UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45«Манчестер Юнайтед» Хандановичга қизиқмоқда  0 09:31Эмре Мор: "Мен "Реал"да ўйнамоқчиман, юлдуз бўлмоқчиман"  1 09:10Хеведес Конфедерациялар кубогини ўтказиб юборади  1 08:50"Челси" Диего Костани Хавьер Пасторега алмашмоқчи  2 08:36БАА терма жамоасини Аргентинани ЖЧ-2014 финалига олиб чиққан мураббий бошқаради?!  17 08:25Лионель Месси: "Мени гапларим ҳакамга эмас, ҳавога эди"  21 08:13"Обод": Кичик дербида мағлуб бўлдик  1 08:09"Қўқон-1912": Вилоят дербиси олдидан (фотогалерея)  3 08:05Достон Абдураҳмонов : “Қаршида қийин ўйин ўйтиши табиий”  5 07:32“Нефтчи” – “Қўқон-1912” превью  0 01:00Olamsport: Боксчиларимиз Тошкентдаги Осиё чемпонатида ЖЧ йўлланмаси учун курашадилар ва бошқа хабарлар  1 23:55"Советский спорт": "Эрон ва Жанубий Кореяни мағлуб эт ва ЖЧга йўлланма ол"  66 23:30"Барселона" Херард Деулофеуни сотиб олишга қарор қилдими?  3 23:15Биласизми? "Локомотив" қаторасига беш ўйиндан бери ўз майдонида "Олмалиқ"ни фақат мағлуб этмоқда  4 22:50Роналду барча даврлар тўпурарлари орасида кучли ўнликка кирди  10

04 окт 10:00
Янгиликлар

21-тур олдидан. Вали Келдиев қандай фикрда?

Бугун олий лиганинг 21-тур ўйинлари бошланади. Турнинг марказий учрашуви Тошкентда бўлиб ўтади.
Унда чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” ўз майдонида ён қўшниси “Пахтакор”ни қабул қилади. Шунингдек эртага “Насаф”ни ҳам жиддий ўйин кутиб турибди. Охирги турларни кўтаринки руҳда ўтказаётган “Нефтчи” Қаршида меҳмон бўлади. Навоийда кечадиган “Қизилқум” – “Шўртан” баҳси юқори суръатда ўтишини таҳмин қилиш мумкин.

Хуллас 21-турда мухлисларни бир-биридан қизиқарли томошабоп ўйинлар кутиб турибди. Мазкур тур учрашувлари олдидан собиқ футболчи Вали Келдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугунги кунга келиб, олдиндан бирон-бир натижани айтиш қийин бўлиб қолди. Сабаби ўзингизга маълумки, бундан олдинги турларда пешқадамлар кутилмаганда очко йўқотди.

- Хўш, бўлажак ўйинлар олдидан нима дейиш мумкин?

-  “Локомотив” –“Пахтакор” баҳси кескин курашларга бой тарзда кечиши аниқ. “Темирйўлчилар”нинг ўз майдонида ўйнашини инобатга олиб айтадиган бўлсак, уларга бироз енгилроқ бўлади. Лекин “Пахтакор” ҳам гарчи таркиби анча ёш бўлсада, осонликча таслим бўлмайди.

- “Насаф” – “Нефтчи” ўйини азалдан муросасиз руҳда ўтиб келган. Бу сафарги Қаршида кечадиган ўйин ҳам бундан мустасно бўлмаса керак. “Нефтчи” иккинчи даврада ўзига келиб олган кўринади. Жамоа охирги турларда муваффақият қозона олди. Лекин “Насаф”ни бу ўйинда фаворит деб биламан. Чунки тан олиш керак, бугунги кунда “аждарлар” ҳар томонлама фарғоналиклардан кучли. Насиб қилса, Қаршига бориб ўйинни стадиондан туриб кузатамиз.

- “Гулистон” – “Навбаҳор” ўйини ҳам қизиқарли кечади деб ўйлайман. Чунки ҳозир ҳар иккала жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Наманганликлар қимматли очколарни бой бериб, рейтинги пастлатиб юбормоқда. Бўлажак ўйинда “Навбаҳор” ғалаба қозонса яхши бўларди.

- Аутсайдерлар қарама-қаршилиги бўлмиш “Қизилқум” – “Шўртан” баҳси ҳам жанговор тарзда ўтади дейиш мумкин. Мазкур ўйин олий лигада қолиш учун қайси жамоанинг имконияти юқори эканлигини кўрсатиб берса ажаб эмас. Таҳминимча, “олтин изловчилар” ғалаба қозонса керак.

- Шунингдек қолган ўйинларнинг ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Қўрамиз, 21-тур кимга муваффақият келтирар экан.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  568
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  190
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел...  193
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: