. Бу тизимни энг оптимал вариант деб айтиш мумкин. Жамоалар мавсум давомида деярли ҳар ҳафта ўйин амалиётига эга бўлишади. Бундан ташқари, кубокдаги иштирок туфайли ҳам футболчиларни тез-тез алмаштириб туришга имконият туғилади. Бошқача айтганда, жамоа яққол икки тоифа ўйинчиларга бўлиниб қолмайди. Футболда ўзига хос мусобақа ритмига эга бўлиш жуда муҳим элементлардан бири ҳисобланади. Айтайлик, ҳар етти кунда бир беллашувда қатнашаётган жамоада икки ёки уч ҳафталик танаффус юзага келса, бу фақат зарарга хизмат қилади. Шу сабабли ҳам кўплаб етакчи жамоалар танаффуслардан кейин аввалги ўйин савиясига қайтишга қийналишади ва муҳим очколарни қўлдан бой беришади. Шунингдек, ўша ритмнинг қисқа муддатли бўлиши мақсадга мувофиқдир. Масалан, ҳар беш кунда майдонга тушадиган ҳар саккиз кунда ўйнайдиган клубдан жисмоний, техник ва бошқа кўрсаткичлар бўйича устун бўлади. Албатта, ўртача ҳолда олганда. Лекин бу ўша ритмга амал қилинса, "Сўғдиёна"нинг "Реал"дан яхшироқ ўйин кўрсатиши дегани эмас. Эрон масаласига қайтсак. Форс клублари чемпионатдаги 30 беллашувдан ташқари кубокда яна 5-8 атрофида ўйин ўтказишади. Демак, форслар ўлкасида ҳар бир клуб ўртача 35 бор расман баҳслашиш имкониятига эга. Ички мусобақа учун бу деярли Европа даражасидаги кўрсаткич саналади. Қолаверса, Эронда футболчилар жисмоний жиҳатдан жуда кучли ва ҳар бир учрашув кескин курашлар остида кечади.

Саудия Арабистони, БАА ва Қатар чемпионатларида худди биз сингари 14тадан жамоа иштирок этади. Бир мавсумда юқори лигадагилар 26та учрашувда қатнашади. Арабларда биз билан бир хил вазият экан деб ўйлашга шошилманг. Бу давлатларнинг ҳар бирида камида иккитадан расмий кубок баҳслари мавжуд. Шунингдек, Араб давлатлари лигасида ва турли минтақавий кубокларда жамоалар қўшимча учрашувларда майдонга тушишлари мумкин. Мисол учун, Саудия Арабистонида Шаҳзода ва Қирол Кубокларида муваффақиятли қатнашган жамоа жами 17 беллашув ўтказади. Кичик турнирларни ҳисобга олмаганда, 40 учрашув келиб чиқяпти. БАА ва Қатарда ҳам бир мавсум учун ўйинлар сони 40та атрофида. Яна бир бор эслатиб ўтамиз, араб давлатлари ўртасидаги турли мусобақалар бу рўйхатга киритилмаган. Агар барчасини қўшадиган бўлсак, пешқадам клублар 50тача расмий беллашувларда ўз омадларини синаб кўришади. Ўз-ўзидан келиб чиқяптики, ғарбий минтақада айни пайтда ўзбек жамоалари энг кам ўйин амалиётига эга бўлишади. Бизнинг клублар нари борса 35 учрашув ўтказишади, баъзи клублар эса 28та. Боз устига, араблар кичик танаффус юзага келиши биланоқ Европанинг бирор машҳур жамоаси билан ўртоқлик ўйинларида куч синашишади.

Шарқий Осиё мамлакатларига назар ташласак, энг кўп баҳслар Япония ва Австралияда ўтишига гувоҳ бўламиз. "J" лигада мавсум ҳар бир жамоа учун 34 беллашувдан иборат. Яна икки кубок мусобақасида эса кучли клублар 13-17та атрофида баҳс ўтказиши мумкин. Демак, бир футболчи фақат ички мусобақаларнинг ўзида 50 учрашувда майдонга тушиш имкониятига эга. Маҳаллий клуб ва миллий терма жамоада ўйнайдиган футболчилар бир мавсумда 70тача ўйинда қатнашади. Шу сабабли Япониядан кучли футболчилар етишиб чиқмоқда. Австралияда 27 учрашувдан чемпионатдан сўнг "плей-офф" баҳслари ўтказилади. Унда яна 4-5, "А" лига Кубогида эса 6-7 ўйинда майдонга тушиш имконияти бор. Жанубий Кореяда 28 ўйин, чемпионатнинг "плей-офф" босқичи ва иккита кубок мавжуд. Бу ерда ҳам учрашувлар сони 40тадан ошади. Эътибор қилсак, охирги йилларда Европага йўл олган ўйинчилар асосан шу уч чемпионатдан чиққанини кўрамиз. Чунки ёш пайтиданоқ футболчилар тўғри ритмга тушиб олишади ва кейин шундай суръатга кўникиш уларда қийинчилик туғдирмайди. Хитойда эса бизнинг аввалги тизим: 30 ўйинли чемпионат. Кўриниб турибдики, Шарқий Осиёда гранд жамоалар 40-50 беллашувда майдонга тушади. Шунинг учун ҳозир қитъамизда шарқликлар устунлик қилишяпти. Терма жамоалар миқёсида ҳам, клублар бўйича ҳам 2013 йил шарқликларнинг муваффақияти билан якунланди. Чунки футболчи қанча кўп ўйнаса, у шунчалик ўсиб бораверади. Биздаги кўплаб танаффуслар эса футболчиларнинг маълум ритмга кўникиб олишига ва шу орқали беллашувларнинг кескин руҳда ўтишига халал бермоқда. Эҳтимол, ПФЛ форматни ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўрар.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика