Latest news

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  1 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  0 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  6 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  39 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

Сирожиддин Раҳматуллаев: “Машъал” тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман” News

Сирожиддин Раҳматуллаев: “Машъал” тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман”

“Машъал” футбол мактабидан етишиб чиққан бир қатор истеъдодли футболчиларимиз бугун нафақат юртимизда балки, Осиё мамлакатларининг бир қатор чемпионатларида муваффақиятли тўп тепиб келмоқдалар.

Ана шундай футболчиларимиздан бири бўлган ва айни пайтда Малайзия чемпионатида тўп тепаётган футболчи, Сирожиддин Раҳматуллаев билан қисқа суҳбат уюштирдик.

- Мен болалигимдан футболга қизиқардим, миллионлар ўйинига меҳрим бўлакча эди. Футболчи бўлишимга дадам сабабчи бўлганлар, 8 ёшимдаёқ футбол сир асрорларини ўргана бошладим ва 2007 йил февралида мен учун қадрдон “Машъал” академиясига келганман. Академиядаги устозларим Борис Серостанов ва Вадим Шодиматов мени ҳақиқий профессионал футболчи бўлиб етишиб чиқишимга ўз хиссаларини қўшишди. Бир сўз билан айтганда «Машъал”дан қарздорман ва ушбу клубда таҳсил олганим билан фахрланаман, - дейди Раҳматуллаев.



- Сиз Малайзиянинг “Bola Sepak ATM”  жамоаси аъзосисиз бу жамоадаги имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Жамоамда мени ҳамма шароитлар ва қулайликлар тўлиқ қониқтиради. Аввалига кўникиш бироз қийин бўлди энди эса анча мослашиб олдим.

- АТМ да қайси чизиқда тўп сураяпсиз?
- Аввалдан ўзи ярим ҳимоячи бўлганман, ҳозир ҳам айни шу чизиқда ўйнаяпман, бу менга ёқади.

- “Машъал” сафидаги дебютингизни эслай оласизми?
- Ҳа бу кечагидек эсимда, 2012 йил Фарғонада “Нефтчи”га қарши бўлиб ўтган баҳсда мени ўша вақтдаги мураббий Фомичов асосий таркиба майдонга туширганди.

- “Bola Sepak ATM” билан янги шартнома имзоладингизми.
- Мен Яқинда “Bola Sepak ATM” билан янги шартнома имзоладим. Кеча Малайзия премьер-лигасида дебют учрашувимни ўтказдим.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?
- Келажакда “Машъал” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишни орзу қиламан.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика