UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Ўзбекистон Вьетнамни йирик ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олган ўйиндан ёрқин ГАЛЕРЕЯ  0 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  3 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  7 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  12 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5

2013 йилда трансфердан энг кўп даромад кўрган Европанинг 10 та клуби Янгиликлар

2013 йилда трансфердан энг кўп даромад кўрган Европанинг 10 та клуби

Қуйида келтирилган мақолада 2013 йилда Европа трансфер бозорида энг кўп фойда топган клублар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хабарингиз бор ёзги тарнсфер ойнаси пайтида жуда кўп машхур футболчилар (Давид Вилья, Марио Гётце, Неймар, Радамель Фалькао...) ўз клубларини бошқа топ-клубга ўзгартирдилар ва бу билан собиқ клубларига молиявий фойда келтирдилар. Бу футболчиларнинг кейинги вазифасилари янги клублари шарафини ҳимоя қилибгина қолмасдан, ўз тажрибаларидан келиб чиқиб клубларга етарлича ғалабалар тақдим этишлари керак бўлади.

10. “Лилль”
22.5 млн евро миқдорга тенг бўлган футболчиларни сотди
7.45 млн еврога янги футболчилар харид қилинди
Трансфердан 15.05 млн евро фойда кўрди.

Ўтган мавсумдаги Чемпионалар лигасининг энг яхши ўйинчиси Димитри Пайени 10 млн еврога “Марсель”га сотиб юборган “Лилль”, трансфер жадвалининг 10 талигидан ўрин эгаллади ва бу билан “Локомотивни жадвалдан чиқариб юборди. Пайе ўрнига эса клуб, “Бастия” клубини қишда тарк этган Товенни олишни мўлжаллаяпди. “Лилль”нинг ёз мавсумида амалга оширган энг фойдали трансфери бу мураббий Рене Жерар бўлди. Энди у ўтган мавсум еврокубокларда иштирок эта олмаган “Лилль”ни еврокубокларга қайтариши керак бўлади.

9. “Спортинг”
17.6 млн евро миқдорга тенг бўлган футболчиларни сотди
2.05 млн еврога янги футболчилар харид қилинди
Трансфердан 15.55 млн евро фойда кўрди.

Спортинг трансфердан кўрган фойдасининг 2/3 қисми Рикки ва Вольфсвинкелни “Норвич” клубига сотишдан келиб тушди. Лиссабонликлар бу йили янги футболчилар учун жуда кам маблағ сарфлашни режалаштиришган. Клубнинг амалга оширган энг кўзга кўринарли трансфери Мигел Лопешни “Порту”га ижарага бериш билан, ушбу клубнинг ўзидан Марат Измайловни харид қилиши бўлди. Бундай келишув иккала томонга ҳам яхшигина фойда келтирди. “Спортинг” трансферлар мавсуми сўнгида ушбу жадвалнинг янада яхшироқ ўринидан жой олиши мумкин. Чунки клубнинг ёш тўпурари Брума билан “Челси” клуби қизиқаётган бўлса, клуб дарвозабони Патрисиуга – “Арсенал”, “Порту” ва “Монако” клублари қизиқишаяпти.

8. “Байер”
38.6 млн евро миқдорга тенг бўлган футболчиларни сотди
19 млн еврога янги футболчилар харид қилинди
Трансфердан 19.6 млн евро фойда кўрди.

Ливеркузенликлар ёзги трансферни жуда мантиқий тарзда амалга оширишди. Клуб футболчиси Шоррле ўрнига “Гамбург” клубининг кореялик футболчиси Сон Хен Мин харид қилинган бўлса, ҳимоячи Даниэль Карвахал ўрнига “Интер”га унчалик катта фойда келтирмаган италиялик Жулио Донатти харид қилинди. Ёзги трансфер ойнасида “Байер”, футболчи харидига қараганда футболчиларни сотиб юборишдан икки баравар кўп фойда кўрди.

7. “Монпелье”
20.5 млн евро миқдорга тенг бўлган футболчиларни сотди
0.7 млн еврога янги футболчилар харид қилинди
Трансфердан 19.8 млн евро фойда кўрди.

“Монпелье” топ клуб даражасига кўтарилгани учун “Ньюкасл” ва “Динамо” клубларидан миннатдор бўлиши керак, чунки бу клублар ундан футболчиларни харид қилиши билан клубнинг молиявий савиясини анчагина кўтаришга ёрдам беришди. Янг-Мбива ва Бельхандлар учун “Монпелье” 19 миллион евро ишлаб олди ва ҳозирча бу пулларни сарфлаш ниятида эмас.

6. “Динамо” Москва
22.5 млн евро миқдорига тенг бўлган футболчилар сотилди
1.2 млн еврогя янги футболчилар харид қилинди
Трансфердан 21.3 млн евро фойда кўрди.

Александр Кокорин кўрсатаётган ажойиб очиқ ўйин ва клубнинг легионерлар ёрдамидан унчалик кўп фойдаланмаслиги “Динамо”га ушбу мавсумда 19 миллион евро фойда келтирди. Энди клуб Дядюн, Натхо ва Сапоговларга қизиқа бошлаяпди.

5. “Севилья”
34.4 млн евро миқдорига тенг бўлган футболчилар сотилди
11.7 млн еврогя янги футболчилар харид қилинди
Трансфердан 22.7 млн евро фойда кўрди.

“Манчестер Сити”дан олинган 20 миллион еврони испанлар ақл билан шошмаган ҳолда сарфлашга ҳаракат қилаяптилар. Энди улар катта нархдаги футболчиларни эмас, балки нархи 2-3 миллион еврога тенг бўлган футболчиларни ўз сафларига қўшишга ҳаракат қилаяпдилар. Ушбу мавсумда “Севилья” Альваро Негредони Хесус Навасни сотган нахда сотадиган бўлса, жадвалимизнинг катта тўртлигига кириши мумкин.

4. “Атлетико”
60.35 млн евро миқдорга тенг бўлган футболчиларни сотди
15.6 млн еврога янги футболчилар харид қилинди
Трансфердан 44.75 млн евро фойда кўрди.

Энг муҳими ўйинчиларни қандай нархда сотишингда эмас, балки қайси клубга сотишдадир. “Атлетико”, клубга катта меҳнати сингган Фалькаони 60 млн еврога “Монако” клубига сотиб юборди. Агарда сенинг футболчиларингга “Монако”дек клуб кўз олайтирган бўлса, шошмаган ҳолда хаёлингга келган трансфер баҳосини қўйишинг мумкин. Чунки бундай клублар Фалькаодек футболчи учун хохлаган нархни беришлари мумкин.

3. “Малага”

49.3 млн евро миқдорга тенг бўлган футболчиларни сотди
2.75 млн еврога янги футболчилар харид қилинди
Трансфердан 46.55 млн евро фойда кўрди.

“Малага” клубини ҳозирги шайх сотиб олмаганида, ҳозирда бу клуб бошқа рўйхатда бўларди. Ушбу мавсумда испанлар янги футболчилар учун унчалик катта маблағ сарфлашмаяпди ва аксинча Чемпионлар лигасида яхши иштирок этган эски футболчиларни катта нархга сотиб юборишаяпди.

2. “Шахтёр”
103.5 млн евро миқдорга тенг бўлган футболчиларни сотди
54.24 млн еврога янги футболчилар харид қилинди
Трансфердан 49.26 млн евро фойда кўрди.

“Шахтер”нинг ушбу трансфер ойнасида амалга ошираётган ҳаракатларини, МДҲдаги давлатларнинг ҳеч бир клуби ҳали амалга оширмаган.  Клуб 3 та футболчисини сотиш билан 102.5 млн евро ишлаб олди (2013 йилдаги европа рекорди). Клуб Виллианни 35 млн еврога, Фернандиньони 40 млн еврога ва Мхитарянни 27.5 млн еврога сотиб юборди (бу футболчилар учун эса бундан ортиқ нархни ҳеч бир клуб таклиф эта олмасди). Бу пулларнинг ярмини Украина чемпионалари янги бразилиялик футболчиларни сотиб олишга сарфлашишди. Энди уларни клубда тўғри тарбиялаб янада каттароқ нархга сотиш мумкин.

1.“Порту”
75.75 млн евро миқдорга тенг бўлган футболчиларни сотди
20.8 млн еврогя янги футболчилар харид қилинди
Трансфердан 54.95 млн евро фойда кўрди.

Ҳозирда трансферлар ойнасида “Шахтер”дан кейин энг кўп фойда кўрган клуб бу, жаҳонда футболчиларни сотиш бўйича эксперга айланиб кетган “Порту” клуби бўлиб турибди. Ҳар йилги трансферлар ойнаси даврида клуб, янг яхши футболчиларини сотиб юборади ва уларнинг ўрнига ёш футболчилардан бир нечтасини харид қилади. Ушбу масумда португалияликлар Мексика клубларидан янги ёш футболчиларни ўз сафларига қўшиб олдилар ва бу учун улар 15 млн евро сарфладилар холос.


Миразиз Муродов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика