Latest news

14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  1 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  9 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  14 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0

ПРЕВЬЮ. "Барселона" - "Реал" News

ПРЕВЬЮ. "Барселона" - "Реал"

Бугун Каталониядаги "Ноу Камп" стадионида "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Иккала жамоа шу пайтгача 231 марта расмий ўйинларда тўқнаш келишган. "Реал" 93 бор зафар қучган, 48та ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 90 марта "Барселона"нинг қўли баланд келган .

"Қироллик клуби" 391та гол урган, "кўканорранглилар" ҳисобида 379та гол мавжуд.
 


Примера доирасида 172та "Эл Классико" бўлиб ўтган. 72 марта "Реал", 68 марта "Барса" ютган. 32 бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида "қаймоқранглилар" олдинда: 280-273.



Бугунги баҳсни Карлос Клос Гомес бошқариб боради.  Клос Гомес «Барселона»нинг 20та ўйинида ишлаган. Уларнинг 17тасида Каталония клуби ғолиб бўлган ва 3 марта дуранг ўйнаган.

«Реал Мадрид» иштирокидаги 27та ўйинда Клос Гомес бош ҳакам бўлган: «Қироллик клуби» 18та ғалаба қайд этишган ва 5 марта дуранг ўйнашган. Қолган 4 учрашувда имконият бой берилган.


Карлос Клос Гомес илк бор Испания чемпионати доирасидаги класикода ишлайди. Олдин бу ҳакам «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги кубок баҳсларида ишлаган. 2012 йил Испания Суперкубоги биринчи ўйини доирасидаги баҳсда Каталония клуби 3-2 ҳисобида зафар қучган. Ўша йил Испания Қирол Кубоги ярим финалида 1-1 ҳисоби қайд этилган.

Испания чемпионати. 14-тур
БАРСЕЛОНА - РЕАЛ МАДРИД
3 декабрь. Барселона. "Камп Ноу" стадиони. 20:15.
Ҳакам
- Карлос Клос Гомес (Сарагоса).

Тахминий таркиблар

"Барселона": тер Штеген - Серхи Роберто, Матье, Маскерано, Альба - Ракитич, Бускетс, Арда Туран - Месси, Суарес, Неймар

"Реал": Навас - Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело - Модрич, Ковачич, Иско - Васкес, Роналду - Бензема.


Ушбу баҳс CA орқали матнли трансляция қилинади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating: +39   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика