17 sep 15:19
News

19-тур дисквалификациялари

18-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги турни 3 футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
Давралар оралиғида “Динамо”га ўтган Алишер Саматов Самарқанд клуби таркибидаги дастлабки огоҳлантиришини “Сўғдиёна”га қарши ўйинда олди. Биринчи даврада “Қизилқум” сафида уч бор сариқ карточкага лойиқ кўрилгани боис Саматов кейинги турни ўтказиб юборади. “Динамо” 21 сентябрь куни “Бухоро” меҳмони бўлади.

“Нефтчи” ҳимоячиси Шукур Пўлатов “Олмалиқ”қа қарши кечган баҳсда ўзининг тўртинчи сариқ карточкасини “ишлаб олди”. Натижада Пўлатов 21 сентябрь куни Гулистонда бўлиб ўтадиган сафардаги ўйинда иштирок этмайди.

“Бухоро”нинг украиналик ярим ҳимоячиси Владимир Киликевич “Навбаҳор”га қарши кечган ўйинда мавсумдаги тўртинчи огоҳлантиришини олди, тўғри футболчи “Бухоро” сафида иккинчи марта огоҳлантирилди. Аммо биринчи даврада “Динамо” таркибида ўйнаётган вақтида ҳакамлар унга икки бор сариқ карточка кўрсатишганди.  


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook