Latest news

23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  0 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  9 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  13 22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия 1:2 (онлайн ҳисоб)   17 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  12 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  5 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  14 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  12 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  2 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1

Роберто Мартинес: «Ортга назар солишни хоҳламайман» News

Роберто Мартинес: «Ортга назар солишни хоҳламайман»

Ушбу мутахассис Англия премьер-лигасида муваффақиятли фаолият юритди: «Суонси», «Уиган» ва «Эвертон»да ишлади. Август ойида 43 ёшли мураббий Бельгия терма жамоасини қабул қилиб олди. У
У Евро-2016дан сўнг жамоани тарк этган Марк Вильмотснинг ўрнини эгаллади. Яқинда FIFA.com сайти Роберто Мартинес билан суҳбат уюштирди. қуйида ана шу интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Сизга Бельгия футбол иттифоқи таклиф билан чиққанида ажабландингизми?


- Гап менинг ҳайрон қолишимда эмас, асосийси, мамлакат футбол иттифоқи шундай лойиҳага қўл урган.

- Шартнома тузгунингизга қадар жамоа ҳақида нима билардингиз?


- Таркибида премьер-лига орқали менга таниш бўлган футболчилар бор. Айниқса, Ромелу Лукаку, Маруан Феллайни ва Кевин Миральясни яхши танийман. Улар билан «Эвертон»да бирга ишлаганмиз. Италия «А» сериясида ҳам яхши ўйинчилар фаолият юритишмоқда, аммо миллий чемпионатда тўп сурадиганлар борасида унчалик маълумотга эга эмасман. Айни пайт уларни ўрганиш билан машғулман. Шу боис ҳам иложи борича кўпроқ ўйинларни томоша қиляпман. Бельгиялик ёшларнинг иқтидорига қойил қоляпман. Имкон туғилиши ҳамоно уларни бош жамоага чорлайман. Шогирдларимни нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам яхшироқ билишни истайман.

- қўл остингизда жаҳон даражасидаги футболчилар бор...


- Иқтидор ўз йўлига. Ҳамма биладики, натижага эришиш учун бунинг ўзи камлик қилади. Муҳими - тўғри йўл танлаш. Мақсадимиз - Бельгия термаси ҳали эришмаган ютуқларни қўлга киритиш. Тарихда ҳам ҳеч нима юта олмаган кучли жамоалар бўлган.

- Бельгияликларнинг Евро-2016даги иштирокларига қандай баҳо берасиз? Жамоа чорак финалда Уэльс термасига имкониятни бой берди.


- Ортга назар солишни хоҳламайман, кўпроқ келажакка эътибор қаратаман. Жамоадаги дастлабки учрашувимни Испания термасига қарши ўтказдим. Ўшанда футболчиларда тўла эҳтирос ва қайғуни кўрдим, мухлислар ҳам шундай ҳолатга тушгандилар. Бундан кўриниб турардики, Европа чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирок ўзининг салбий таъсирини кўрсатган. Биринчи вазифам футболчиларни ана шундан халос қилиш эди. Режага кўра, мен бошқараётган жамоа ортга қарамай, янги марраларни забт этиш ҳақида ўйлаши лозим. ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидаги дастлабки учта учрашувимизга назар солсангиз, юқоридаги муваффақиятсизликни унутганмизга гувоҳ бўласиз. Шуниси аниқки, ортга фақатгина тажриба воситаси сифатида қараш керак, холос.

- Олдин клубда ишлагансиз ва футболчилар билан ҳар куни мулоқотда бўлгансиз. Терма жамоада эса бунинг имконияти йўқ. Шундай жиҳатларга қандай эътибор қаратяпсиз?


- Тўғри, клубдаги ишимни баъзан соғинаман, лекин футболда мослашиш деган нарса бор. Шундай экан, терма жамоа ишига кўникишга мажбурман.

- Сизнингча, Бельгия терма жамоасининг халқаро аренадаги имкониятлари қандай?


- Ҳаммаси босқичма-босқич амалга ошади. Энг аввало, айрим ички ишларимизни якунлаб олишимиз керак. Кучли жамоа жамлагандан кейин эса халқаро майдонлардаги имкониятларимиз ҳақида гапиришим мумкин.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика