Latest news

20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  0 20:05"Андижон" – "Металлург" (Матнли трансляция)  25 20:05Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 1:2 (матнли трансляция)  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  1 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  1 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  1 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  1 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  1 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  5

Сиз иқтидорлимисиз? Унда ўзингизни синаб кўринг! News

Сиз иқтидорлимисиз? Унда ўзингизни синаб кўринг!

Кундан-кунга дунёда киберспорт тушунчаси оммалашиб бормоқда ва унинг мухлислари сони миллионларни ташкил этмоқда.

Киберспорт ўзи нима?

Киберспорт – бу виртуал макондаги мусобақа бўлиб, инсонлар ёки жамоалар ўртасида тенг шароитларда курашишни билдиради.

Бугунги кунда киберспортнинг жаҳон аудиторияси 230 миллион кишидан ошган бўлиб, спортнинг айрим турлари бўйича мукофот жамғармалари миллионлаб долларларни ташкил қилади.


Бу борада Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва кибер футбол федерацияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб бундай турдаги жаҳон ареналарнинг стандартлари ва параметрларига жавоб берувчи ва Ўртаосиёда ўхшаши бўлмаган 2.300 квадрат метрли жойда жойлашган «UzARENA» ҳақиқий киберспорт аренасини очган.


Ўзбекистон виртуал спортни ривожлантириш ва мамлакат киберспортсменларини жаҳонда машҳур бўлган киберспортчилар ва жамоалар билан бир қаторга олиб чиқиш Федерациянинг биринчи даражали вазифаси ва фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.


Ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун Федерация киберспорт ҳаваскорларига янги даражага чиқиш имконини бериш ва DOTA2, CS.GO, LeagueofLegends киберспорт йўналишлари бўйича профессионал жамоалар тузиш мақсадида саралаш турнирлари ўтказишни эълон қилади. 


Сиз истеъдодлимисиз? Сизнинг киберспортнинг турли йўналишлари бўйича куч синашиб юрган жамоангиз ёки дўстларингиз борми ва ўзингизни ўз ишингиз устаси деб ҳисоблайсизми? Унда биз Сизни кутамиз!

Саралашдан ўтинг, энг яхши эканлигингизни исботланг ва катта киберспорт жамоасининг бир қисмига айланинг.



Мусобақаларда қатнашмоқчимисиз, унда ушбу Телеграм каналига аъзо бўлинг: https://t.me/UzArenAeSportsCentre
Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика