Latest news

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  229 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  2 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:2 (матнли трансляция)  27 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  5 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Рўзиқул Бердиев: “Металлург” жиддий ва ноқулай рақиб” News

Рўзиқул Бердиев: “Металлург” жиддий ва ноқулай рақиб”

"Насаф" - "Металлург" учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало эртанги байрам билан барча устоз ва мураббийларни чин дилдан табриклайман. Улар олдида таъзимдаман. Бугунги ўйинга режамиз рақибга юқори босим ўтказиш ва  тўпга эгалик қилиш эди. Устига устак тезкор голлар уриб, вазифамизни анча енгиллаштириб олдик.  Иккинчи бўлимдаям бу ўйинимизни давом эттирдик. Рақибга 90 дақиқа босим ўтказишга ҳаракат қилдик ва бунга эришдик.  “Металлург” жиддий ва ноқулай рақиб эди. Рақибни ўз ўйиини намойиш этишга бермаслигимиз керак эди Шу сабаб улар бугун деярли имкониятга бермадик.

- Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, “Насаф” сўнгги икки мавсумда Қаршида бекободликлар дарвозасига гол уролмай келаётганди. Бу ҳам сизга қайсидир маънода босим юкладими?


- Ҳа, статистика ҳам ўз ўзидан бўлмайди.  Бу ҳам қанчадир фоиз босим юклаши аниқ эди. Албатта унга эътибор бериб туриш керак.   

- “Насаф” кейинги турда Тошкентда “Бунёдкор” билан куч синашади. Ҳар иккала жамоанинг турнир жадвалида очкоси бир хил...
- Албатта кейинги турда энг принципиал рақиб билан куч синашамиз. Шу сабаб Тошкентда ҳам фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Олдинда ФИФА кунлари бор. Шу сабаб жамоага турт кунлик таътил берилади.  Сўнг Қаршида тўпланиб Тошкентдаги ўйинга тайёргарлик кўрилади.

- Жароҳатланганлар Шомуродов ва Раҳматуллаевнинг ҳозирги ҳолати ҳақида нималар дея оласиз. Улар қачон майдонга қайтади?

- Шомуродов “Насаф”ни катта ютуқларига улкан ҳисса қўшган. Ҳозир у соғлигини тиклаш билан банд. Албатта бу жараён бироз чўзилиб кетди . Дилшод Раҳматуллаев Германияда тиббий кўрикдан ўтиб қайтди. Ҳозир у клуб билан бирга. Албатта формани тиклаш осон бўлмайди. Тез орада унинг жамоага ёрдами тегишига умид қиламан.


Азиз Нурий

Rating: +11   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика