Latest news

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  4 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

Саратон устидан ғалаба қозонган сардор News

Саратон устидан ғалаба қозонган сардор

"Айнтрахт" футболчиси Марко Русс футболга қайтади.

Марко Русс ҳаётида 2016 йилнинг май ойидаги воқеадан ёмонроғи бўлмаган. Аввалига унинг допинг-тестида қонда ўсиш гормони кўплиги шубҳа уйғотди. Кейин, Бундеслигада жон сақлаб қолиш учун биринчи плей-офф учрашувига бир кун қолганида жуда ёмон хабар келди: Унда саратон аниқланди.

Марко 31 ёшда, у "Айнтрахт" тарбияланувчиси ва сардори. Русснинг "Вольфсбург"га ўтишини ҳисобга олмасак, у деярли бутун фаолиятини шу ерда ўтказган. У Саратон ҳақида эшитганидан сўнг, мураббийга ўйнашда давом этишини айтди.


Мухлислар уни ҳақиқий эркак ва шаҳар қаҳрамони сифатида қўллаб-қувватлашди. Русс плей-оффнинг биринчи ўйинида (1:1) ўз дарвозасига гол уриб, сариқ карточка олди ва кейинги учрашувни ўтказиб юбориши керак эди.


"Айнтрахт" футболчилари жавоб учрашувига Русс фамилияси ёзилган футболкаларда чиқишди.


Марко ёз давомида иккита кимётерапия курсидан ўтди ва касалликдан сўнг илк маротаба августда омма олдида пайдо бўлди.


"Биринчи даволаниш деярли яхши ўтди, иккинчисида жуда қийин бўлди. Уч ҳафта ёмон ҳолатда ётдим" - дейди Русс.

Кеча (20 октябрь) Марко тўлиқ тузалгани маълум бўлди. "Шифокорлар у футболга қайтиши мумкинлигини айтишди. Биз жуда бахтлимиз"  - дейди "Айнтрахт" устози Нико Ковач.

"Агар ҳаммаси режа бўйича кетса, январда Абу-Дабидаги йиғинга бораман" - дея режалари ҳақида сўзлаб берди футболчи.

"Бавария"га қарши баҳсда Руссни немис грандининг барча футболчилари қучоқлашди.


Соғ бўл, Марко!

Rating: +36   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика