Latest news

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  0 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

Сергей Лушан: "Ҳакам яққол пенальтини белгиламади" News

Сергей Лушан: "Ҳакам яққол пенальтини белгиламади"

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "қалдирғочлар" устози Сергей Лушан иштирок этди.


- "Локомотив"ни ғалаба билан қутлайман. Ўйин яхши кечди. Биз уларга биргина имконият тақдим этдик ва бу гол билан якунланди. Дилшод Аҳмадалиев бугун ўзига билдирилган ишончни оқлади. Мен унинг ўйинидан 99 фоизга қониқдим. Фақатгина гол бўлган вазиятда эътиборни қочирди. Аҳмадалиев энди катта футбол ўйнашни бошламоқда. Бугун фақатгина ўша гол содир этилган вазиятда "ёшлик" қилиб қўйди. Қолган эпизодлар бўйича бу футболчига эътирозим йўқ.

Захирадан нега кеч фойдаландим? Ҳаммасини ўз вақтида бажардим. Керак бўлган вақтда ўзгаришлар амалга оширилди.

"Локомотив" Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан саналади. Лекин биз бугун уларга ҳужум қилиш имкониятини тақдим этмадик. Жамоамиз бугун ҳимоявий ўйин услубидан фойдаланди. Биргина хато қимматга тушди.

Ҳужумларга якуний нуқтани қўйишда суст ҳаракат қилдик.

Бугун ҳакам яққол пенальтини белгиламади.

Мен шуни айта оламанки, "Бунёдкор"нинг келажагидан кўнглим тўқ.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика