Latest news

18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  2 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  3 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  16 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  11 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0

Қаршидаги “Марказий” стадионда реконструкция ишлари бошланди ФОТО News

Қаршидаги “Марказий” стадионда реконструкция ишлари бошланди ФОТО

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси уй учрашувларини Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказади.

Мазкур стадион 2006 йили фойдаланишга топширилган бўлиб, ҳозирги кунда кенг кўламли реконструкция ишлари бошланди.

Cўзимиз бошида шуни эслатиб ўтамизки, бу кенг қамровли реконструкция ишларининг асосий ташаббускори – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов бўладилар. У киши шу йили ёзда “Марказий” стадионга ташриф буюриб, бунга кўрсатма берган эдилар.

Реконструкция ишлари босқичма-босқич олиб борилади. Дастлаб футбол майдони ва томошабинлар учун ўриндиқлар янгиланиб, қўшимча секторлар барпо этилади.  Стадион секторлари узра айвонлар – томошабинларни қўёш тафти ва ёғингарчиликлардан асрайдиган қилиб,  ярим ёпиқ кўринишида барпо этилади.

Реконструкция ишларининг футбол майдонидан бошлангани, янги чимнинг ривожланишига кўпроқ вақт талаб қилинганидадир.  Шуниси диққатга сазоворки, “Марказий”да бошланган реконструкция ишларининг ҳажми жуда катта бўлиб,  ишлар  келаси йилги баҳор фаслида тугалланиши назарда тутилган.

Стадион секторларидаги реконструкция режасига кўра,  асосий эътибор футбол ишқибозлари учун кўпроқ қўлайликлар яратиш билан бирга уларнинг хавфсизлигига кўпроқ эътибор берилади. Шунингдек реконструкция давомида стадион ҳудудида бир неча қўшимча бино ва иншоотлар ҳам қурилади.

Шу кеча кундузда “Марказий”даги майдон чими ҳашар йўли билан, Спутник қўрғонида жойлашган ёшлар қароргоҳидаги иккинчи майдонга кўчирилмоқда. Энди ёшлар қароргоҳида ҳам иккита футбол майдони бўлади. Бу ташаббус “Насаф” ПФК бош менеджери – Ш.С.Ярулинга тегишлидир.

Ушбу ҳашарда бир гуруҳ “Насаф” жамоасининг фаол мухлислари ҳам иштирок этишди. Қуйидаги суратларда булар акс эттирилган.

Ўз-ўзидан савол туғилади? “Насаф” жамоаси бу йилги чемпионатнинг қолган учрашувларини қаерда ўтказади? Ҳозирча қолган учрашувлар “Геолог” стадионида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бунга яқин кунларда аниқлик киритилади.


Rating: +28   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика