UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Италия – Албания. Учрашув бир неча дақиқага тўхтаб қолди  1 08:43Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/16 финал учрашувлари давом эттирилади  4 08:30Шеймус Коулмен оёғини синдириб олди ВИДЕО (асаби бўшлар кирмасин)  6 08:18Буффон фаолиятидаги 1000-учрашувни ўтказди  8 08:12«Лестер» Марезни «Барселона»га сотишга тайёр  5 07:44ЖЧ-2018 саралаши. Испания Исроилни, Италия Албанияни мағлуб этди  12 00:18Донован футболчилик фаолиятини якунлади  33 23:44Ўртоқлик ўйини. Россия – Кот-д’Ивуар 0:2  29 23:20Коллина ҳакамлардан мамнун  25 22:47Дибала шартномасини 2021 йилгача узайтиради  22 22:36Миранда: “Олтин тўп” бу гал Неймарники”  22 21:50Сёмин: "Денисов "Уфа"га қарши баҳсга тайёр бўлади деб умид қиламиз"  57 21:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  18 21:14Англия терма жамоасига "Мидлсбро" футболчиси чақирилди  29 20:52Месут Озил Озарбайжонга қарши ўйнамаслиги мумкин  21

11 дек 15:44
Янгиликлар

2014 йилда бизнинг жамоаларимиз қандай мусобақаларда иштирок этишади?

Мана янги 2013 йил якунланиб бормоқда, 2014 йил эшик қоқмоқда.
Бу йил терма жамоаларимиз ва клубларимиз бир қатор халқаро мусобақаларда иштирок этишади. Биз ОФК расмий сайти томонидан тақдим этилган 2014 йил тақвими билан таништирамиз. Ушбу тақвим ўқувчиларимизга тушунарли бўлиши учун бир неча қисмга бўлиб чиқдик.   

Дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтамиз. Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз янги йилда ОК-2014 саралаши доирасида сўнгги тур ўйинини ўтказади. 2014 йил терма жамоамиз олдида бошқа расмий ўйинлар йўқ. Турли ўртоқлик учрашувлари ҳақида маълумотлар бор, аммо ҳозиргача ЎФФ бу борада расмий хабар бергани йўқ. Кейинги йилда ҳам одатдагидек бир нечта ФИФА кунлари мавжуд.

Кейинги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинлари эса 2, 8 ва 15 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг “Локомотив” ва Қаршининг “Насаф” клублари иштирок этишидан хабарингиз бор. Гуруҳ босқичи ўйинлари эса 25 ва 26 февраль кунлари старт олади. Бу босқич 23 апрелга қадар давом этади. "Бунёдкор" клуби гуруҳдаги ўз рақибларини кеча билиб олди. Кейинги йил ҳам 1/8 финал ва финал ўйини иккита ўйиндан иборат бўлади.  

Шухрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар (U22) терма жамоаси 11 январдан 26 январга қадар Уммонда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U22) Осиё чемпионатида иштирок этади. ЎФФ қарорига кўра бу мусобақага асосан 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат бўлган янги олимпия терма жамоаси борадиган бўлди. Шу сабабли январь ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ кубогида Ўзбекистон иштирок этмайди.

Ёзда, аниқроғи 17-31 июль кунлари кейинги йил бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U22) Осиё чемпионати учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Унда ҳам олимпия терма жамоамиз иштирок этади.

Темур Олимхўжаев устозлик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси келаси йилнинг 6-20 сентябрь оралиғида Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U17) Осиё чемпионатида иштирок этади. Ўсмирларимиз Тошкентда ташкил этилган саралашдан муваффақиятли тарзда қатнашиб мусобақага йўлланма олганди.

Алексей Евстафеев бошчилик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси келаси йилнинг 9-23 октябрь оралиғида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги (U19) Осиё чемпионатида иштирок этади. Жамоамиз Қатарда бўлиб ўтган саралашда йўлланмани қўлга киритганди.

19 сентябрь - 4 октябрь кунлари оралиғида Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрида 17-Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бу мусобақада ҳам катта эхтимол билан олимпия терма жамоамиз иштирок этади.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 апрель - 10 май кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичида қатнашади. Баҳодир Аҳмедов шогридлари Тошкентда бўлиб ўтган саралашда йўлланмага эга бўлганди.

ОФК 2014 йилнинг лауретларини 26 ноябрь куни тақдирлайди.

2014 йил тақвими
Миллий терма жамоамиз ўйини
5 март ЎЗБЕКИСТОН – БАА (Осиё кубоги-2015 саралаши)
1-9 сентябрь ФИФА кунлари
6-14 октябрь ФИФА кунлари
10-18 ноябрь ФИФА кунлари

Осиё жамоалари иштирок этадиган мусобақалар тақвими
19-30 май ОФК чақириқ кубоги саралаши
1-11 май ОФК Президенти кубоги гуруҳ босқичи
12 июнь-13 июль ФИФА Жаҳон чемпионати
6 сентябрь – 20 сентябрь Ўсмирлар ўртасидаги (U16) Осиё чемпионати
9 октябрь – 23 октябрь Ёшлар ўртасидаги (U19) Осиё чемпионати
22-28 сентябрь ОФК Президенти кубоги финал босқичи
26 ноябрь ОФК йил лауретларни тақдирлаш маросими
10-20 декабрь ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
19 сентябрь - 4 октябрь. 17-Осиё ўйинлари
 
Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1213
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  526
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  257
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: