Latest news

15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   7 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6

"Сўғдиёна": Кетганлар, келганлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида News

"Сўғдиёна": Кетганлар, келганлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси мавсумга тайёргарлигини давом эттириш мақсадида Тошкентдаги йиғинини бошлаб юборди.
Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа машғулотларни икки маҳал олиб бормоқда. Унда асосан футболчиларнинг жисмоний холатини яхшилашга қаратилган. Жамоадан дарвозабон Ширин Абдуллаев, ҳужумчи Мўмин Мелиев ҳамда ҳимоячи Дилмурод Икромов кетганини айтиб ўтиш лозим. Ширин Абдуллаев ва Дилмурод Икромов “Обод”, Мўмин Мелиев эса “Машъал” таркибида кўрикдан ўтмоқда.

Тошкентдаги йиғин давомида ўтган мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Азамат Исроилов ва Ғулом Ўрунов, "Олмалиқ”дан Достон Абдураҳмонов, "Шўртан” жамоасидан Сунатилла Мамадалиев келиб қўшилган. Ҳозирда улар жамоа билан машғулотларда қатнашиб, кўрикдан ўтмоқдалар.

Тошкетдаги йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам режалаштирилган. Жамоа 21 январь куни Қибрайнинг табиий майдонида “Нефтчи”га қарши назорат ўйинини ўтказади. Ўйин соат 15:00 белгиланган. 23 январьда эса навбатдаги назорат ўйинини “Қўқон-1912”га қарши ўтказади. Учрашув соат 12:00да Қибрайдаги майдонда ўтказилиши режалаштирилган. Об-ҳавонинг қандай келишига қараб, ўйин “Пахтакор” клубига тегишли Чилонзордаги сунъий майдонга кўчирилиши ҳам мумкин.

Йиғин давомида яна бир нечта футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Ўткан мавсумни “Сўғдиёна” таркибида ўтказган Мурод Холмуҳаммедов, Музаффар Музаффаров, Бобур Қосимов, Жаҳонгир Жиямуродов, Акмал Холмуродов, Ширин Абдуллаев, Дилмурод Икромов, Нодир Ашурматов ва Мўмин Мелиевга клуб ривожи учун қўшган ҳиссасига миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Дилдора Холбоева
"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика