Latest news

11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  24 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0

"Шаҳарликлар" пойтахт клубини қабул қилади, "Ливерпуль" эса 4 ўйинда 12 та гол ўтказиб юборган "Суонси" билан ўйнайди. АПЛнинг 22-тур превьюси News

"Шаҳарликлар" пойтахт клубини қабул қилади, "Ливерпуль" эса 4 ўйинда 12 та гол ўтказиб юборган "Суонси" билан ўйнайди. АПЛнинг 22-тур превьюси

Tags :  Eplmanager
Бугун Англия Премьер-лигаси мухлислари учун икки кунлик байрам бошланади.

Чунки бугун Англия чемпионатларининг 22-тур учрашувларига старт берилади:

"Ливерпуль" - "Суонси Сити"

21 январь. 17:30

"Ливерпуль" 2017 йилни омадсиз бошлади, улар жорий йилдаги бешинчи учрашувда "Плимут"ни Англия Кубогида таслим эта олишди. Клопп жамоасининг Премьер-лигадаги сўнгги икки ўйини дуранг билан якун топди ("Саутгемптон" 2:2 ва "Манчестер Юнайтед" 1:1). Натижада улар турнир жадвалида "Тоттенхэм"ни ўтказиб юборишди. Улар янги йилда илк маротаба "Энфилд"да Премьер-лига баҳсини ўтказишади. "Қизиллар" уйда олиши мумкин бўлган 27 очкодан, 23 тасини ўз номларига расмийлаштиришди

"Суонси" жорий мавсум мураббийни тез-тез алмаштирмоқда, аммо бундан фойда бўлаётгани йўқ, сўнгги турда "оққушлар" "Арсенал"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Уэльсликлар вазиятни ўнглаш учун трансфер ойнасида жуда фаол бўлиб туришибди: Улар ҳозиргача Том Кэрролл, Ольссон, Нарсинг ва Эснесни 14,4 млн. фунтга хард қилишди.


Бу баҳсда меҳмонларда муваффақият учун имконият йўқ деб ўйлайман, чунки жамоаларнинг ҳолати турлича, бунинг устига Клопп жамоаси уйда ўйнайди.


"Борнмут" - "Уотфорд"

21 январь. 20:00

"Борнмут" ўтган турда кутилганидек "Халл"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо бундан олдин икки баҳсда яхши ўйин ўтказди. "Олчалар" меҳмонда ишончсиз ўйин кўрсатади, аммо уйда ҳар қандай рақибга катта муаммолар туғдира олади. Улар турнир жадвали марказига ўрнашиб олишган.

"Уотфорд" ҳозир инқирозда, жамоа 10 декабрдан бери ғалаба нималигини билмай келяпти. "Арилар"нинг асосий муаммоси ҳужумдаги ўйин, улар 6 та баҳсда 2 та гол уришга муваффақ бўлишди ва шу сабабли 14-ўринга тушиб кетишди. "Уотфорд" меҳмон жамоаси эмас, улар рақиб майдонидаги ўйинларда кетма-кет 5 та мағлубиятга учрашди.


"Борнмут" уй жамоаси ва улар ҳозир яхши формада. Шу сабабли "олчалар" бу баҳсда ғалаба қозонишини тахмин қилиш мумкин.


"Вест Бромвич" - "Сандерленд"

21 январь. 20:00

"Вест Бромвич" сўнгги турда "Тоттенхэм"дан 4 та гол қабул қилиб олди. Аммо бу уларнинг умумий руҳиятига таъсир қилмайди. Пьюлис жамоаси етакчиларга қарши баҳсда ўзини кўрсата олмаяпти, тенг кучли рақиблардан эса яхшигина очко ишлаб олишга муваффақ бўлишди.

"Сандерленд" инқироздан чиқаётганга ўхшаб кўринган эди, аммо клубда жароҳатлар мавсуми бошланиб кетди. "Қора мушуклар"нинг 9 футболчиси ҳозир даволаняпти ва яна 3 нафар футболчи Африка Миллатлар Кубогига жўнаб кетди. Дэвид Мойес жамоаси бу баҳсда, айниқса меҳмонда ғалабага умид қилмаса ҳам бўлади. Жамоа жорий мавсумда меҳмондаги 10 та учрашувдан 8 тасида мағлубиятга учраган.


Бу жуфтлик натижаси маълумдек кўринмоқда.


"Кристал Пэлас" - "Эвертон"

21 январь. 20:00

"Кристал Пэлас" "Сандерленд" каби жароҳатлар эпидемиясига учради. Жамоанинг 7 футболчиси даволанишда ва яна 2 нафар ўйинчи Африка Кубогига кетган. Сэм Эллардайс асосий таркибда кимни ўйнатишни билмай, боши қотган. Шу сабабли "бургутлар" марказ учун 13,8 млн. еврога Шлуппни харид қилишди. Бу муаммолар туфайли жамоа 7 та учрашувдан бери ғалаба нималигини билмай келяпти.

"Эвертон" 2017 йилда ўз рақибларини аяб ўтирмаяпти. Улар иккита учрашувда 7 та гол уришга муваффақ бўлишди. "Саутгемптон" 3:0 ва "Манчестер Сити" 4:0. Ливерпуль шаҳри вакиллари шу руҳда давом этишса, "бургутлар"га имконият қолдиришмайди.



"Мидлсбро" - "Вест Хэм"

21 январь. 20:00

"Мидлсбро" трансфер ойнасида жуда фаол. Улар голлар сонини ошириш учун ҳужумчилар Гестед ва Бэмфордни харид қилишди. Каранка жамоасининг ҳимояси яхши ҳолатда, сўнгги икки ўйинда гол ўтказишмади, аммо гол ҳам ура олишгани йўқ.

"Вест Хэм"ни бу мавсумда барқарор жамоа деб бўлмайди. Аммо лондонликларнинг савияси юқори. "Болғаурарлар"да муаммо ҳам етарли, Дмитри Пайет жамоани тарк этишга қарор қилган. Клубдагилар вазиятни ўнглаш учун "Вест Хэм" кетма-кет иккинчи ўйин меҳмонда очко олди.


Айни дамда "Мидлсбро" ва "Вест Хэм" бир-бирига яқин жамоалар. Мезбонларнинг тинчликсеварлигини ҳисобга олсак, бу баҳс дуранг билан якунланиши мумкин.


"Сток Сити" - "Манчестер Юнайтед"

21 январь. 20:00

Ҳеч ким "Сток Сити"нинг мавсум бошидаги муаммоларини эсламай қўйди, бугун улар 27 очко билан Англиянинг тўққизинчи жамоаси бўлиб турибди. Хьюз шогирдлари ўртамиёна ва аутсайдер жамоаларга қарши баҳсларда очко тўплашга муваффақ бўлишмоқда. Аммо етакчиларга қарши сўнгги уч баҳсда улар мағлубиятга учрашди.

"Манчестер Юнайтед" ҳам ҳозир "Сток" каби ҳолатда. Улар кетма-кет 12 та учрашувдан бери мағлубият нималигини билишмаяпти. "Қизил иблислар" ҳимояда ишончли, ҳужумда унумдор ўйин кўрсатиб юқори ўринларга интилмоқда.


"Манчестер Юнайтед" айни дамда жуда кучли ва "Сток Сити"нинг етакчиларга қарши учрашувларини ҳисобга олсак, меҳмонлар бу ўйинда ғолиб бўлишади.


"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм"

21 январь. 22:30

"Шаҳарликлар" бу баҳсга "Эвертон"дан учралган нокаутдан (0:4) сўнг келишмоқда. Гвардиола хафсалани пир қилишда давом этяпти. Испаниялик ўз вазифасини очиқчасига уддалай олмаяпти. "Манчестер Сити" ҳозиргача ўз ўйинига эга бўла олмади. Жамоада хатто "B" режа ҳам йўқ.

"Тоттенхэм" куз ўртасида бироз секинлашиб, ҳозир ҳар қандай жамоа дарвозасига гол уришдан чарчамаяпти. Айни дамда "шпорлар" "шаҳарликлар"дан турнир жадвалида баландроқда. Улар 7 та ўйиннинг ҳар бирида камида 2 тадан гол уришга муваффақ бўлишди.


"Тоттенхэм" 2016 йилдаги икки учрашувда "шаҳарликлар"ни 2:1 ва 2:0 ҳисобида таслим этди. Бу баҳс қиймати жуда баланд, мезбонлар учун мағлубият чемпионлик орзусидан воз кечишни англатади. Меҳмонлар учун эса катта йўқотиш бўлмайди.


"Саутгемптон" - "Лестер Сити"

22 январь. 17:00

"Саутгемптон" чемпионатда мағлуб бўлишни давом эттирмоқда. "Авлиёлар" кетма-кет 4 та учрашувда очко ишлай олишмади. Улар хатто уйдаги сўнгги икки ўйинни ҳам бой беришди. "Тоттенхэм" 1:4 ва "Вест Бромвич" 1:2.

"Лестер" устози 2016 йил учун кўплаб совринларни қўлга киритганига қарамай, бу мавсум АПЛда жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. Жамоада Африка Кубогига кетган Рияд Махрез ва Слиманилар йўқ. Жамоа меҳмондаги 10 та учрашувнинг бирортасида ҳали ғоли бўлгани йўқ, 3 та дуранг, 7 та мағлубият.


"Саутгемптон" "Лестер Сити"нинг инқирозида уларни қабул қилади, шу сабабли баҳсда "авлиёлар" устунлик қилиши керак.


"Арсенал" - "Бёрнли"

22 январь. 19:15

"Арсенал" декабрдаги икки мағлубиятидан сўнг тезда ўзига келиб олди ва қолган 4 та учрашувда 10 очко ишлади. Арсен Венгер жамоаси уйда ўтказган 10 та баҳсда 23 очко ишлади.

"Бёрнли" уй жамоаси ва шу туфайли улар 26 очко билан турнир жадвали марказига жойлашиб олган. Шон Дайч йигитлари меҳмондаги 9 та ўйинда 1 очко ишлашган.


"Арсенал" "Бёрнли"га қарши 5 та баҳсда ғалабага эришган, бу серия давом этишига қаршилик қилувчи сабаб кўрмаяпман.


"Челси" - "Халл Сити"

22 январь. 21:30

"Челси" ўтган турда "Лестер Сити"ни муаммосиз 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионатда етакчиликни давом эттирмоқда. Конте жамоаси уйда ўтказган 10 та ўйиннинг 9 тасида ғалабага эришди.

"Халл Сити" лигада жон сақлаб қолиш учун курашяпти, ўтган турда "йўлбарслар" "Борнмут"ни 3:1 ҳисобида таслим этиб, 9 учрашувдан иборат бўлган ғалабасиз серияга чек қўйишди.


Етакчи ва аутсайдер ўртасидаги баҳсда интрига бўлишига кўпчилик ишонмайди. "Аристократлар" савия эвазига ғалаба қозонишади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика