Latest news

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  0 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  4 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

Суриялик яна бир журналист: "Бир ой олдин Ўзбекистонда устунлик бор деган бўлардим, аммо ҳозир Сурия термаси - фаворит!" News

Суриялик яна бир журналист: "Бир ой олдин Ўзбекистонда устунлик бор деган бўлардим, аммо ҳозир Сурия термаси - фаворит!"

Осиё кубоги биринчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Сурия термаси рақиблик қилади.

Ушбу ўйинда қатнашиш учун Доҳа шаҳрига жуда кўп суриялик журналистлар ҳам ташриф буюришган. Биз уларнинг Ўзбекистон билан ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Хусусан, PSYRIANP нашри журналисти, суриялик Лайес Байроқдор ўз терма жамоаси имкониятларини юқори баҳолади ва бу фикрларини асослашга ҳаракат қилди. 

- Эртанги ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?

- Бу ўйин жуда қийин учрашув бўлиши аниқ. Иккала жамоа учун ҳам бу катта синов. Бош мураббийимиз Эктор Куперда ўзбек футболи ҳақида катта билим бор. Бу Сурия терма жамоаси учун катта устунлик беради. Эртанги ўйин натижаси ҳақида мендан дейлик бир ой олдин сўраганингизда мен Ўзбекистон терма жамоасини фаворит сифатида кўрсатган бўлардим. Лекин ҳозир Сурия термаси мен учун фаворитга айланди. Биз яқинда суриялик бўлмаган кучли футболчиларни маҳаллийлаштирдик. Аргентина, Европа ва Перуда ўйнаган бу футболчилар жамоамизни янада кучайтирди. Фикримча, бу ўзгаришлар бизнинг жамоага катта устунлик беради. 

- Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйиннинг ҳисобини тахмин қила оласизми?

- Сурия терма жамоаси 1:0 ёки 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. 

- Гуруҳ босқичи ўйинларидан кейин сизнингча жадвал қайси кўринишда бўлади?

- Қийин савол. Фикримча, Австралия, Сурия, Ўзбекистон ва Ҳиндистон - шундай тартибда. 

- Кескин фикрлар, Ўзбекистон учинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқадими?

- Бу омадга боғлиқ, албатта. Мен шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтишим керак. Ҳиндистон терма жамоаси ҳам охирги пайтлар катта ўсишга эришди. Улар бизнинг гуруҳдаги жамоаларга яхшигина қаршилик кўрсатишади. Рақиблар улардан эҳтиёт бўлишлари керак. 

- Тахминлар учун раҳмат. Эртага бу фикрларингиздан ҳафа бўлиб қолмасангиз бўлгани (ҳазил маъносида)

- Иккала жамоага ҳам омад тилайман. Агар эртага Ўзбекистон ғалаба қозонса, чин қалбимдан сизларни табриклайман.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика