Latest news

18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  18 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5

Роберто Манчини: "Ҳар бир ўйинда иккита гол ура олсак, мен бунга розиман" News

Роберто Манчини: "Ҳар бир ўйинда иккита гол ура олсак, мен бунга розиман"

Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Қирғиз Республикаси ва Саудия Арабистони (0:2)терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, ғолиб жамоа бош мураббийи Роберто Манчини ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Муҳаммад Канно матбуот анжуманида қатнашишди.

- Мураббий ва футболчининг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

Роберто Манчини: Ғалаба қозонишни уддаладик. Бу энг муҳими. Жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Қизил карточкалар бўлмаганда, бизга осонроқ бўлиши мумкин эди.

Муҳаммад Канно: Бугунги ўйиндаги энг яхши нарса бу уч очко ва кейинги босқичга йўл олганимиз.

- Кеча матбуот анжуманида сиз Саудия Арабистони терма жамоасини чемпионлик учун даъвогарлар қаторига қўшмадингиз. Бу гапни айтишдан мақсад ўз жамоангиздан босимни олиб ташлашмиди?

- Япония, Корея, Австралия, Эрон рейтинг бўйича биздан юқори. Бу эса уларнинг математик имкониятлари бизникидан кўпроқ дегани. Мен шуни назарда тутгандим. Биз ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик. Учинчи ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Мусобақада ким ғолиб бўлиши ҳақида гапиришга ҳали эрта.

- Кечаги матбуот анжуманида ғолибликка даъвогарлар орасида Саудия Арабистонини қўшмадингиз. Бу гапларни ўз қўл остингиздаги жамоага бўлган ишончсизлик деб қабул қилсак бўладими? Чунки деярли худди шу жамоа бундан бир йил олдин Аргентинани мағлубиятга учрата олганди...

- Бир хил савол бердингиз. Рейтингга қарасак, биздан кучли жамоалар бор. Мен кеча рейтинг ҳақида гапиргандим. Ҳар бир жамоага қарши ғалаба қозонишни мақсад қиламиз. Бунисидан хавотир олманг. Япониями, Таиландми - фарқи йўқ. Умуман, сизда рейтинг нима эканлиги ҳақида тушунча борми?

- Тожикистонга қарши ўйинда 28та зарба бердингиз. Вазиятлар етарли, лекин гол кам. Бу жамоа учун жиддийроқ ўйинларда муаммо туғдирмайдими?

- Ҳа, кўп вазиятларда фойдаланмаяпмиз, аммо ҳар бир ўйинда иккита гол ура олсак, мен бунга розиман.

- Қирғиз Республикаси терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Қирғизистон яхши жамоа. Улар камчилик бўлишларига қарамасдан охиригача қаршилик кўрсатишди. Аслида, бизга ўйинчилар сони тенг бўлгани қулайроқ эди.

- Икки тур ортда қолди. Қайси жамоа ҳозирги пайтда турнир фаворити бўлиб турибди? Бугунги кўрсатган ўйинингиздан мамнунмисиз?

- Ҳа, ўйинимиздан қониқдим. Чунки кўп вазият яратдик. Кейинги ўйинларга тайёрланамиз. Осиё кубогини ким қўлга киритишига келсак, ҳозирдан бир нарса деб бўлмайди. Биз кейинги ўйин ҳақида қайғуришимиз керак.

- Муҳаммад, бугунги ўйиндаги асосий вазифангиз нимадан иборат эди?

- Бизда етарли тажриба бор. Бу турнирда бир жамоа бўлиб ўйнаяпмиз. Мураббийнинг барча топшириқларини бажариш - асосий вазифамиз.

- Муҳаммад, гуруҳ босқичи ўйинларида Япония ва Кореянинг бироз ёмон натижа кўрсатишмоқда. Шундан келиб чиқиб, ҳали ҳам Саудия Арабистонининг имкониятларини пастроқ дея баҳолайсизми?

Бошқа жамоаларнинг ҳолатидан қатъий назар, биз турнирда ғолиб бўлишни истаймиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба бизнинг асосий мақсадимиз. Турнирдаги ғолиблик ҳам шулар жумласидандир.


Ж.И

Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика