Latest news

16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  6 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  4 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  5 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  9 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  7 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  53 13:38ФИНАЛгача...  8 12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  9 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  12 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  4 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1 11:00Анчелотти Хавининг истеъфосига муносабат билдирди  23 10:33Мавсум якунлари бўйича Goal нашри ТОП-5 лига ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  4 10:07«Арсенал» топ ҳужумчи билан шартнома тузмоқчи  7

"Ёш футболчилар 1-2та машина олиб футболни тугатишни ўйламаслиги керак" — "Сеҳрли таёқча" Анвар Солиев билан интервью News

"Ёш футболчилар 1-2та машина олиб футболни тугатишни ўйламаслиги керак" — "Сеҳрли таёқча" Анвар Солиев билан интервью

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси сафида Италия чемпионати юлдузларига қарши биз ўйинларини соғинган бир қанча собиқ футболчилар майдонга тушишди.

 Ўз вақтида мамлакатимиз бош жамоаси сафида бир қатор муҳим голларга муаллифлик қилган, ишқибозлар томонидан "сеҳрли таёқча" номини олган Анваржон Солиев кеча учрашувдан сўнг сайтимиз учун кичик интервью берди. "Пахтакор", "Бунёдкор" жамоаларининг собиқ форварди тез орада Championat.asia меҳмони бўлади. 

- Анвар Солиев футболимиздаги катта номлардан бири ҳисобланади. Ўз вақтида бир неча бор чиройли ўйинларингиздан баҳраманд бўлганмиз. Бир неча йиллар ўтиб яна бир бор терма жамоа либосида кўрдик. Бу ўзгача ҳиссиётларни бергани табиий...

- Аввало мазкур тадбир мухлисларга завқ улашиш, хурсанд қилиш учун ташкил қилинди. Анчадан бери майдонга тушмаганимга яхшигина формадан чиқибмиз. Қийин бўлди. Эсласангиз керак, ўша йилларда терма жамоада кўп ҳолларда захирадан майдонга тушардим. Бу сафар ҳам шундай бўлади, деб ўйлаган эдим. Лекин илк дақиқалардан майдонга тушдим. Эндиликда кейинги учрашувларга профессионаликка амал қилиб ўзимизни тайёрлаймиз. 


- Очиғини айтсам шахсан ўзим сиздан гол кутган эдим. Нафақат мен, балки халқ ҳам. Келинг бир эсласак, Ўзбекистон терма жамоасидаги энг ёдда қоларли голингизни ажратиб кўрсата оласизми?

- Ҳали ҳамон ижтимоий тармоқларда голларимни томоша қилиб тураман. Архив видеолар бор экан яхшиям. ЖЧ-2006 саралашида Саудия Арабистонига гол урганман. Энг ҳаяжонли ва стадионни жунбушга келтирган ўйин Тошкентда Қувайт билан кечган. Бу ўйинда фақатгина ғалаба бизни плей-офф босқичига олиб чиқарди. 2:2 бўлиб турган паллада Қувайт дарвозасига тўп киритдим. Очиғи буни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Вақт шиддат билан ўтиб бормоқда. Яқинда шу стадионда югуриб юрган эдик

- Нима учундир футболчилик фаолиятингизда бирор маротаба сизни легионер сифатида хориж жамоаларида кўрмадик...

- Бугунгидек агентлар кўп бўлмаган. Ҳозир қаранг, агентларнинг саноғи йўқ. Жанубий Кореядан, ЦСКА клубидан таклиф бўлгани ҳақида эшитганман. Кейин эса бир маротаба "Саутгенмптон"га кўрикка бориб келганман. Насиб қилмаган экан. Бундан асусланмайман. 




- Ўз-ўзидан савол туғилади. Топ ҳужумчи сифатида бугунги форвардларга четдан қандай баҳо берасиз? Рақобат қай даражада, деб ўйлайсиз?

- Бор албатта. Масалан, "Олимпик"да яхши ҳужумчилар етишиб чиқмоқда. Ҳозирда футболимиз тўғри йўлда. Илгари бироз издан чиқиб кетганди. Биз етишмаган марраларга улар эришсин. Ҳар доим қўллаб-қувватлаймиз. Маслаҳат беришга тайёрмиз. Ёш ҳужумчилар ишлаши, тартибга амал қилиши керак. Ўсишни бошлаётган жараёнда ёнидаги инсонлар тўғри йўналиш бера олиши муҳим. 1-2та машина олиб тугатаман, деб тор доирада ўйлаш хато ҳисобланали. Рақобатга келсак, ҳар бир жамоада 3-4 та ҳужумчи ўйнарди. Жароҳатга йўлиққан футболчининг ўрни осонликча тўлдириларди. Шундай муҳитда тўп тепганмиз. 

- "Нефтчи" ҳақида сўрамасликнинг иложи йўқ. Жамоадан кетишингизни сабаби нимада? "Нефтчи"нинг Суперлигада кутилганидек иштирок этмаётгани сизни ҳам ўйлантиряптими?

- "Нефтчи"да зўр футболчилар йиғилган. Кузатиб боряпман, ҳозирда 2та ғалаба қозонса ҳолатини яхшилаб олади. Руҳият ҳам, ишонч ҳам қайтади. Жамоа ўз мавқейини тиклайди. Куни кеча журналистлар Илҳом Мўминжоновга тўғри савол беришибди. Аслида ўтган йили Суперлигага чиққанимиздан сўнг мавсум тугамасидан клубдан кетгандим. Мураббийга омад тилайман.



Rating: +14   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика