Latest news

15:003-тур ўйинларидан бирида тўртта ҳакамлик хатоси бўлди. Ҳакамлик бўйича экспертимиздан таҳлил  0 14:52Саудия Арабистонидан бўлаётган қизиқишга қарамай, "Челси" Стерлингни сотмайди   0 14:23"Жирона" "Краснодар" футболчисига кўз тиккан  0 13:55Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга етиб борди  6 13:44"Лацио" сотилмайди!"  0 13:22"Ал Аҳли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  2 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  7 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  21 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  4 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3

Сардор Азмун: “Топган пулларимнинг ҳаммасини ота-онамга бераман” News

Сардор Азмун: “Топган пулларимнинг ҳаммасини ота-онамга бераман”

“Ростов” клуби ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Россиядаги 5 йиллик фаолияти мобайнида илк интервьюсини “Р-Спорт” мухбирига берди.

Унда у фаолияти, терма жамоа, трансфери билан боғлиқ можаро ва бошқа масалалар хусусида кўплаб саволларга жавоб қайтарди. Эксклюзив интервьюнинг биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Сардор, сиз Россияга анча узоқ олдин келгансиз. Бироқ клуб матбуот хизматини ҳисобга олмаса, катта интервью бермагансиз. Бу ерга келганингизда қандай бўлган? Ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиласиз?
- Россияга илк бор келганимда жуда ёш эдим. Ўшанда ҳаммаси жуда қийин туюлганди. 17 ёш бўлганман. Ростдан ҳам қийналганман. Менга туғилган ватаним ёқарди. Эрондан Россияга кетган пайтимда анча хафа бўлгандим. Лекин 2-3 ойдан сўнг барчаси яхшиланди. Бу ердаги ҳаётимдан завқ олишим кераклиги ҳақида ўзимга айтдим. Бу менга насиб қилди. Мамлакатимни қўмсашни тўхтатиб, эътиборимни футболга қаратдим. Шунда ғалаба қилдим деб ўйлайман.

- Оилангиз сиз билан кўчиб келдими?
- Йўқ, фақат отам ва онам. Бошқалар вақти-вақти билан кўргани келиб туришади. Опам, унинг турмуш ўртоғи ва бобом.

- Ота-онангиз қандай қилиб кўчиб ўтишга рози бўлишди?
- Бу қийин кечди демаган бўлардим. Уларга Россия ёқади. Улар биринчи кундаёқ Эронга қайтишни исташмаётгани, бу ер уларга ёқаётганини таъкидлашди. Менга ҳам Эрон ёқади, аммо бу ерда яшаш жуда яхши.

- Оилангиз спортчилардан иборатми?
- Ҳа, отам 8 йил волейбол терма жамоасида ўйнаган, опам ҳам ўйнаган. Онам шунчаки волейбол ўйнарди. Фақат опамнинг турмуш ўртоғи спортга тааллуқли эмас, аммо у ҳам спортни ёқтиради.


- Ота-онангиз Россияда нима билан машғул?
- Улар ҳаётдан роҳатланишади.

- Улар ишлашмайдими?
- Йўқ, уларнинг ишлашини хоҳламайман. Отам мен туғилган шаҳарда волейбол мураббийи бўлиб ишлаган. Жамоа “Гондбад” деб номланарди. Бироқ бир сафар унга ҳурмат билан муносабатда бўлишмаган. Шундан кейин ундан ишламаслигини сўрагандим. Бир марта ютқазилган ўйиндан кейин улар ўзларини нотўғри тутишган. Шу сабабли отамдан клубга қайтмаслигини илтимос қилганман. Ҳозир ишлаб топган пулимнинг барчасини ота-онамга бераман.

- Бошқа қариндошларингиз ҳам ўйинларга келиб турасизми?
- Ҳа, мен ёшман. Баъзида 20-30 нафар қариндошларимни таклиф қиламан. Мисол учун, “Атлетико” билан Ростовдаги учрашувга деярли барча яқинларим келишди. Улар келганда хурсанд бўламан. Менинг ажойиб оилам бор.

- Россиядаги ҳаётга кўникиб кетишингиз учун қанча вақт кетди?
- Бошида қийин кечгани табиий ҳол. Тўлиқ мослашиш учун бир йил керак бўлди. Ҳалигача бу ерда етишмаётган нарса бор, чекдирме. Бу туркманча таом. У гуруч ва товуқ гўштидан иборат.

- “Рубин”га келганингизда жамоада сизга устозлик қилган кимдир бўлганми?
- Аниқ бир инсон бўлмаган. Ёши катта барча футболчи ўзига хос устозлик қилганлар. Қозонга эндигина келган вақтимда Алиризо Ҳақиқий билан дўстлашганмиз. Баъзида менга Благой Георгиев, Олег Кузьмин, Янн Мвила ёрдам берган.

- Эрон ва Россияни солиштирсак, қандай фарқ кўзингизга дарҳол ташланади?
- Маданият ўз-ўзидан катта фарққа эга.

- Аниқ бирор нарсани қайд этиш мумкинми?
- Бирор нарсани айтишим қийин. Фарқни 90 фоиз деб айта оламан.


- Эрон – мусулмон мамлакат, сиз – мусулмон. Россияда ҳам мусулмонлар кўп, баъзи алоҳида республикаларда ислом дини асосий дин саналади. Диний тарафдан фарқни сезасизми?
- Мени ва динимни бу ерда ҳурмат қилишади – бу энг муҳими. Мен ҳам бошқаларни ҳурмат қиламан. Мен учун инсоннинг қайси динга итоат этиши аҳамиятга эга эмас.

- Унда асосий фарқ нимада?
- Менимча, эронлик одамлар жуда очиқ, улар ҳис қилаётган нарсаларини бошқалар билан бўлишишни хоҳлашади. Россияда бу борада бошқача. Бахтиёр инсонлар ҳам буни ўзгалар билан баҳам кўришмайди. Эронда одамлар биргаликда 10-20 нафар бўлиб хурсандчилик қилишади. Бу ерда эса шундай нарсани кўрмадим. Балки, адашаётгандирман.

- Одамлар Россияда ёпиқ деб айтмоқчимисиз?
- Ҳа, шундай. Эронда инсонлар очиқроқ, шунинг учун мени кўргани келишганда доим бундан бахтиёрлик сезаман.

- Бир марта Ашкан Дежага “Вольфсбург” таркибида Исроилга боришдан бош тортганди, эшитганмисиз?
- Ҳа, Эроннинг Исроил билан муносабати унчалик яхши эмас, лекин мен бундай қилмаган бўлардим. Менинг бир дўстим бор - Бибрас Натхо, у исроиллик. Уни жуда ҳурмат қиламан. У – ажойиб йигит. Мамлакатлар ўртасидаги муносабат бизга таъсир қилмайди.

- Сиз Яратганга ишонувчанмисиз?
- Ҳа, лекин бу менинг шахсий ишим. Бошқаларни сўроқ қилмайман. Сизнинг мусулмон, христиан ёки бошқа дин вакили эканингиз муҳим эмас. Энг муҳими – яхши инсон бўлиш. Шу сабабли яхши бўлишга интиламан. Мусулмон бўла туриб, ёмон инсон бўлсам, унда нима? Мусулмон бўлганим туфайли яхши бўлишим шарт. Ўз навбатида христианларда ҳам шундай.

- Ҳаж қилишни режалаштиряпсизми?
- Маккада 5 йил аввал “Сепахан” билан бўлганман. Эрон жамоалари Саудия Арабистонига боришганда Ҳаж қилиб қайтишади.

- Оилангиз қатъий анъаналарга риоя қиладими?
- Ҳа, онам шундай. У барчани назоратида сақлашга уринади. У мен учун жуда қайғуради, чунки мен унинг ягона ўғлиман. Улар менга бирор нарсани тақиқлашмайди, аммо нимадир дейишса, қулоқ соламан.

- “Ростов”да яқин дўстларингиз борми?
- Барча ўйинчилар билан дўстлашаман. “Рубин”да ўйнаганимда ҳам мени ҳурмат қилишарди ва дўстларим бор эди: Тарас Бурлак, Магомед Оздоев. “Ростов”да барча футболчи дўстим.

- Ҳамюртингиз Саид Иззатуллоҳи билан дўстмисиз?
- Жуда яхши. Уни укам деб айтишим мумкин. Саид ёш ўйинчи, у кўп ишлаши керак. Буни унга кўп гапираман, ёрдам беришни хоҳлайман.

- У бир ёш кичик холос.
- Икки ёш. Ҳатто бир ойга кичкина бўлганда ҳам барибир кичкина бўларди. У келганда ёрдам беришни истагандим. Ўшанда мен ҳақимда қандай ўйлаганини билмайман, аммо жуда тез дўстлашиб кетдик.

- Саиддан бошқа кимни ака-укангиз деб айта оласиз?
- “Ростов”дами? Барчани. Росманасига Жанаев, Гацкан, Калачев, Кудряшов, Навас, Нобоа. Машғулотимизни кўришингиз керак. Ёшман ва улар менга яхши муносабатда бўлишади. Уларни ҳурмат қиламан.


- Шаҳарда ўзингизни уйдагидек ҳис қиласизми?
- Ҳа. Ростов менга Қозондан кўпроқ ёқади. Танлаш имкони бўлганда Ростовни танлаган бўлардим.

- Эронда спортчилар катта машҳурликка эга, шундайми?
- Эронда футбол ва футболчиларни жуда ёқтиришади. Россияда бундай ҳолатни кўрмадим. Стадионга 100 минг одам келадиган учрашувлар бор. Шовқиндан майдондаги шерикларингни эшитиб бўлмайди.

- “Instagram”да 1,3 миллион обуначига эгасиз. Сиз шунча таъсир кўрсата оладиган ҳисга эгамисиз?
- Бундай деб ўйламайман, улар учун қизиқман. Менга бундай қўллаб-қувватлаш ёқади, бироқ нега шундай эканини билмайман. Ҳар бир футболчи учун машҳурлик яхши, чунки бу ишқибозларни стадионга жалб қилади ва улар қаршисида яхшироқ ўйнаса бўлади. Эронда шундай ҳолат рўй беради. Ростовда ҳам шунга ўхшаш вазият. Мухлислар стадионга келганда жамоа яхшироқ ўйнайди. “Instagram”ни жуда муҳим деб ҳисобламайман. Фаолиятим ва қандай ўйнаётганим ҳаммасидан муҳимроқ.

- Ижтимоий тармоқларда эронлик энг машҳур футболчимисиз?
- Ҳа, ҳозир менинг обуначиларим кўпроқ. Яқин дўстим Меҳди Таремида уларнинг сони озгина камроқ.

- Тареми ҳақида айтиб берсангиз.
- У яхши йигит ва футболчи. Нега ҳалигача Эронда ўйнаётганини тушунмайман. У Европада ўзини синаб кўришини истардим. Меҳдида ҳали имкон бўлади, энди 24га тўлди. Уни бошқа бир ўйинчи – Алиризо Жаҳонбахш билан таққослашим мумкин.

- Бирор қизиқ воқеани айтиб бера оласизми?
- Калачев ҳақида айтишим мумкин. Эҳтимол, сўзларда бу ҳаётдагидек қизиқ туюлмаслиги мумкин. Ўрнимда бўлганингизда бунинг жуда қизиқарли бўлганини билардингиз. У ҳакам билан инглиз тилида гаплашди, аммо инглизчаси ёмон. “Атлетико” билан учрашувда Годин Ерохинга нисбатан қўпол ўйнади. Калачев ҳакам ёнига келиб, уни туртди, ҳакам савол назари билан қаради. Калачев жим ва фақат “рефери-рефери” деб гапирарди. У жуда яхши йигит. Унга қарадим ва айтдим: “Калачев, кет, инглизча гапира олмайсан”. У эса “Азмун, унга фол бўлганини айт, илтимос” (кулади). Майдонда жуда кулгили чиқди.

- Эрон терма жамоасидаги биринчи ўйинингизни эслайсизми?
- Расво ўйнагандим. Черногория билан уч йил олдин майдонга тушгандик. Нега шундай ўйнаганимни билмайман, балки жаҳон чемпионатидан олдин ҳаяжонланганман. Биринчи марта майдонга тушгандим. 20 кундан сўнг жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз лозим эди. Қўлларим қалтираб турганди.

- Ҳозир асосий футболчилардан бирига айландингиз.
- Бундай демайман, ҳар бир футболчи муҳим. Биз биринчи ўринда Эрон терма жамоаси тўғрисида ўйлашимиз лозим. Осиёда энг яхши жамоамиз. Ўйинчилар жамоага ёрдам бериш учун борларини бериши даркор. Агар мен ўйнамасам, ўрнимда мендан яхшироқ бошқа бир шеригим ҳаракат қилади.

- Эронда Россиядаги жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхши имконият борми?
- Ҳозир саралаш гуруҳида биринчи ўриндамиз. Ёшлардан иборат ажойиб жамоага эгамиз. Кучимиз бунга етади, аммо мундиалда энг камида гуруҳда иккинчи поғонани эгаллаш ва плей-оффга чиқиш учун жуда яхши ўйин намойиш қилишимиз лозим. Жаҳон чемпионатига бориб, гуруҳда охирги ўринни эгаллаш яхши эмас. Имкон қадар узоқроққа етиб боришимиз керак.


- Бунинг имкони борми?
- Албатта. Зарур эътиборни сақлаб қолсак ва кўп ишласак. Чилини Видал, Санчес ва Браво ўйнаганда 2:0 ҳисобида мағлуб этдик. Осиёда иқтидорли футболчилар кўп. Улар бемалол юқори даражали терма жамоаларда ўйнашга қодир.

- Масалан?
- Чили, Бразилия.

- Бразилияни мағлуб эта оласизларми?
- Улар ҳам биз каби футбол ўйнашади. Нега уларни ютолмаймиз? Мураббийларнинг кўрсатмасини тўлиқ бажарсак ва барчасини тартиб билан қилсак, уддалаймиз.

- Сиз Сурияга қарши охирги ўйинни карточкалар сабабли ўктазиб юбордингиз. Учрашув Малайзияда бўлиб ўтди.
- Майдон ҳолати даҳшатли эди, тинимсиз ёмғир ёғди. Нега у ерда ўйнатишганини билмадим. Бошқа майдонда Сурияни мағлуб этган бўлардик.

- Осиёда майдонлар ҳолати ёмонми?
- Йўқ, ҳамма ерда эмас. Эронда иккита яхши майдон бор. Эрон чемпионати клубларида майдонлар яхши эмас. Терма жамоалар даражасида эса ҳамиша майдонлар яхши ҳолатда.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика