Latest news

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"Penalty". Аднан Ораховац: "Златан Ибрагимовичнинг автобиографиясини ўқиб тугатдим" News

"Penalty". Аднан Ораховац: "Златан Ибрагимовичнинг автобиографиясини ўқиб тугатдим"

Маълум муддатли танаффусдан сўнг лойиҳамиз давом этади. Меҳмонимиз ушбу мавсум "Пахтакор" сафида дебют мавсумини ўтказган ва чемпионликни қўлга киритган черногориялик ҳимоячи Аднан Ораховац бўлди.

Футболчининг саволларга очиқ ойдин жавоб бериши эътиборимизни тортди.

Матлуба Саъдуллаева: - Болалик, футболдаги дастлабки қадамлар, биринчи мураббий ҳақида...
- Мен Подгорица шаҳрида туғилиб ўсганман. 6 ёшимдан бошлаб футболга қатнай бошлаганман. Бу спорт турига айнан уша пайтдан бошлаб қизиқа бошлаганман. Дастлаб мен ҳусусий футбол клубига карашли бўлган мактабига борганман. Биринчи мураббийим эса жаноб Янко бўлган. Футболда  ютуқларга эришишимга ҳам айнан шу инсон сабабчи бўлган.



Нарзулла Сайдуллаев: - Аднан Ораховац нима учун футболчи бўлишга қарор қилган? Нима учун айнан ҳимоячи?
- Чунки биз оилавий футболнинг шайдолари эдик. Отам  ҳам футбол ўйнаган. Тўғри юқори даражада ўйнай олмаган бўлса ҳам, лекин мени юқори даражадаги профессионал этиб тайёрлаган менинг ҳозиргача эришган ютуқларимда уларнинг ҳиссаси катта. Айнан отамнинг йўл йўриқлари туфайли ёшлигимдан футбол билан ошно тутунганман. Аслида футболни ярим ҳимоячи сифатида бошлганман. Кейинчалик бўйим ўсиб кетгани учун мураббийлар мени ҳимояда синаб кўришган шундан кейин ҳимоячига айланганман (кулади).

Матлуба: Сиз қандай инсонсиз? Атрофдагилар сиз ҳақингизда қандай фикрда?
- Оғир-босиқ, тартибни севадиган ва бунга риоя киладиган инсонман. Барчасига аста-секинлик билан, ўз вақтида эришишни истайман. Хоҳ  у футбол бўлсин, хоҳ шахсий ҳаёт иккаласида ҳам профессионалман дея айта оламан. Доим спортчининг таомномасига қатъий риоя қиламан. Кечки соат 10да доим уйимда бўламан. Таъкидлаб ўтганимдек ҳаётимнинг ҳар жабҳасида аниқ бир тартибга амал қилиб яшайман

Нарзулла: "Будучност"даги фаолиятингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Бу клуб Черногориядаги энг кучли ва катта клублардан бири ҳисобланади. Клубнинг ажойиб мухлислари эга. Бу клуб билан мамлакат чемпионлигини ва кубогини қўлга киритганман. Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Миодраг Радулович қўл остида Черногория чемпионига айланганман. "Пахтакор"га келишимдан олдин раҳбарият айнан Мио билан маслаҳатлашган экан. Буни кейин билганман.

Матлуба: “Пахтакор”га келишдан олдингизга қандай мақсад қўйгандингиз?
- Дастлаб жамоага кўрикдан ўтиш учун келгандим, шу боис шартномага эга бўлиш учун ҳаракат қилдим. Жамоа аъзосига айлангач ҳимоячи сифатида ўз олдимга камроқ гол ўтказиш мақсадини қўйдим. "Пахтакор"га ёрдам беришни, асосий таркибда ўйнашни ўз олдимга вазифа қилиб қўйгандим. Жамоавий мақсад эса чемпион бўлиш эди, шукрки бу мақсадимизга эришдик. Бундан жуда ҳам хурсандман.



Нарзулла: "Будучност"дан кейин "Единство"да ўйнадингиз.
- Бу жамоада ярим йил фаолият олиб бордим. Сабаби "Будучност" билан шартномам якунига етганди. "Единство"дан ҳам унутилмас хотиралар қолган.

Матлуба: Подгорица ва Тошкент. Ўхшаш ва фарқли томонлари нимада?

- Подгорица бу она шаҳрим, ажойиб шаҳар  Тошкент эса жуда катта, деярли бутун Черногория билан тенг. Подгорица эса тоғлар бағрида жойлашган мўжазгина шаҳарча. Иккала шаҳар инсонлари ҳам самимий ва қувноқ. Тошкентнинг инсонлари меҳмондўстлиги билан эътиборимни тортди ва Осиё халқларига хос бўлган ўзгача одамийликни кўрдим. Бу ер жуда ажойиб. Тошкентда таксиларнинг кўплигини айтишим мумкин (кулади). Бу шаҳарларнинг иккиси ҳам гўзал десам асло муболаға бўлмайди. Бундан ташқари иқлими ҳам бир-бирига яқин экан.

Нарзулла: "Пахтакор"га ўтишингиз қандай рўй берди?

- 2012 йилда бу клубда амакимнинг ўғли Санибал Ораховац ўйнаганини билсангиз керак. Аммо мавсум бошидаёқ оғир жароҳат олиб сафдан чиққанди. Шу боис унинг бу ердаги фаолияти узоққа чўзилмади. Шундай бўлса ҳам Санибал ва "Пахтакор" ўртасида илиқ муносабатлар сақланиб қолганди. “Пахтакор”га ўтишимга ҳам унинг ҳиссаси ҳам катта. Айнан унинг таклифи билан мен "шерлар" сафида икки ҳафталик кўрикда бўлгандим. Мураббийлар штаби менинг ҳаракатларимдан қониқишди ва жамоа аъзосига айландим.

Матлуба: Ўзбекистон ва ўзбек футболи ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистон менга жуда ёқди. Халқингиз меҳмондўст, таксист ҳам, официант ҳам қўйингки бошқа касб эгаси ҳам бир хил кулиб муомала қилади. Ўзбек футболи ҳам Осиёда ўз ўрнига эга. Ҳар йили тўрттадан клуб Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади. Бу эса жуда катта натижа ҳисобланади. Терма жамоангиз ҳам жуда кучли ва кобилятли футболчилар етишиб чиқмоқда. Шу фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олиб чемпионликка эришишини тилаб қоламан.


Нарзулла: Жаҳонда қайси футболчига ҳавас қиласиз?
- "Милан" клубига мухлисман. Ушбу жамоада Паоло Мальдини ва Алессандро Неста каби ҳимоячилар ўйнаганида ўйинига ҳавас қилардим. Бундай тандем жуда кам. Аммо футболчилар орасида энг зўри мен учун - Зидан.  

Матлуба: "Пахтакор"даги энг ҳазилкаш, энг жиддий, энг одобли ва энг шўх футболчилар ким?

- Энг ҳазилкаши дарвозабонлар мураббийи - Анвар Рашидов. Энг жиддий - Шерзод Каримов. Энг одобли? "Пахтакор"да барча одобли (кулади). Энг шўх футболчилар Станислав Андреев ва Жамшид Искандеров.

Нарзулла: Бу йил Осиё чемпионлар лигасида дебют қилдингиз. Мусобақа савияси ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғри бу йил илк бор Осиё чемпионлар лигасида ўйнадим. Бу мен учун катта тажриба ва мактаб бўлди десам адашмаган буламан. Мусобақа нуфузи жуда ҳам юқори. Ўйинлар доим шиддатли кечади. Бу йил "Пахтакор" гуруҳдан чиқиш имкониятини сўнгги турда бой бериб қўйди. Афсуски ўз майдонимизда мағлуб бўлиб кейинги босқичга чиқа олмадик. Нима ҳам дердик бу футбол. Ҳамма нарса ҳам биз уйлагандек бўлавермас экан. Европа чемпионлар лигасига келсак  саралаш босқичида қатнашганман. Лекин дастлабки икки босқичда кучли клублар ўйнамайди, охирги босқичларда Англия, Испания ва Италия каби давлат клублари қатнашишади.  

Матлуба: Аднан Ораховац бўш вақтида нима қилади? Хоббингиз борми?

- Бўш вақтда дам оламан, китоб ўқийман. Тошкентда сербиялик, черногориялик футболчилар билан учрашиб, кўришиб турамиз. Сўнгги ўқиган китобим Златан Ибрагимовичнинг автобиографияси.

Нарзулла: Фаолиятингизда бирга ўйнаган энг машҳур футболчилар.

- Амакимнинг ўғли Санибал Ораховацни бемалол машҳур дея оламан. У Черногорияда ўз номига эга. "Будучност"да эса Сержан Радонич билан бирга ўйнаганман. У "Партизан" клубида муваффақиятли фаолият олиб борган. "Пахтакор"да эса Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов ва Игорь Сергеев ва бошқа машҳур футболчилар билан бирга ўйнаяпман.


Матлуба: Ўзбекистонда деярли бир йилдан буён яшаяпсиз. Ош қилишга уриниб кўрдингизми? Умуман қандай овқат тайёрлай оласиз?
- Йўқ (кулади) ош тайёрлаб кўрмадим. Аммо у севимли таомларимдан бирига айланди. Доим ўйиндан бир кун олдин ош еймиз. Бекрич, Сато билан бирга кўпинча ош марказига бориб турамиз (кулади). Ўзим эса италян таомларини спагетти, паста ва товуқ пиширишни биламан.

Нарзулла: Қачон Черногория терма жамоасини йирик мусобақаларда кўрамиз?

- Черногорияда собиқ Югославия мактаби давомчилари тўп тепишади. Югославия футбол мактаби жуда ҳам кучли эканини барча билади. Бизнинг футболчиларга бўлган талаб жаҳонда Бразилия ва Аргентинадан кейинги ўринда туради. Терма жамоамиз катта мусобақаларга чиқишга яқин, аммо бунинг учун барча борини бериб ўйнаши керак. Ҳали жамоамиз анча ёш ва катта ғалабалар олдинда эканига ишончим комил.

Матлуба: Ўзбек тилини қанчалик ўрганиб олдингиз?

- Баъзи сўзларни ўрганиб олдим. Раҳмат, ассалому алайкум, кетдик, соғ бўлинг, бўпти, хайр (кулади). Қолгани ҳозир эсимга келмаяпти. (Аднаннинг ўзбек тилида қанчалик сўзлай олишини қуйидаги видео орқали томоша қилиш мумкин)

ВИДЕО

Нарзулла: "Пахтакор"нинг ва Ўзбекистон чемпионатининг энг кучли уч футболчиси?
- "Пахтакор"да барча кучли, кимнидир хафа қилиб қўйишни истамайман. Уч нафарни танлаш керакми? Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев ва Шерзод Каримов. Бошқа клублардан эса Самир Бекрич, Иван Милошевич ва Сато Минори (кулади).

Матлуба: Аднан Ораховац қачон турмуш қурмоқчи? Бўлажак турмуш ўртоғингиз қандай бўлиши керак?

- Ҳозирча вақтли деб ўйлайман. 2-3 йилдан кейин турмуш қурсам керак. Бўлажак турмуш ўртоғим яхши, ақлли бўлишини ва футболчининг ҳаётини тушунишини хоҳлардим. Энг асосийси мени севаса бўлди, қолгани кейинчалик бўлаверади.


Нарзулла: Ўзбекистон чемпиони бўлдингиз. Чемпионатимиз қанчалик оғир экан? Мавсумдаги энг оғир ўйин?
- Мавсум жуда оғир бўлди, якунда чемпион бўлдик. Чемпионат бошиданоқ биринчи ўринга чиқиб олдик. Ҳар бир ўйинда рақиблар бизга қарши икки карра куч билан ўйнашди. Жамшид Искандеров ярим йил ўйнамади, Камолиддин Тожиев, Кахи Махарадзе каби тажрибали футболчилар ҳам жароҳат туфайли бизга кўп ўйинларда ёрдам бера олишмади. Аммо қолган футболчилар уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилишди. Баъзида ютқаздик, баъзида дуранг ўйнадик. Меҳнат қилиб қийин ғалабаларга эришдик. "Насаф", "Машъал"...Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйин жуда оғир ўтди. Минглаб мухлислар қаршисида ўйнаш жуда оғир. Рақиб ўз мухлислари қаршисида бизни мағлуб этишга охиригача курашди. Бундан ташқари Қаршида "Насаф" билан ўйинда атига 5 дақиқа ўйнадим, лекин руҳий жиҳатдан жуда қаттиқ чарчадим. Сабаби босим жуда кучли эди.

Матлуба: Ўзбекистонлик футбол мухлислари ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистонда мухлислик маданияти жуда кучли  экан. Улар  ўз севмили футбол клубларини тинмай қўллаб-кувватлаб туришар экан. Аммо ҳеч ҳам чегарадан чиқишмайди. Черногорияда эса деярли ҳар бир баҳс мухлислар ўртасидаги жанжаллар билан тугайди. Бундай бўлиши керак эмас, футбол тинчлик элчиси бўлиши керак. Айнан мухлисларнинг тўполони туфайли Россияга қарши ўйинда Черногорияга техник мағлубият ёзилган.

Нарзулла: Анъанавий савол: Ёдинигзда қолган пенальти ёки пенальтилар серияси.

- Ҳеч иккиланмасдан айта оламан 2006 йилги Жаҳон чемпионати финал учрашуви ҳали ҳам эсимдан чиқмайди. Дастлаб Зидан ўйиндан Буффонга пенальтидан гол урганди. Баҳс охирида эса пенальтилар сериясида Трегезе гол ура олмаган ва Италия чемпион бўлганди.


Матлуба Саъдуллаева ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Фото: Толибжон Қосимов


Rating: +11   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика