Latest news

07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   3 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0

UZREPORT TV Чемпионлар лигаси ўйинларини тўғридан-тўғри эфирда кўрсатади (батафсил) News

UZREPORT TV Чемпионлар лигаси ўйинларини тўғридан-тўғри эфирда кўрсатади (батафсил)

UZREPORT TV телеканали ( UZREPORT ахборот агентлиги) Ўзбекистон ҳудуди учун Чемпионлар лигаси трансляциясини тўғридан-тўғри олиб кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олди.

Канал харид қилган пакетда, ўйинлар трансляцияси, "Highlights" (хавфли вазиятлар), "Magazines" (турнирга оид кўрсатувлар) бўлимлари мавжуд. Бу мавсумнинг тўғридан-тўғри трансляциялари Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан бошлаб "UZREPORT TV" телеканалида кўрсатилади.

Шуни қайд этиш жоизки, "UZREPORT" ахборот агентлиги Ўзбекистонда Чемпионлар лигаси ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи агентликдир.

"Бу муваффақият  SARAN MEDIA вакиллари билан ўтган музокаралар маҳсули. Бу йили "UZREPORT TV" ўзининг янги консепциясини тасдиқлади, унда соғлом ҳаёт тарзини ривожлантириш ва телемухлисларнинг спортга бўлга қизиқишини орттириш кўзда тутилган. УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинларини тўғридан-тўғри кўрсатиш медиа-ҳуқуқини қўлга киритишимиз телеканалимиз аудиторияси кенгайишига хизмат қилади деган умиддаман" - дейди агентлик бош директори Равшан Жўраев.

"Тўғридан-тўғри трансляциялардан ташқари "UZREPORT TV" телеканалида "Highlights" - ўтган ўйинларнинг хавфли вазиятлари ва "Magazine" турнирга оид кўрсатувлар намойиш этилади" - дейди "UZREPORT TV" бош муҳаррири Дилшод Султонов.

27 август куни Монакода Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қурьа ташланади. "UZREPORT TV" каналида УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинлари 15 сентябрдан эфирга узатилади.

Айни дамда "UZREPORT TV" тўғридан-тўғри трансляциялар учун шарҳловчиларни танловини амалга оширмоқда.

Rating: +41   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика