Latest news

13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  0 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  1 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   6 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  14 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0

Шерзод Райимжонов: "Мурод Бобожонов "Локомотив"га 6 ойга ижарага берилди" News

Шерзод Райимжонов: "Мурод Бобожонов "Локомотив"га 6 ойга ижарага берилди"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби техник директори Шерзод Райимжонов бугунги трансфер ва жамоадаги янгиликлар ҳақида интервью берди.

"Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клуби Мурод Бобожонов борасида расмий таклиф билан чиқди. Жамоа тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов Қатар клубига ўтиб кетгач, "темирйўлчилар" ўз сафига ўзбекистонлик ҳужумчини қўшиб олишга қарор қилишди. Шу боис "Нефтчи" клуби Бобожоновни 6 ой муддатга ижарага берди. Агар футболчи ўзини кўрсата олса келишув яна узайтирилиши мумкин.

Хабарингиз бор, "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Айнан шу сабабли биз ҳужумчимизни ижарага беришга рози бўлдик. Футболчи "Локомотив" сафида ўзини кўрсатса Ўзбекистон терма жамоасига ҳам чақирув олиши мумкин.

Мурод Бобожонов ҳуқуқий жиҳатдан "Нефтчи" клубига тегишли ва 2 йиллик шартномаси мавжуд. Бу трансфер орқали "Нефтчи" сафидаги ёш футболчиларда ҳам қўшимча стимул пайдо бўлди. Яъни Бобожонов мисолида улар келажакда халқаро мусобақаларда иштирок этишга ишончлари ортди.

"Нефтчи" футбол клуб сиёсатига кўра таркибга бир қатор фарғоналик ёш футболчилар жалб қилинмоқда. 1998-2000 йилларда туғилган маҳоратли ва қобилиятли ўйинчилар кўрикдан ўтказилмоқда.

Бобожонов ижарага берилгач "Нефтчи" клуби тезкорлик билан янги ҳужумчи қидириш ишларини бошлаб юборди. Бугун Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Мўйдин Мамазулумов "Нефтчи" сафига қўшиб олинганини расман маълум қиламиз.

Бундан ташқари "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоров айни пайтда Москвада бўлиб турибди. Мураббий у ерда легионерлар билан музокара ўтказади. Агар барчаси яхши ўтса яқин орада "Нефтчи" сафида маҳоратли легионерлар пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд", - дейди Райимжонов championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia

Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика