Latest news

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  19 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  3 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Превью. Бундеслига: Янги мураббийларнинг ўзаро тўқнашуви, мағлубиятсиз кетаётган "Хоффенхайм"нинг "Аугсбург"га ташрифи ва бошқа ўйинлар News

Превью. Бундеслига: Янги мураббийларнинг ўзаро тўқнашуви, мағлубиятсиз кетаётган "Хоффенхайм"нинг "Аугсбург"га ташрифи ва бошқа ўйинлар

Германия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган яна бир қатор учрашувлар бугун ўтказилади.

Европа кучли бешлигида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турган "Хоффенхайм" ушбу турда "Аугсбург" меҳмони бўлади. Юлиан Нагельсманн шогирдлари ҳозирда барчанинг диққат-эътиборида бўлиб туришибди. "Хоффенхайм" жорий мавсумни яхши кайфиятда ўтказмоқда. "Аугсбург" борасида эса бу фикрни айтиш бироз мушкул. Мануэль Баум бошчилигидаги "Аугсбург" 16-турдан сўнг 18 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Жамоа ушбу мавсумда ўз уйидаги 8та ўйиннинг иккитасини ўз фойдасига ҳал этган. Учта баҳсда эса дуранг қайд этилган ва яна учта беллашувда "Аугсбург" имкониятни бой берган.
Кўриниб турибдики, "Аугсбург" ўз майдонидаги учрашувларни ҳам бир маромда ўтказишда муаммоларга эга. "Хоффенхайм" эса меҳмонда 7та ўйин ўтказиб, 2та ғалаба ва бешта дуранг қайд этган. Жамоаларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, "Хоффенхайм" бу ўйиндан кейин ҳам мағлубиятсиз сериясини узайтириш имкониятига эга. "Аугсбург" айни пайтда ҳеч ким мағлуб эта олмаётган жамоага қарши керакли "қурол"ни топишига ишониш қийин. Аммо бу футбол. Қишки танаффусдан кейин қайси жамоа тезда ўйинга "киришиб" кетиши ҳам кўп нарсани ҳал этиши мумкин.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларида ҳам устунлик "Хоффенхайм" тарафида. Ўтказилган 10та ўйиндан 5тасида "Хоффенхайм", 3тасида "Агубсруг" ғалаба қозонган. Қолган иккита ўйин эса дуранг билан тугаган.


"Аугсбург" - "Хоффенхайм" (19:30)

"Арена".

Бош ҳакам: Маркус Шмидт.


Чемпионат аутсайдери "Дармштадт" ўз майдонида мавсумнинг илк қисмини жуда хунук ўтказган Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасини қабул қилади. Ҳар иккала жамоа учун биринчи давра муваффақиятсиз ўтди. Қишки танаффусдан кейин уларнинг иши қай тарзда кечишини эса кўрамиз. "Дармштадт" ҳам, мёнхенгладбахликлар ҳам йўқотилган қимматли очколарни ўрнини тўлдириш учун ҳам бу баҳсда ғалаба учун ҳаракат қилишади.
"Дармштадт"га яқиндагина яқин ўтмишнинг ажойиб футболчиси бўлган Торстен Фрингс бош мураббий этиб тайинланди. Фрингснинг асосий вазифаси жамоани қаддини тутиб олишида кўмаклашиш. Фрингс қўл остидаги жамоани кўриш қизиқ бўлади.

Қизиғи, Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасида ҳам янги мураббий иш бошлаган. Андре Шуберт ўрнига келган ажойиб мутахассис Дитер Хеккинг эндиликда "Боруссия"га бош мураббийлик қилади.

Янгиланган жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви қизиқ бўлиши аниқ. Торстен Фрингс ва Дитер Хеккинг ўзларининг янги жамоаларидаги дебют беллашувини ўтказишади.
Янги мураббийларнинг қайси бирига дебют ўйини омадли бўлади? Бу саволга ушбу учрашув орқали жавоб оламиз.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихи узун эмас. Бу икки жамоалар жами икки маротаба ўзаро дуч келишган ва ҳар иккаласида "Боруусия М" ғалаба қозонган.


"Дармштадт" - "Боруссия М" (19:30)

"Штадион ам Белленфалльтор" стадиони.

Бош ҳакам: Марко Фритц.


Бундеслигани кутилмаганда ўта муваффақиятсиз бошлаган "Шальке" қишга келиб ўзини ўнглаб олганди. Жамоа турнир жадвалининг энг қуйи поғоналарида ҳам анча сайр қилишга улгурди. "Шальке" айни пайтда 11-ўринда бормоқда. "Шальке"нинг меҳмони саналган "Ингольштадт" эса хавфли ҳудуд вакили ҳисобланади. Майк Вальпургис шогирдлари "Дармштадт"дан кейинги поғонани банд этиб туришибди.
Қизиқ томони шундаки, "Ингольштадт" ушбу мавсумда эришган учта ғалабасидан иккитасини айнан сафардаги ўйинларда қайд этган. Бу эса "Шальке"га огоҳлик қўнғироқи бўлиб хизмат қилиши керак.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
"Шальке" жамоаси "Ингольштадт" билан жами икки маротаба ўзаро тўқнаш келган. Ўтказилган учрашувларнинг ҳеч бирида гельзеркиренликлар ғалаба қозонишмаган. Ўзаро ўйинларда устунлик "Ингольштадт"га тегишли. Бу жамоаларнинг битта учрашувида дуранг қайд этилган ва яна бир тўқнашув "Ингольштадт"нинг ғалабаси билан якун топган.


"Шальке" - "Ингольштадт" (19:30)

"Велтинс-Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Харм Осмерс.


Турнир жадвалининг 6-поғонасини ўзиники қилиб ўтирган Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси қишки танаффусдан кейинги илк учрашувини бременда ўтказади. Бременнинг "Вердер" жамоаси ўз уйида Томас Тухель шогирдларини синовдан ўтказиб кўради.

Александер Нури бошчилик қилаётган бременликлар айни пайтда 16 очко тўплаган ҳолда 15-ўринни эгаллаб турибди. Бу натижа "Вердер"дек жамоа учун уятли албатта. Уларнинг бугунги рақибларининг банд этиб турган ўринлари ҳам дортмунликларни асло қаноатлантирмайди. Чемпионлик учун курашадиган "Боруссия" айни пайтда иккинчи ўриндаги "Лейпциг"дан 9 очкога ортда қолмоқда. Томас Тухель иккинчи даврада ушбу ҳолатни ва жамоанинг ҳозирги мавқеини кўтаришга эътибор қаратишга мажбур. Акс ҳолда Томас Тухелнинг "креслоси" қимирлаб қолиши шубҳасиз.
Жамоаларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу тўқнашувда фаворит бу "Боруссия Д" жамоаси саналади.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Жамоалар жами 50 маротаба ўзаро куч синашишган. Бременнинг "Вердер" жамоаси ҳисобида 15та ғалаба мавжуд. "Боруссия Д" эса 26 бор ғалаба қозонган. Қолган 9 учрашувда дуранг қайд этилган.


"Вердер" - "Боруссия Д" (19:30)

"Везер-Штадион" стадиони.

Бош ҳакам: Даниэль Шиберт.

Трансляция: (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)


Яна бир баҳс турнир жадвалининг қуйи қисмидаги жамоалар ўртасида кечади. "Вольфсбург" жамоаси бу турда ўз майдонида "Гамбург" билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади.
Бу иккала жамоа учун жорий мавсум кўнгилдагидек кечмаяпти. Қутқарувчи сифатида ташриф буюрган Валериен Исмаэл "бўрилар"ни инқироз кўчасидан олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилади. Маркус Гисдоль эса "Гамбург"ни яна элитада олиб қолишга катта урғу қаратади.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Бу жамоалар барча мусобақаларда жами 38 маротаба дуч келишган. Шуларнинг 9тасида "Гамбург"нинг қўли баланд келган бўлса, 15 учрашув "Вольфсбург" фойдасига ҳал бўлган. Қолган 14 ўйин эса дуранг билан тугаган.


"Вольфсбург" - "Гамбург" (19:30)

"Фольксваген-Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Феликс Звайер.


Мавсум кашфиёти "РБ Лейпциг" жамоаси учун Бундеслигадаги дебют анча омадли бошланди. Жамоа кетма-кет ғалабалар сериясини, мағлубиятсиз серияни тақдим этди. Ральф Хаззенхюттьл шогирдлари бир муддат турнир жадвали карвонбошчиси ролида ҳам бўлишди. Аммо қишки танаффус олдидан "Бавария"га дуч келган "буқалар"ни Германия футболи афсунгарлари доғда қолдиришди ва "Лейпциг"ни иккинчи поғонани эгаллаб туришини таъминлашди.
Айни пайтда энг яқин таъқибчисидан 6 очкога илгарилаб кетган "РБ Лейпциг" жамоаси тўртинчи поғонада кетаётган "Айнтрахт"ни қабул қилади. Бу тўқнашув ҳар иккала жамоа учун ҳам ушбу мавсумдаги ўзига хос имтиҳон ва синов ўйини бўлади.
Чунки Нико Ковач шогирдлари учун ҳам мавсум анча кўтаринки руҳда бошланди ва улар шу темпда буёғини ҳам давом эттириш ҳаракатидалар.
Ушбу мавсумда бу иккала жамоа совринли ўринларни қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эгалар. Бу баҳс улар учун нафақат қимматли 3 очколик, балки 6 очколик қийматга эга, десак ҳам муболаға бўлмайди.
Мавсумни хуш кайфиятда бошлаган бу икки жамоа энди янги 2017 йилни қай тарзда бошлашлари қизиқ.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Бу учрашув жамоаларнинг ўзаро дастлабки тўқнашуви бўлади.


"РБ Лейпциг" - "Айнтрахт" (22:30)

"Ред Булл Арена Лейпциг" стадиони.

Бош ҳакам: Дениз Айтекин.

Трансляция: (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)


Бундеслига, 17-тур. Турнир жадвали

* Бундеслиганинг 17-туридан ўрин олган қолган иккита учрашуви якшанба куни ўтказилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика