Latest news

00:25Евро-2024. Испания - Хорватия 3:0  0 00:21АҚШ Копа Америка учун таркибини эълон қилди  0 00:20Италия — Албания 2:1 (Матнли трансляция)  5 00:05Евро-2024. Венгрия - Швейцария 1:3  0 23:51"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг"  15 23:42Жамшид Саидов: "Клубимиз раҳбарияти трансфер тақиқи юзасидан ишлаяпти"  8 23:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда мағлуб бўлди, Йўлдошев эса...  2 23:02Италия — Албания. Таркиблар маълум  2 22:56Евро-2024. Испания пенальтидан гол уролмаган Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди  21 22:20"Ливерпуль" испан хавбеки учун деярли 60 миллион евро беришга тайёр  0 22:20Суперлига. Тўртта қизил, иккита пенальти белгиланган учрашувда «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Андижонликлар ҳакамнинг қарорларига норозилик билдириб маълум вақт майдонга тушишни исташмади!  85 21:55"Нефтчи" - "Сурхон" учрашувида ғолиб аниқланмади  48 21:40Расман: "Атлетико" футболчиси Туркия клубига ўтди  1 20:41Ямал бир неча дақиқалардан сўнг Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёш ўйинчига айланади  11 20:18"Арсенал" Онана учун 50 млн фунтдан ортиқ тўлаши мумкин  1

Санжар Турсунов: "Ал Араби"га қарши аввал ҳам ўйнаганман" News

Санжар Турсунов: "Ал Араби"га қарши аввал ҳам ўйнаганман"

ОКМК жамоаси бир неча кундан сўнг ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма берувчи сўнгги плей-офф учрашувида Қатарда "Ал Араби" жамоаси билан тўқнаш келади.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК футболчилари айни пайтда тайёргарликни жиддий тарзда олиб бормоқда. Учрашувнинг масъулияти юқори, табиийки босим ундан кам бўлмайди. Бўлажак учрашувга тайёргарлик жараёнлари ҳақида жамоа сардори Санжар Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот учун, учрашув 22 август куни Доҳадаги "Гранд Ҳамад" стадионида Тошкент вақти билан 22:30да бошланади. 

Al-Arabi

AFC Champions League Qualification . Round Final

22/08/2023, 22:30

1
:
0
Finished

AGMK

Ruben Sanchez - 69'

45'
90'
69'  Ruben Sanchez

- "Ал Сиб" билан кечган учрашувда кичик ҳисоб қайд этилди. ОКМК шу куни вазиятларидан фойдалана олмадими ёки рақиб муносиб ҳимояланди? Шу ўйин ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Рақиб биз ўйлагандан кўра кучли жамоа экан. Ўмон терма жамоасининг 7 нафар футболчиси "Ал Сиб"да ўйнади. Ўз вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Вазифамиз кейинги босқичга йўлланма олиш эди. Кичик ҳисобдаги ғалаба билан ҳам буни бажара олдик. 

- Аввалги йилларда ОЧЛ февраль ойи охирлари, март ойи бошларида старт оларди. Табиийки, бундай паллада жамоаларимиз ҳали формага кирмаган, ўйин ритмига тушмаган бўлар эди. Эндиликда эса аксинча...

- Тўғри айтдингиз. Февраль ойида энди йиғинларни якунлаб дарҳол ОЧЛда ўйнардик. Қийин бўларди. Биласиз чемпионат боши ва ўртасида катта фарқ бор. Бизга энди бироз енгил бўлади. 

- ОКМК Қатарда Қатар клубини ютиб гуруҳ босқичига чиқишни бир маротаба уддасидан чиққан. Бу сафар тарих такрорланадими?

- Ҳаммаси ўз қўлимизда. Ўйинга яхши тайёргарлик қилиб "Ал Араби" тўсиғидан ўтиш мумкин. Айтиш керак, "Ал Араби" ҳам кучли жамоа. Таркибни кучайтирган. Бизга осон бўлмаслиги аниқ. Фикримча, "Ал Гарафа"га қараганда бу рақибимиз кучлироқ.

- Қатар клублари ҳақида биласиз. Улар таркибида кучли легионерлар тўп тепади. ОКМК қайси жиҳатдан улардан устун келиши мумкин?

- "Ал Араби"га қарши ўйнаганман. Лекин ҳозирги таркиби бошқача. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз. Қатардан эса гуруҳ босқичи йўлланмаси билан қайтишни мақсад қилганмиз. Ўйиндан кейин устун ва камчиликларимизни кўришимиз мумкин. 

- Саудия Арабистони жамоалари кучайган бир пайтда Ўзбекистон жамоаларининг ОЧЛда қандай иштирок этишини тахмин қила оласизми?

- Саудия клубларини бутун дунё кўриб турибди. Нафақат улар билан балки Қатар, БАА клублари билан осон ўйинлар бўлмайди. Айтганингиздек, уларнинг таркибидаги легионерлар катта саҳнага чиқади. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика