UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  9 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0

16-тур дисквалификациялари Янгиликлар

16-тур дисквалификациялари

15-тур ўйинлари бўлиб ўтгач навбатдаги турни учта футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлди.
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби навбатдаги турда икки нафар асосий футболчиси хизматларидан фойдалана олмайди. “Пахтакор”га қарши кечган ўйинда ҳимоячи Анвар Ғофуров ва ярми ҳимоячи Жавлон Иброҳимов сариқ карточка олишди. Иккала ўйинчи учун бу огоҳлантиришлар мавсумдаги тўртинчиси бўлди. Шу сабабли Ғофуров ҳам, Иброҳимов ҳам 17 август куни бўлиб ўтадиган “Металлург”га қарши сафардаги ўйинда майдонга туша олишмайди. “Пахтакор”га қарши ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Артём Филипосян эса сафга қайтди.

Зарафшоннинг “Қизилқум” клубига давралар оралиғида кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Жалил Кимсанов кейинги турда дам олади. Сабаби футболчи “Насаф”га қарши кечган баҳсда ҳакам томонидан икки марта огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. Кимсанов 17 август куни Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши ўйинда майдонга туша олмайдиган бўлди. Таъкидлаш лозимки, бу футболчи биринчи даврани айнан “Сўғдиёна” таркибида ўтказганди.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика