"Пахтакор" ўртоқлик учрашувида "Сурхон"га ютқазди. Азмиддинов ва Ҳамралиев майдонга қайтишди News

"Пахтакор" ўртоқлик учрашувида "Сурхон"га ютқазди. Азмиддинов ва Ҳамралиев майдонга қайтишди

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида "Пахтакор" ва "Сурхон" клублари кеча ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Қибрайда ўтган баҳсда Февзи Давлетов бошчилигидаги "Сурхон" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Пахтакор" сафида мавсум бошини жароҳат туфайли ўтказиб юборган икки ҳимоячи Шаҳзод Азмиддинов ва Муҳаммадқодир Ҳамралиев яшил майдонга қайтишди. 

Камрон Сайдазимов томонидан жаримадан урилган гол чиройли чиқди. Уни қуйидаги видеода кўриш мумкин.

"Пахтакор" - "Сурхон" 0:2
Голлар:
Муҳаммад Али Абдураҳмонов, Камрон Сайдазимов.


Rating: -1   

Comments

   
25 mar 20:04:32
Узбек футболи
Сурхон фақат ўртоқлик ўйинларида ўзини кўрматмасдан мухлислари учун чеипионатда хам ўзини кўрсатса яхши бўларди.
championat.asia
Яндекс.Метрика