UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  1 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  2 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  2 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1

2013 йил Ўзбекистон спортчилариининг эришган ютуқлари Янгиликлар

2013 йил Ўзбекистон спортчилариининг эришган ютуқлари

Ҳар бир соҳада бўлгани каби йил якунида спортда ҳам амалга оширилган ишлаб сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинади.
Хулосалар эса галдаги вазифаларни тўғри ва аниқ белгилаб олинишида асосий омил вазифасини ўтаб беради. Қувонарлиси, 2013 йилги спорт мавсуми ҳам аввалги йилларда бўлгани каби ўзбек спортига янги жаҳон ва Осиё чемпионларини туҳфа этди.

Юртимизда оммавийлиги бўйича биринчи ўринда турувчи футболда айтишга арзигулик муваффақиятлар қўлга киритилди. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мос равишда Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этиб якунда, дунёнинг энг кучли саккизта терма жамоаси қаторидан жой олишди. Умуман олганда, ўсмир ва ёшларимизнинг жаҳон чемпионати финал босқичларида иштирок этиши одатий ҳолга айланиб боряпти. Бунда албатта, мамлакатимизда болалар футболига қаратилаётган юксак эътибор мужассам. Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси уч карра жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлишди. Умумий олганда, олимпия спорт турлари бўйича мамлакатимиз спортчилари 2013 йил ҳисобидан фақат халқаро мусобақаларда 276та олтин, 250та кумуш, 268та бронза, жами 794та медаллар шодасини қўлга киритишди. Қисқа фурсатда бир йил давомида қўлга киритилган ғалабаларнинг барчасини тилга олиш мушкул. Биз энг эсда қоларли онларни ёдга олдик, холос.

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали келажагимиз эгаларини ҳар томонлама комил инсон қилиб вояга етказиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни янада тараққий эттириш борасида қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, яратилаётган шароитлар ўз олдимизга юксак марраларни қўйишга ундайди.

Мухтасар айтганда, спорт мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашнинг энг муҳим воситаси бўлиб келмоқда ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолиши муқаррар. Чунки спорт – соғлом авлод, соғлом келажак дегани. Бинобарин, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади. 2014 йилги спорт мавсуми ҳам йирик спорт мусобақаларига бой бўлади. Бугун йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммоларни тезда бартараф этиб, истиқболли режаларни ҳаётга татбиқ этишда барчамиз ҳамфикр, бир тану, бир жон бўлиб харакат қилишимиз талаб қилинади. Ниятимиз, Ўзбек спортининг зафарли одимлари сарҳад билмасин!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика