Latest news

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  22 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  342 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Превью. АПЛнинг 9-тур учрашувларини "Борнмут" - "Тоттенхэм" баҳси очиб беради News

Превью. АПЛнинг 9-тур учрашувларини "Борнмут" - "Тоттенхэм" баҳси очиб беради

Бугун Англия Премьер-лигасининг 9-тур ўйинларига старт берилади ва биз ушбу учрашувлар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Борнмут" - "Тоттенхэм"

"Борнмут" сафида Гарри Артернинг майдонга тушиши сўроқ остида, у "Халл Сити"га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Брэд Смит ва Льюис Кук шикастланиш туфайли майдонга туша олмайди, аммо бош мураббий Эдди Хоу Мак Граделнинг майдонга тушишига ишонмоқда.

Маурисио Почеттино жамоасида Гарри Кейн, Тоби Алдервейрельд "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги аниқ, аммо Дэнни Роуз ҳақида бир нарса дейиш қийин.


"Борнмут" ўтган турда "Халл Сити" дарвозасини 6 маротаба аниқ нишонга олди. "Тоттенхэм" эса "Вест Бромвич" билан дуранг ўйнади. Аммо "шпорлар"нинг таркиби кучлироқ. "Тоттенхэм" "Борнмут" билан Премьер-лига доирасида бор-йўғи 2 та учрашув ўтказган ва улар "олчалар" дарвозасига 8 та гол уришга муваффақ бўлишган.

Имкониятлар: 45 - 55


"Арсенал" - "Мидлсбро"

"Арсенал"да Санти Касорла (жароҳат), Гранит Жака (дисквалификация), Аарон Рэмси (жароҳат) "Мидлсбро" билан ўйнамайди.

"Мидлсбро" сафида Грант Лидбиттер жамоа машғулотларига қайтди ва бугун майдонга тушиши мумкин. Жеймс Хазбанднинг учрашувда иштирок этиши сўроқ остида, Калум Чемберс эса ўйнамаслиги аниқ.


"Арсенал" айни дамда жуда яхши формада ва сўнгги 5 та учрашувда очко йўқотгани йўқ. "Мидлсбро" эса аксинча, очко йўқотишдан тўхтамаяпти.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 та баҳсда "Арсенал" ва "Мидлсбро" 1 тадан ғалаба қозонган. Қолган ўйинларда дуранг қайд этилган.

Имкониятлар: 60 - 40


"Бёрнли" - "Эвертон"

"Бёрнли" сафида Стивен Дефур (жароҳат), Эшли Барнс ва Андре Грэй "Эвертон"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

"Эвертон" футболчиси Лейтон Бейнс жароҳат туфайли майдонга тушмайди, аммо Аарон Леннон сафга қайтган. Муҳаммад Бешич, Тиас Браунинг ва Метью Пеннингтон ҳам майдонга тушмайдиганлар рўйхатида.


"Бёрнли" сўнгги учрашувларда фақат кучли жамоаларга мағлуб бўлди, аммо ўртамиёна клублардан очко олишга эришмоқда. "Эвертон" эса барқарор ўйин кўрсата олаётгани йўқ. Бу баҳсда Ливерпуль шаҳри вакиллари кичик ҳисобда ғалаба қозонса керак.

Имкониятлар: 45 - 55


"Халл Сити" - "Сток Сити"

Майк Фелан жамоа сардори Майкл Доусон жароҳатидан қутилганини тасдиқлади. Алекс Брюс (жароҳат), Эндрю Робертсон (жароҳат), Аллан МакГрегор, Мбокани (жароҳат) ва Мозес Одубажолар "Сток Сити" билан ўйнамайди.

"Сток" сафида Фил Бардсли, Глен Жонсон жароҳат туфайли майдонга тушмайди, аммо Жэк Батленд машуғлотларга қайтган.


"Халл Сити" Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги сўнгги 5 та учрашувнинг 4 тасида мағлуб бўлди ва биттасида дуранг қайд этди. "Сток Сити"да эса 2 та мағлубият, 2 та дуран ва 1 та ғалаба.

Имкониятлар: 50 - 50


"Лестер Сити" - "Кристал Пэлас"

Вес Морган, Жейми Варди ва Энди Кинг пайшанба кунги машғулотларда иштирок этмади, аммо Калудио Раньерининг сўзларига кўра, бу учлик ўйингача яхши ҳолатда бўлади. Менди жароҳат туфайли ўйнамайди.

"Кристал Пэлас"да Скотт Данн ҳафта давомида машғулотларда иштирок этди, аммо у захирада қоладиган кўринади. Папе Суаре ва Лоик Реми учрашувда иштирок этмайди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 та учрашувда "Лестер" 3 маротаба, "Кристал Пэлас" эса 2 маротаба ғалаба қозонган.

"Тулкилар" Чемпионлар лигасида ғалаба қозониб, футболчиларинг кайфияти анча кўтарилган. Шу сабабли меҳмонларга қийин бўлиши аниқ.

Имкониятлар: 55 - 45


"Суонси" - "Уотфорд"

"Суонси" таркибида Льоренте ва Моду Барроунинг майдонга тушиш суроқ остида. Жефферсон Монтеро ва Натан Дайер жароҳат туфайли "Уотфорд" билан ўйнамайди.

"Уотфорд" сафида Жером Синклейр сафга қайтган, аммо Крейг Кэткарт, Дарил Янмаат, Исаак Саксесс майдонга тушмайди.

"Суонси"нинг Премьер-лигадаги ишлари жуда ёмон. "Уотфорд" эса сўнгги 5 та ўйиндан 3 тасида ғалаба қозонди. Ушбу жамоалар ўртасидаги иккита ўйинда ҳар бир клуб ўз ҳисобига биттадан ғалаба ёзиб қўйган.

Имкониятлар: 50 - 50


"Вест Хэм" - "Сандерленд"

"Вест Хэм" сафида Андре Айю машғулотларга қайтган, аммо "Сандерленд"га қарши учрашувда тушмаслиги мумкин. Энди Кэрролл, Артур Мусуаку, Гокхан Торе, Диафра Сахо, Сам Бирэм ва Аарон Крессвелл майдонга тушмайди.

Ламин Коне ва Патрик ван Анхольт "Сандерленд" машғулотларига қайтди. Вито Манноне ва Себастьян Ларссон майдонга тушиши сўроқ остида. Аднан Янузай ва Жэйсон Денайер "Вест Хэм" билан ўйнаши мумкин.


"Вест Хэм" "Сандерленд"га қарши ўтказилган сўнгги 5 та ўйинда мағлуб бўлмаган. "Қора мушуклар"нинг турнир жадвалидаги аҳволи жуда ёмон. "Вест Хэм" аста-секин ўзига келмоқда.

Имкониятлар: 55 - 45


"Ливерпуль" - "Вест Бромвич"

"Ливерпуль" жамоасида деярли барча соғ. Вэйналдум машғулотларга қайтган.

"Вест Бромвич" сафида ҳам жароҳатлар йўқ, аммо Саидо Бераино машғулотларни бир ўзи ўтказмоқда.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 та учрашувнинг 4 тасида дуранг қайд этилган. Битта ғалаба қизилларда. "Вест Бром" Премьер-лигада ҳам дурангдан чарчамаяпти. "Ливерпуль" эса МЮдан ташқари сўнгги 4 ўйинда фақат ғалаба қозонмоқда.

Имкониятлар: 60 - 40 


"Манчестер Сити" - "Саутгемптон"

"Сити" сафида ўнг қанот ҳимоясида катта муаммо юзага келган. Санья ва Сабалетада жароҳат бор.

"Авлиёлар"да эса Шейн Лонг жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. Райан Бертран, Мэтт Таргетт ва Седрик Соаресларнинг учрашувда иштирок этиши сўроқ остида.

"Шаҳарликлар" "Барселона"дан учралган мағлубият аламини "Саутгемптон"дан олиши мумкин. "Манчестер Сити"нинг ҳужум чизиғида шикастланганлар йўқ.

Имкониятлар: 55 - 45


"Челси" - "Манчестер Юнайтед"

Жон Терри машғулотларга қайтган ва МЮ билан баҳсда майдонга тушиши мумкин, аммо Фабрегас, Иванович мушак жароҳати туфайли учрашувни ўтказиб юборишади. Оскар ва Виллиан яқинда Бразилиядан қайтишди ва уларнинг майдонга тушиши сўроқ остида.

Крис Смоллинг Европа Лигаси ўйинида кичик жароҳат олган. Генрих Мхитарян машғулотларда бор кучи билан ишлаяпти.


Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 та ўйинда "Челси" икки маротаба ғалаба қозонган. Қолган баҳслар дуранг билан якунланган. Кўклар бошқа евбокубокларда иштирок этмаслиги ҳисобга олсак, уларда имконият кўпроқ, аммо МЮ пайшанбадаги баҳсда "Фенербахче"ни йирик ҳисобда таслим этди.

Имкониятлар: 50 - 50

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика