Latest news

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  0 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10

"Қўқон-1912": Жамшид Ҳасанов келди, Отабек Зокиров кетди News

"Қўқон-1912": Жамшид Ҳасанов келди, Отабек Зокиров кетди

Иккинчи йиғин бошланганига ҳам бир ҳафтадан ошиқ вақт бўлиб қолди. Бу давр оралиғида жамоамиз аъзолари машғулотларда астойдил тер тукиш билан бирга назорат учрашувида ҳам иштирок этишга улгуришди.

Футболчилари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказилаётгани таъкидлаш жоиз. Таркибдаги ўзгаришларга келсак, сафга яна бир янги ўйинчи келиб қўшилди.  Ўтган мавсумни Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўтказган Жамшид Ҳасанов таркибга келиб қўшилди. Ушбу ярим ҳимоячи билан жамоа ўртасида бир йиллик битим имзоланди.

Шунингдек машғулотларга ёшлар таркибидан Достон Мелиқўзиев ҳамда Аброр Раҳмоновлар ҳам жалб қилинди. Бу эса жамоада ёш футболчиларга бўлган эътибор юқори эканлигидан далолат беради.


Жавоҳир Сидиқов саломатлигини тиклаб машғулотларга астойдил киришди.

Айтганча, жамоа Отабек Зокиров билан дўстона хайрлашди. Отабек Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига бориб қўшилди. Кетишидан олдин Отабек Зокиров жамоа раҳбариятига ва мухлисларга ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор қилишимизни илтимос қилди.

Биз ҳам ўз навбатида Отабек Зокировнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.



Шунингдек, Жамоа навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда ўтказилади. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 12:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" 8 январь куни биринчи ўртоқлик учрашувида “Пахтакор”га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашганди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика