Latest news

09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  0 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  2 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  6 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2

XXV мавсумнинг якуний статистикаси News

XXV мавсумнинг якуний статистикаси

Мана XXV миллий чемпионатимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Ғолиб ва совриндорлар аниқланди, келаси йили биринчи лигага равона бўлувчи жамоа номини ҳам билиб олдик.

Якунига етган чемпионат ҳам тарихга айланди. Биз ҳам ушбу тарихни рақамлар ёрдамида сизларни ёдингизга солмоқчимиз.

XXV миллий чемпионатимиз якунлари рақамларда

XXV миллий чемпионатимизда жами 240та ўйин ўтказилди.  Дарвозаларга  644та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,68 тадан тўп тўғри келади).

Энг кўп голни «Локомотив» клуби уришга эришди - 77та. Энг кам голни эса «Андижон» урди - 20та.

Ўз дарвозасидан энг кам тўп олиб чиққан жамоа «Бунёдкор» бўлди - 13та. Энг кўп голни эса «Навбаҳор» ўтказди - 66та.

Энг кўп ғалабани «Локомотив» қўлга киритди - 23та. «Навбаҳор», «Андижон» ва «Обод» энг кам ғалабага эришган жамоалар бўлишди - 3тадан.



Энг кўп дурангни «Бунёдкор» қайд этди - 9та. Энг кам дурангга «Шўртан» ва «Олмалиқ» эришишди - 2тадан.

Энг кам мағлуб бўлган жамоа «Локомотив» бўлди - 2та. Энг кўп мағлубият аламини «Олмалиқ» тотиб кўрди - 20та.

«Локомотив» ўз майдонда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлди. «Навбаҳор» эса сафарда умуман ғалабага эришмаган ягона клуб.

«Бунёдкор» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган – 5та. «Навбаҳор» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 27та.

«Бунёдкор» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 8та тўп ўтказиб юборган. «Навбаҳор» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 39та тўп олиб чиққан. 


 
«Локомотив» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 44та. «Сўғдиёна» ўз уйида энг кам 11та гол киритган.

«Локомотив» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 33та. «Андижон» ва «Обод» эса сафар учрашувларида энг кам тўп киритишган – 8та.

«Локомотив» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 41 та. «Андижон» ўз майдонида энг кам очко йиққан – 18та.

Сафар учрашувларида «темирйўлчилар» энг кўп очкони қўлга киритишган – 33та. «Навбаҳор» сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга киритган – 2та.

25-чемпионатда киритилган  644та голдан 400таси (62,11%) мезбонлар, 244таси (37,89%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.   

Бўлиб ўтган 240 учрашувнинг  137тасида (57,08%) майдон эгалари, 58тасида (24,17%) меҳмонлар зафар қучишган.  45 ўйинда (18,75%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.



30та тур давомида футболчилар жами 923 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,85тадан карточка тўғри келади). 48 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,2тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 78 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 61 ҳолатда (78,21%) тўп дарвозага киритилди. 17 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган.

Энг кўп пенальти тепган жамоа "Қизилқум" - 11 марта. Энг кам пенальти тепган жамоа "Машъал" - 1 марта.
Дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган жамоа "Олмалиқ" - 11 марта. Дарвозаси томон энг кам пенальти тепилган жамоалар "Бунёдкор" ва "Бухоро" - 1 мартадан.

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйинлардан энг кўп гол урилди - 103та. "Бунёдкор" иштирокидаги баҳсларда эса энг кам гол кузатилган - 59та.
Энг кўп қизил карточка олган жамоа "Олмалиқ" бўлди - 6та. Энг кам қизил карточка олган жамоалар учта: "Машъал", "Бунёдкор" ва "Насаф" - 1тадан.

Энг кўп сариқ карточка олган жамоа "Нефтчи" - 69та. Энг кам огоҳлантириш олган клуб "Насаф" - 40та.  



XXV миллий чемпионатда 12та автогол қайд этилди. Шерзод Аъзамов («Насаф») бу мавсумда иккита автогол муаллифи бўлган ягона футболчи бўлди. Ҳасанбой Эргашев («Шўртан»), Ҳикмат Ҳошимов («Металлург»), Шукурали Пўлатов («Нефтчи»), Олександр Пишур («Навбаҳор»), Дилшод Ҳамроев («Обод»), Муҳиддин Худоёров («Бухоро»), Георги Квесиешвили («Қизилқум»), Умид Хонимқулов («Олмалиқ»), Акмал Рустамов («Қизилқум») ва Игорь Голбан («Навбаҳор»)  ўз дарвозаларига биттадан тўп киритиб қўйишди.

Мавсумда 52та дубль қайд этилди. 28 футболчи бир учрашувда икки марта гол киритишди. Зоҳид Абдуллаев («Металлург») 5 марта, Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») ва Шаҳбоз Эркинов («Машъал/Насаф») 4 мартадан, Драган Черан («Насаф»), Игорь Таран («Шўртан»), Шоҳруз Норхонов («Обод»), Неманья Йованович («Андижон/Қизилқум»), Марат Бикмаев («Локомотив») бундай натижани уч бор такрорлашган.

Олти футболчи эса бир учрашувда уч марта гол киритишган. Кенжа Тўраев («Машъал»), Игорь Таран («Шўртан»), Олександр Пишур («Навбаҳор»), Зафар Полвонов («Шўртан»), Азиз Ибрагимов («Бухоро»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») бу мавсумда хет-трик қайд этишди.

Беллашувларини жами 1117664 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (Ўртача ҳар бир ўйинга 4657 тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Бухоро» – «Насаф» учрашувига ташриф буюрди – 24104. Энг кам томошабин эса «Пахтакор» – «Шўртан» учрашувига ташриф буюрган – 204 нафар.



Мухлислар тўплаш борасида «Бухоро» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 329108. «Қизилқум» 192402 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Андижон» эса 160396 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Обод» ўйинларига эса энг кам томошабин келган – 78153.

«Бухоро» жамоаси ўз майдонида ҳам энг кўп ишқибоз тўплаган – 262966. «Бунёдкор» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 15539.

Сафар ўйинларида «Локомотив» жамоасининг (103649) мухлиси кўп. Сафарда «Шўртан»нинг мухлислари энг оз – 44516.

XXV миллий чемпионатнинг 240 учрашувидан 42тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Локомотив» энг кўп 9та йирик ҳисобдаги ғалаба бор. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Металлург» – «Машъал» (ҳисоб – 6:0, 17-тур) ва «Насаф» – «Навбаҳор» (ҳисоб – 6:0, 26-тур) учрашувларида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 240 учрашув 18 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 48 марта, 2:1 – 44 марта, 2:0 – 27 марта, 1:1 ва 3:0 – 20 марта, 3:1 – 19 марта, 0:0 – 17 марта, 3:2 – 10 марта, 4:0 – 6 марта, 2:2 ва 4:1 – 5 мартадан, 4:2 – 4 марта, 5:2, 5:1, 5:0 ва 3:3 - 3 мартадан, 6:0 - 2 марта, 4:3 – 1 марта учради.  
 


Олий лига-2016 сериялари

Ғалабали серия – «Локомотив» (15 апрелдан – 16 июнгача) 8 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Локомотив» (6 мартдан – 23 сентябргача) 22 учрашув
Дурангли серия – «Андижон» (22 октябрдан – 16 ноябргача) 4та учрашув
Дурангсиз серия – «Андижон» (7 мартдан – 9 сентябргача) 21 учрашув
Ғалабасиз серия – «Навбаҳор» (25 августдан – 22 ноябргача) 11 учрашув
Мағлубиятли серия – «Қўқон-1912» (9 апрелдан – 21 июнгача) 10тадан учрашув
Голли серия – «Локомотив» (26 июлдан – 23 ноябргача) 16 учрашув
Голсиз серия – «Андижон» (15 октябрдан – 16 ноябргача) 5 учрашув
Гол ўтказиб юбориш бўйича серия – «Шўртан» (6 мартдан - 9 августгача) 17 учрашув
«Қуруқ» серия – «Бунёдкор» 7 учрашув (24 сентябрдан – 3 ноябргача)
Йирик ғалабали серия – «Локомотив» 3 учрашув (18 августдан – 17 сентябргача)
Йирик мағлубиятли серия – «Обод», «Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» - 2тадан учрашув
Йирик ғалабасиз серия – «Нефтчи», «Сўғдиёна», «Шўртан», «Қўқон-1912» - 30тадан учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Бунёдкор», «Қизилқум», «Локомотив» ва «Насаф» -  30тадан учрашув
Четлатишли серия – «Шўртан», «Олмалиқ» ва «Пахтакор» - 2тадан учрашув
Четлатишсиз серия – «Металлург» (9 апрелдан – 22 ноябргача) - 27та учрашув


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика