Latest news

22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  0 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  2 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  4 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  2 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  7 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  2

ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади? News

ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?

Суперлиганинг 7-турида Сурхондарёнинг “Сурхон” жамоаси Тошкентда "Динамо”ни қабул қилади

Ўзаро ўйинлар тарихи

Самарқанд ва Термиз клублари Олий лига ва Суперлига тарихида жами 24 ўйинда ўзаро майдонга тушган. Жамоалар ўртасидаги илк учрашув 1992 йил 17 апрель куни бўлиб ўтган ва учрашув Самарқанд жамоасининг ғалабаси билан якун топган. Рақибларнинг узоқ вақт ўзаро ўйнамагани сабаби 2005-2017 йиллар давомида «Сурхон» клубининг юқори дивизионда тўп сурмагани сабаб бўлган. Жами 24 ўйиндан 10 баҳсда «Динамо»нинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда «Сурхон» устун келган. 5 ўйинда дуранг қайд этилган. "Динамо" "Сурхон" дарвозасига 33та тўп киритган бўлса, Сурхон йигитлари 31та зарба билан жавоб қайтара олишган. Ўзаро қарама-қаршиликда "Динамо"нинг энг йирик ғалабаси 4:1, "Сурхон"нинг энг йирик ғалабаси эса 8:0 кўринишида қайд этилган.

Жамоалар ўтган мавсум турли лигаларда иштирок этишгани сабабли ўзаро тўқнаш келишмади. «Сурхон» ва «Динамо» ўртасидаги сўнгги учрашувда Самарқанд жамоаси 2022 йилда «Сурхон»ни Тошкентда 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ёмғирли об-ҳавода ўтказилган учрашувда Марат Бикмаевнинг хет-трики ва Абдужамол Исроиловнинг голлари Самарқанд жамоасига ғалабани таъминлаб берганди.



Сўнги ўйин

Coca Cola Суперлига. 25-тур

"Сурхон" — "Динамо" 1:4

7 ноябрь 2022 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 14:00

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Найим Қосимов

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Голлар: Абдужамол Исроилов 16, - 0:1. Марат Бикмаев 28, - 0:2 (Бобур Мамадаминов). Марат Бикмаев 40, - 0:3 (Шоҳруҳ Абдураҳмонов). Марат Бикмаев 57, - 0:4. Рубен Санчес 88 пенальти, - 1:4.

"Сурхон": 13.Азизхон Исоқов, 3.Бобиржон Акбаров, 4.Жавоҳир Соҳибов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов (11.Луис Мигель, 46), 7.Исломжон Тошпўлатов, 10.Муродбек Бобожонов, 14.Рубен Санчес Перес, 19.Нуриддин Ҳасанов (23.Абдулазиз Юсупов, 66), 26.Улуғбек Абдуллаев, 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Комрон Сайдазимов.

Захира: 1.Азамат Аҳмедов, 2.Зоир Жўрабоев, 17.Иброҳим Ғанихонов, 20.Иқболжон Маликжонов, 31.Асилбек Темиров, 33.Тоҳиржон Шамшитдинов, 55.Шарафиддин Шобиров.

"Динамо": 1.Фарҳод Раҳматов, 5.Михайло Йованович, 6.Иброҳим Йўлдошев (18.Меҳриддин Мусурмонов, 65), 7.Шоҳруҳ Абдураҳмонов (21.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 87), 11.Саҳоб Рашидов (9.Тўлқин Эргашев, 65), 15.Жўрабек Маннонов (19.Ислом Шарипов, 75), 16.Бобур Мамадаминов, 17.Эркин Байдуллаев (88.Евгений Чумак, 87), 22.Абдужамол Исроилов, 27.Марат Бикмаев, 78.Элгужа Григалашвили.

Захира: 12.Милое Прекович, 4.Достон Фотеев, 8.Азим Мирзаев, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Огоҳлантиришлар: Эркин Байдуллаев 42, Шоҳруҳ Абдураҳмонов 42, Элгужа Григалашвили 45, Камрон Сайдазимов 52, Мурод Бобожонов 82, Тўлқин Эргашев 84, Михайло Йованович 87, Абдулазиз Юсупов 90+2.



Эътиборингизга, жамоаларининг ўзаро сўнги бешта учрашувини ҳавола қиламиз

07.11.2022 "Сурхон" - "Динамо" 1:4

18.06.2022 "Динамо" - "Сурхон" 1:3

29.04.2021 "Динамо" - "Сурхон" 3:1

27.11.2019 "Динамо" - "Сурхон" 2:1

01.06.2019 "Динамо" - "Сурхон" 5:0


Жорий мавсумдаги натижалар

"Сурхон" жамоасида мавсум аввалида катта ўзгаришлар рўй берди. Жамоада бош мураббий ўзгарди. Янги мавсумни эса "Сурхон" жуда ёмон бошлади. Дастлабки турда "Пахтакор"дан 0:3, кейин эса "Қизилқум" ва "Андижон"дан 1:2 ва 2:3 ҳисобида учралган мағлубиятлар Февзи Давлетов жамоасини кўп танқид қилишларига сабаб бўлди. Фақатгина тўртинчи турга келиб "Сурхон" вазиятни ўнглаб олди. Наманганга сафар қилган "тулпор"лар "Навбаҳор" билан 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этишди ва мавсумдаги дастлабки очкони қўлга киритишди. Бешинчи турда эса ОКМК 2:1 ҳисобида таслим этилди. Сўнги баҳсда "Бунёдкор" жамоаси билан тўқнаш келган "Сурхон", якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Сурхон" жамоаси 6 учрашувда 2та ғалаба, 1та дуранг ва 3та мағлубия қайд этишди ва 7 очко билан мусобақа жадвалининг 10-ўрнини эгаллаб турибди.


"Динамо" бир йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтди. Вадим Абрамов шогирдлари мавсумнинг дастлабки уч учрашувда мағлубиятга учрашди. Биринчи турда "Навбаҳор"га 1:3, кейинчалик "Нефтчи" 0:1 ва ОКМК 1:3 ҳисобида самарқандликларни мағлуб этишга мувофақ бўлди. Тўртинчи турда "Динамо" мавсумдаги илк ғалабаси ва илк очколарини қўлга киритди. Вадим Абрамов жамоаси Бекободнинг "Металлург" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Суперлига доирасидаги сўнги учрашувда эса "Бунёдкор" билан муроса кўчаси танланди, якуний ҳисоб 0:0. Шундай қилиб, "Динамо" 5та учрашувда 1та ғалаба, 1та дуранг ва 3та мағлубият қайд этди. Жамоа 4 очко билан мусобақа жадвалининг 12 ўрнини банд этган.


Ўзбекистон кубогидаги иштирок

"Сурхон" жамоаси Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида "Е" гуруҳидан жой олди ва "Локомотив-БФК", "Чиғатой, "Олимпик" жамоаларига қарши кейинги босқич йўлланмасини учун курашди. Биринчи турда "Олимпик" билан голларсиз дуранг қайд этилди. Иккинчи турда эса "Чиғатой" 2:1 натижаси билан таслим этилди. Сўнги турда эса "Локомотив-БФК" йирик 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Февзи Давлетов шогирдлари гуруҳда 2та ғалаба ва 1та дуранг қайд этишди ва 7 очко билан кейинги босқичга йўл олишди.

"Динамо" эса Ўзбекистон кубогининг "ўлим" гуруҳидан жой олди. Амалдаги кубок соҳиби "Насаф", икки мавсум аввалги финалчи "Навбаҳор" ва "Андижон" каби жамоалар билан бир гуруҳдан жой олди. Биринчи турда "Андижон" билан 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Иккинчи турда эса кубок соҳиби "Насаф" билан жанговар дуранг 3:3. Сўнги турда эса "Навбаҳор" билан 1:1. "Арслон"лар гуруҳ босқичда 3та дуранг қайд этди ва уч очко билан гуруҳда қолиб кетишди. Қизиғи шундаки, "Динамо" гуруҳда ҳеч қайси рақибига мағлуб бўлмади, аммо ўз иштирокини гуруҳ босқичида якунлашга мажбур бўлди.


Эксперт фикри

7-тур эксперти, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Жаъфар Ирисметов "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувида жамоаларнинг имкониятини қуйидагича баҳолади:

- "Сурхон" мавсумни ёмон бошлади. Кейинчалик секин-аста натижаларини яхши ҳолатга келтириб олди. Мазкур баҳсда термизликларнинг қўли баланд келади деб ўйлайман. "Динамо"га барқарорлик етишмаяпти. Ўйини яхши, натижа йўқ. Бугунги учрашувда "Сурхон" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонса керак.


Муаллиф тахмини

"Сурхон" вазиятни тиклаб олди ва секин асталик билан ўтган мавсумдаги режимга ўтмоқда. "Динамо"га эса стабиллик етишмаяпти, лекин шунга қарамай Вадим Абрамов жамоаси анча тартибли ўйин намойиш этмоқда. Бугунги учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилса керак.

Сурхон — Динамо

13 май, 19:00

Бош ҳакам: Сардор Исматуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Зиёдулло Абдураҳмонов, Анвар Маражабов

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

ВАР: Найим Қосимов

АВАР: Никита Мустафин

Назоратчи: Равил Шоаҳмедов

Комиссар: Бекзод Арипов


Rating: +2   

Comments

   
13 may 18:22:24
Xasan Kurbonov
Динамо да Кожо ва Нигериялик у́йинчи кучли экан,Андижондаги у́йинларидан келиб чикиб айтяпман
   
13 may 17:45:52
YaGo_6060
Динамо в перёд
   
13 may 16:27:10
Alixon
Reply to comment by Alixon
7-тур эксперти, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Жаъфар Ирисметов "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувида жамоаларнинг имкониятини қуйидагича баҳолади:
copy paste qilinganda matnni taxrirlab ham turish kerak
   
13 may 16:26:11
Alixon
7-тур эксперти, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Жаъфар Ирисметов "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувида жамоаларнинг имкониятини қуйидагича баҳолади:
championat.asia
Яндекс.Метрика