Тен Хаг навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?
16 may 09:44
News
Тен Хаг навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Ньюкасл» мағлуб этилганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ҳар қандай учрашувда ғалаба қозониш ёқимли. «Олд Траффорд»даги сўнгги учрашувда ғалаба қозонишимиз жуда муҳим эди. Мухлислар бунга ҳақли эдилар, улар биз билан қийин даврни бошдан ўтказдилар. Биз доим биргамиз.
Ўйин жуда яхши ўтди, биз ажойиб голлар урдик, жамоавий ўйин ҳам ўз ўрнида. Ёш ўйинчиларнинг иштиёқидан хурсандман. Рақибимизнинг жисмоний ҳолати ажойиб эди, биз шунга қарамай, баҳсда ғалаба қозонишга эришдик», — деб фикр билдирди Эрик тен Хаг.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments