Latest news

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   2 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"Реал"га ЕЧЛ "тожи"ни кийдирган мураббийлар News

"Реал"га ЕЧЛ "тожи"ни кийдирган мураббийлар

Мадриднинг "Реал" жамоаси кеча ўз тарихида 11-маротаба Европа чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритди.

ЕЧЛда ғолиб бўлиш бўйича ушбу жамоага яқин келадиган клуб ҳозирча топилмаяпти.
"Реал"нинг энг яқин тақибчилари рўйхатида биринчи ўринда турган жамоа бу сўнгги йилларда ЕЧЛда иштирок эта олмай келаётган ва инқироз кўчасига кириб қолган "Милан" саналади. Ушбу жамоада ЕЧЛ бош соврини 7тани ташкил қилади.
Кейинги ўринларда "Ливерпуль", "Бавария" ҳамда "Барселона" турибди. Улар ҳисобида ЕЧЛ бош соврини 5та.

Биз шу кунга қадар "Реал"га ЕЧЛ кубогини ютиб берган барча мураббийлар билан таништириб ўтамиз.

1. Хосе Вильялонга Льоренте (Испания)


Ушбу мутахассис қироллик клубида 1955-1957 йиллар мобайнида фаолият кўрсатган. "Реал" Европанинг бош тожини дастлаб айнан Вильялонга қўл остида кийган. Мадридликлар 1956 ҳамда 1957 йилларда ҳозирги Европа чемпионлар лигаси, аввалги номи Европа чемпионлар кубогида зафар қучганди. Вильялонга қўл остида "Реал" уч йил ичида икки маротаба Испания чемпиони номига ҳам сазовор бўлганди.

2. Луис Карнилья (Аргентина)

"Реал" 1956-1960 йиллар мобайнида кетма-кет беш йил Европа чемпионлар кубогида чемпион бўлган. Аммо шу вақт оралиғида мураббийлар алмашуви давом этган ва "Реал" кетма-кет ютилган кубокларни уч хил мураббийлар қўл остида қўлга киритган.
Карнилья "Реал" билан 1958 ҳамда 1959 йилларда ЕЧЛда ғолиб бўлган бўлса, ўзининг дастлабки мавсумида Испания чемпионатида ҳам чемпионлик номига сазовор бўлган.

3. Мигель Муньос Мосун (Испания)

Мигель Муньос "Реал" тарихидаги энг кўп йил ишлаган мураббий сифатида қайд этилган. Муньос "қаймоқрангликлар"ни 1959 йилда ўз бошқарувига олиб, 1974 йилга қадар ишлашга муваффақ бўлган. Шу вақт мобайнида Мигель Муньос ҳам аввалги мутахассислар каби икки маротаба (1960, 1966) жамоага Европа чемпионлар кубогини (ЕЧЛ) олиб берган. Мигель Муньоснинг "Реал"да кўп қолишига асосий сабаблардан бири бу - Испания чемпионатида саккиз маротаба ғолибликни қўлга киритиши бўлган. Ушбу мутахассис шубҳасиз "Реал" тарихидаги энг яхши мураббийлар қаторида туради.



4. Юпп Хайнкес (Германия)

Юпп "Реал"да фақат бир йил ишлаган. Қисқа фаолият юритганига қарамай, немис мутахассиси "Реал"ни 1998 йилда Европа чемпионлар лигасида тенгсиз жамоа қилган ва Европа суперкубогини ҳам қўлга киритган. Лекин жамоа Ла Лигада ўз мақсади чемпионликка эриша олмагани Юппни ишдан кетишига сабаб бўлган.


5. Висенте Дель Боске (Испания)


Ушбу мураббий ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. "Реал" тарихидаги энг кучли жамоани шакллантирган, бир қатор совринларга эга чиққан Дель Боске Европа чемпионлар лигасида ҳам "Реал"ни икки маротаба юқори чўққига кўтарилишига бош сабабчи бўлган. Дель Боске қўл остида "Реал" 2000 ҳамда 2002 йилларида ЕЧЛда ғолибликка эришган.



6. Карло Анчелотти (Италия)


Карло Анчелотти "Реал"ни узоқ танаффусдан сўнг яна Европа чемпионлар лигасида ғолибликка қадар олиб келган. Карло Анчелотти "Реал"даги фаолияти давомида Испания кубоги, ЕЧЛ, Европа суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бош совринга эгалик қилган. Аммо Испания чемпионатида муваффақиятсизлик сабаб Анчелоттига ҳам чиқиш эшикларини очиб берилган.


7. Зинедин Зидан (Франция)

Анчелотти кетганидан сўнг, унинг ўрнига Рафаэль Бенитес келади ва "Реал" мавсумни жуда ёмон ўтказишига тўғри келади. "Эль класико"даги шармандали мағлубият, "Барселона"дан 12 очкога ортда қолишлари ниҳоят Бенитесни ҳам истеъфога чиқишига олиб келади. Бенитес қўл остида мадридликлар Испания кубогидан ҳам техник мағлубият туфайли тарк этишади. Денис Черишевни дисквалификация борлиги учун майдонга туширмаслиги керак пайтда, Рафа россиялик футболчининг хизматларидан фойдаланади ва якунда "Реал" Испания кубогидаги иштирокини эрта тугатади. Мавсум ўртасида Зинедин Зидан "Реал"ни қабул қилиб олади. Пешқадам "Барселона"дан жуда катта фарқ билан ортда қолаётган жамоани Зизу инқироз кўчасидан олиб чиқиб кетади. "Барселона" билан очколари фарқи биттага қадар қисқартирилди ва Ла Лиганинг охирги тур ўйинидагина "Барселона" чемпионликни расмийлаштиради. Зидан сал қолса Испания чемпионатидаги "провал" мавсумни чемпионлик кайфиятига алмаштириб юбориши ҳам мумкин эди. Аммо бунга бироз етмай қолди. Лекин Зизу барибир ушбу кайфиятни улаша олди. Зидан қўл остида "Реал" ЕЧЛда финалга қадар етиб борди ва кеча Миландаги "Сан Сиро" стадионида бўлиб ўтган Европа чемпионлар лигаси финалида "Атлетико" пенальтилар серияси орқали мағлубиятга учратилди. Бу эса "Реал"га навбатдаги кубокни тақдим этди. Зизу жуда ёмон бошланган мавсумни чиройли якунлаб берди. Зидан ўзининг профессионал мураббийлик фаолиятидаги дастлабки мавсумидаёқ тарихий натижани қайд этди. Шунингдек, Зизу ЕЧЛни ютган илк франциялик мураббийга айланди.



Шаҳбоз Беғамов

Rating: +23   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика