Latest news

20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  0 20:35Суперлига. "Бунёдкор" – "Нефтчи" 0:2 (матнли трансляция)  17 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  3 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  5 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  5 19:202018 йилда пайдо бўлган клуб Премьер-лигага чиқди  0 18:37Роналдунинг собиқ жамоадоши Роналдудан кўра Мессига қарши ўйнаш қийинроқ эканлигини айтди  10 17:26"Астон Вилла" яна эмблемасини ўзгартирди  5 16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  12 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  8 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  14 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  11 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  11 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  69

"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Ўзбекистон чемпионлиги учун охирги тургача курашади" — Андрей Фёдоров News

"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Ўзбекистон чемпионлиги учун охирги тургача курашади" — Андрей Фёдоров

Ўзбекистонлик таниқли собиқ футболчи ва мураббий, "Нефтчи", "Локомотив" жамоаларида тўп тепган Андрей Фёдоров айни пайтда юртимизда бўлиб турибди.

Мутахассис U-23 Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонконг учрашувини бевосита стадиондан кузатди. Биз эса фурсатдан фойдаланиб Андрей Витальевичнинг ўйиндан олган таассуротлари, футболчиларимизнинг Россия клубларидаги ўйинлари ва Ўзбекистон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

- Албатта Ўзбекистон кўрсатган ўйин ёқди. Лекин рақибнинг даражасини ҳам унутмаслик керак. Гонконг фақат 15 дақиқа қаршилик кўрсата олди. Гол уриб олганимиздан сўнг футболчилар хотиржам ўз ўйинларини кўрсатишга ўтишди. Чунки олдинда Эрон билан муҳим ўйин кутиб турибди. Менга эса футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабати ёқди. Рақиб енгил, деб хотиржамликка берилиб кетишмади. Ҳар бир вазиятни голга айлантиришди. 

- Ўзбекистон чемпионати учрашувларини тўлиқ кўрмаётган бўлсамда, ижтимоий тармоқларда вазиятлардан яратилган видеоларни кузатиб бормоқдаман. Чемпионлик учун 3-4 жамоа курашади. Булар "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи". Битта жамоани кўрсатиш қийин. Охирги тур олдидан очколар фарқи ҳам катта аҳамият касб этади. Бу борада барчага омад тилайман. Ўйлайманки, кураш охирги тургача давом этади. 

- Ўзбекистонлик футболчилар рус клубларига ўтмоқда. Одатда кўплаб мураббийлар ўзбекистонлик футболчилар ҳақида сўрайди. Мендан сўраганларга шунчаки кўрмасдан туриб футболчиларнинг сифатлари ҳақида гапира олмайман. Шу боис мана стадиондан ўзим кузатишга қарор қилдим. Айрим футболчилар эътиборимни тортди. Уларнинг салоҳиятига келсак, барчаси ўзларига боғлиқ. Дейлик, Аббос Файзуллаев ва Умарали Раҳмоналиевда ажойиб сифатлар бор. Файзуллаев атлетик тарафлама жуда енгил футболчи. ЦСКА сафидаги ўйинларини кўрдим, жисмоний куч тарафлама ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсата олишга қийналди. Лекин иккисининг ҳам салоҳияти юқори. 

-"Локомотив"да яхши дамларни ўтказгандик. Уларнинг жойи Суперлигада. Аминманки, бу йил Про лигада вазифани бажариб элитага қайтади. Клубга бу йўлда омад тилайман.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика