Latest news

00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 00:11Ғалаба "Вилла"ни ЧЛга олиб чиқади. "Астон Вилла" - "Ливерпуль"  0 00:00"Барселона" - "Реал Сосьедад". Кимлар асосий таркибда?  7 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  10 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  34 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  14 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  119

Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) News

Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва футболчи Умарали Раҳмоналиев Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Бундай босқичга қадар етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртанги ўйинга тайёрмиз ва барча футболчилар соғлом. Эртанги учрашувнинг интиқлик билан кутаяпмиз.

Умарали Раҳмоналиев

- Ўйин ҳақида

- Мураббийимиз таъкидлаб ўтганларидек бундай мусобақада узоққа бориш яхши. Эртанги ўйинга бор салоҳиятимиз ва эътиборимизни қаратганмиз. Учрашувга тайёрмиз.

- Жамоангиз мусобақада юз фоизлик натижа қайд этилмоқда. Бундай натижани ярим финалда ҳам давом эттира оласизларми?

- Бу турнирда ҳар бир ўйин ўзига яраша қийин ва мураккаб бўлди. Айниқса ўтган учрашув жуда принципиал ва мураккаб эди. Эртанги учрашув ҳам осон кечмайди, аммо биз тайёрмиз ва эртага ғалаба қозонишни истаймиз.

Умарали Раҳмоналиев

- 20 ёшгача бўлган Осиё чемпионатида терма жамоа сардори сифатида мусобақада ғолиб бўлгандингиз. Бундан аввалги мусобақада тўплаган тажрибангиз сизга қанчалик ёрдам бермоқда? Саудия мағлуб этилган жамоага яна ишонч қўшдими?

- Бундай олдин кўплаб мусобақаларда қатнашганимиз ва бу бизга катта фойда келтирди. Биз ўтган учрашувдан унутиб ва қўшимча ишонч тўплаб кейинги ўйинга тайёргарлик кўрдик. Саудияга қарши жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Биз ўз кучимизни ва ҳиссиётларимизни етарлича сақлаб қолдик. Эртанги учрашувда яна ишонч ва ҳиссиётлар билан майдонга тушамиз.

- Футболчилик фаолиятингиз давомида Кореяда ўйнагансиз. Ўша вақти Ши Тэ Йонг бошқа жамоада бош мураббий эди. Ши Тэ Йонгнинг Футболчилик ва мураббийлик фаолиятини эслай оласизми ва у ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўзим Кореяда бир неча йил давомида ўйнаганман. Корейс халқинининг урф одат ва яшаш тарзини яхши биламан. Футболчилик фаолиятимда давомида кўп маротаба Корея билан тўқнаш келганман. Уларнинг футбол фалсафасидан яхши биламан ва уларнинг кучли жиҳатларидан хабардорман. Эртанги учрашувга ҳар томонлама тайёрмиз.

- Эртанги учрашувда 90 фоиз мухлислар Индонезия терма жамоасини қўллаб қувватлайди. Футболчиларингизга бу қанчалик босим ўтказиши мумкин?

- Аввалги учрашувларда Индонезия терма жамоасининг мухлислари ўз миллий жамоасини қандай қўллаб қувватлашини билиб олдик. Лекин бу биз учун муаммо бўлмайди, Осиё ўйинларида ҳам Индонезияга қарши ўйнаганимизда шундай ҳолат бўлган эди. Футболчилар ҳар томонлама учрашувга тайёр.

Умарали Раҳмоналиев

- Россия чемпионатига кўчиб ўтганингизга бир ярим йилдан вақт бўлди. Россия чемпионатида орттирган тажрибангиз ушбу мусобақа қанчалик қўл келмоқда?

- "Рубин" жамоасидан ўйнаб кўп тажриба тўпладим. Клубимда тўплаган тажрибамни жамоадошларим билан бўлишмоқдаман. Россия чемпионати ҳам анча кучли деб ўйлайман.

Умарали Раҳмоналиев

- Ўтган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Индонезияга қарши ўйнаган эдингиз. Ўтган йили кузда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам Индонезияга қарши ўйнадик. Индонезиялик футболчиларнинг даражасига қандай баҳо берасиз? Футболчилар ўртасидаги даража қанчалик катта ёки рақиб футболчиларининг маҳорати биз билан тенгми?

- Индонезия футболи сўнги йилларда катта ўсишга эришди деб ўйлайман. Рақибнинг ўйинларини ўрганганмиз ва биламиз. Саудияга қарши ўйиндан кейин, Индонезияни таҳлил қилишни бошлаган эдик. Улар ярим финалга қадар етиб келгани, уларнинг кучли жамоа эканлигига исбот бўла олади.

- Ўзбекистон терма жамоасининг айнан бу авлоди натижа қайд этиш бўйича етакчи. Аввалги авлодлар эса муҳим ўйинларда кўп маротаба яхши натижа қайд эта олишмаган. Бу авлодда эса аксинча, бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Балки футболчиларнинг ўйинга тайёргарлик кўриши, уларнинг ўзига бўлган ишончи ва руҳий ҳолати бўлиши мумкиндир. Саудияга қарши принципиал ғалабадан сўнг барча футболчилар хотиржам ва бор эътиборини кейинги учрашувга қаратган эди.

- Ҳар бир авлоднинг кучли футболчилари бўлади. Ҳозирги авлодда натижалар яхшироқ деб ўйлайман. Бунга сабаб биз яратган тизим деб ўйлайман. Шунингдек, йиллар давомида тўпланган тажрибадан самарали фойдаланмоқдамиз. Эски хатоларимиздан хулоса чиқардик. Ишонч, куч ва ўйин сифати бўйича ҳам ўсишга эришдик. Бундай тизим тузиш осон бўлмайди. Энг асосийси, барча ватан учун ўйнамоқда.






Rating: +48   

Comments

+4   
28 apr 16:43:33
✨Ғайрат Муҳаммад????
Илоҳо аомийн, Шу қоркуз йигитларни ноумид қилма Аллоҳим! Уларга чемпионликни насиб эт. Кўнгилларини ниятларини ўлдирма. Куч кувват, шижоат ато эт, Аллоҳим. Узинг Қодирсан, Узинг раҳиймсан, Юзларини ёруғ қилиб, Ватанга кубок бн келишларини насибу рўз айла. Аомийн!!!

Олға ўғилларим, биз дуодамиз!!!
+2   
28 apr 15:54:14
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi
Инша Аллоҳ ғолиб бўласизлар финалга чиқасизлар ва финалдаям ғолиб бўлиб чемпион сифатида қайтасизлар. Биз сизларни соф виждон ва масъулият билан курашишингларга ишонамиз. Сизлар мусобақадаги энг кучли жамоа сизлар. Олға Ўзбекистон U23 терма жамоаси.
+2   
28 apr 15:48:57
Baxtiyor MYu
7 ой олдин Осиё ўйинлари чорак финалида Индонезия билан асосий вақтда 0:0 ўйнаб, қўшимча таймларда 2:0 ютганмиз. Худди шу таркиблар ўйнаган икки жамоада хам. Демак ўйинга маъсулият билан қараш керак
+1   
28 apr 21:56:57
Вохид Бег матов
Ольга Узбекистан ???????? Биз сизларга ишонамиз!!!
+1   
28 apr 21:53:10
Вохид Бег матов
Эртанги жангда омад ёр булсин Копадзе энг зур саркарда Насиб этса Осиёнинг Гвардиоласи булади Болалар эса Европа талаш булиб кетади
+1   
28 apr 20:21:39
Fan_BARCA
Olg'a Uzb qolgani kopeyka
+1   
28 apr 17:25:47
БУЮЛ ТУРОН
Худо Хохласа 3-0 ёки 5-0 хисобида ютамиз иншааоллах!!!
+1   
28 apr 17:21:30
Salom Assalom
Duodamiz!!!
+1   
28 apr 17:20:40
Liverpul Navbahor
Omad
+1   
28 apr 17:19:05
G‘alaba
Nasib etsa asosiy vaqtda g'alaba xal qilamiz
+1   
28 apr 17:18:30
G‘alaba
Chiroyli g'alaba kutamiz
+1   
28 apr 16:40:14
Бахтийор Ашуров
Илоҳим омадларингни берсин. Эртага сизлар билан биргаликда биринчи олимпияда йўлланмасини нишонлашни Ўзи насибу - рўз айласин. Амийн!
+1   
28 apr 16:20:49
Xolis inson.
Bunaqa oyin, bunaqa futbolchilar, bunaqa ishonch ortidan endi koʻplab futbol muxlislar bu termadan kubok kutishi boshladi. Shaxsan oʻzim, va man b.n birga ishlidigan hamkasblarim faqat kubok kutvomiz. Parij yoʻllanmasi yoki finalmas kubok b.n qaytishi nasib qilsin. Bu oʻyinchilar bunaqa ishonch bunaqa oyin bunaqa xarakter bilan kubokga xaqli arziydi. Omad
+1   
28 apr 16:14:30
Андижан
Эркакча жамоа тузилибди ракиб танламай йу́лдан чиккан хамма камандани янчиб ташлаяпмиз коил Кападзе бирон марта гол у́ткизмадик
+1   
28 apr 16:10:10
sss ddd
Йигитларга омад. Юзилар ёруг булсин. Бу энг масъулиятли уйин хисобланади.
championat.asia
Яндекс.Метрика