Latest news

10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  0 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  0 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  6 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5

Ўзбекистон - Яман 1:0. Ўйин олди, ўйин ва ўйиннинг эртаси... News

Ўзбекистон - Яман 1:0. Ўйин олди, ўйин ва ўйиннинг эртаси...

Гарчанд кеча ғалаба қозонган бўлсак-да, кўпчиликнинг натижадан кўнгли тўлмади.

ЎЙИНДАН АВВАЛ
Бир неча кун давом этган машғулотларни кўриб терма жамоамизни асосий таркибини топиш биз учун қийинчилик туғдирмади. Фақатгина Андреевда адашгандик. Асосий таркибдан Шомуродов жой олди. Терма жамоамиз ўйинга ўзи истаган ҳолатда тайёргарлик кўрди. Азиз Ҳайдаровни инобатга олмаганда йўқотиш йўқ эди. Стадион эса кеча кутилганидан ортиқ мухлисларга эга бўлди. Гарчанд қайдномада 15 000 ёзилган бўлса-да, мухлислар сони 20 000 дан ортиқроқ эди.



ВАТАН УЧУН МАНА ҚАНДАЙ ЎЙНАШ КЕРАК
Бу билан биз Ватан учун ўйнамаймиз демаган бўлардим. Ҳамма Ватан учун ўйнайди. Лекин бир кун аввал Яман терма жамоаси устози, эртага биз Яманда қийналаётган халқимиз учун ҳам ўйнаймиз деган гапига ўйин давомида жавоб бера олди. Яман сафида майдонга тушган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кўриб, бугун йирик ҳисоб қайд этилиши ҳақида ўйлай бошлади. 7-рақамдаги футболчи Исмоилов олдида кўринмай қолди ҳам. Лекин улар 7 метрлик дарвоза тўрини ўз ватанлари деб билдилар ва уни жон-жаҳдлари билан ҳимоя қилдилар. Муҳаммад Иброҳим Али Айяшга эса фақат ва фақат қарсак чалиш мумкин. Ўйин давомида у томонидан оширилган сейвларни санайвериб сондан адашдик. Ҳар қандай зарбани қайтара олди. Биринчи бўлимдаги дастлабки хавфли вазият 7-дақиқада Рашидов томонидан амалга оширилди. Бу вазиятда дарвозабон яхши ўйнади.
Тўхтахўжаевнинг ўнг қанот ҳимоячиси эмаслиги билиниб қолди. Шунинг учун асосий ҳужумлар Виталий Денисов ва Элдор Шомуродов ўрин олган чап қанотдан ташкил этилди. Яман терма жамоаси бор кучи билан ҳимояланиши натижасида футболчиларимизда рақиб жарима майдончаси ичида эркинлик бўлмади.

Яманлик ҳимоячилар "подкат" устида жуда зўр машғулот ўтказишганини кўрдик. Уларнинг барча ҳаракати тоза бўлди.  25-дақиқада эса дебютант Шомуродов жуда яхши имониятга эга бўлди, бироқ яна ҳимоячи хавфни бартараф этди.

26-дақиқада Рашидов томонидан берилган зарбани посбон қайтарди. 30-дақиқада эса Жепаровнинг зарбаси тўсинга тегиб майдонни тарк этди. 38 ва 39-дақиқаларда аввалига Сергеевдан қолган тўпни Шомуродов, кейинги вазиятда Аҳмедов зарба беришга уриниб кўрди. Бу вазиятларда ҳам ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди. Умуман олганда яманлик ҳимоячилар 90 дақиқа давомида ўйнай олдилар. Фақат битта хато қимматга тушди.

50-дақиқада Одил Аҳмедов томонидан амалга оширилган рейд Мудир Ал Радеи томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Узоқ муддатлик танаффусдан сўнг 46-дақиқада Сервер Жепаров ўрнига майдонга тушган Александр Гейнрих ўзининг қайтишини гол уриб уни Роналду услубида нишонлади.

Гол ўтказиб юборган Яман терма жамоаси ҳеч йўғи дуранг умидида секин-секин олдинга чиқа бошлади. Бу эса Самвел Бабаян бошқарувидаги МТЖга сал бўлса-да эркинлик берди ва ҳужумларимиз сони ошди. 74-дақиқада Одил ўйиндаги энг кучли ва аниқ зарбасини амалга оширди. Бу вазиятда дарвозабон қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Шомуродов ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга тушганидан кейин чап қанотдаги ҳужумларимиз сони янада ошди ва сифатли кўринишга эга бўлди. Ҳасанов ўзбекистонлик бошқа ярим ҳимоячилардан фарқли равишда қанотдан аниқ ва тиниқ пас бера олиши билан ажралиб туради. Шундай паслардан иккитаси Рашидовга етиб борди, бироқ ўша вазиятда марказда ҳаракат қилган футболчимизга совуққонлик етишмади. Энг ачинарлиси Сергеевнинг ўзи учун бирорта имкониятни ярата олмагани бўлди.



ДЕБЮТАНТЛАР... ШОМУРОДОВДАН ХОМЯКОВГА САЛОМ!
Элдор Шомуродов. Ҳужумчи 2014 йилги мавсумда фақатгина битта ўйинда 90 дақиқа тўп тепиш имкониятини берган "Машъал" устози Александр Хомяковга кечаги ўйини орқали алангали саломини етказиб қўйди. Бор-йўғи 10та ўйинда майдонга туширилган футболчи жами 295 дақиқа давомида ҳаракат қилган. Жорий йил Шукуровга қўшиб 200 млн. сўмга "Бунёдкор"га трансфер қилинган футболчининг бугунги кундаги нархи энг камида 300 минг АҚШ долларига тенг. Яна бир йил ичида унинг нархи яна икки бараварга ошса ажабланмаймиз. Кеча ҳам қанотда, ҳам жарима майдончаси ичида барчамизга манзур бўладиган ўйин намойиш эта олди. Бабаян томонидан амалга оширилган ишлардан энг яхшиси мана шу бўлди десак муболаға бўлмайди.

Жавоҳир Соҳибов. Азиз Ҳайдаровнинг дисквалификацияси туфайли кечаги ўйинда яна бир дебютантни кўрдик. "Пахтакор" сафида мавсум кашфиёти бўлаётган бу футболчи "тозалов"чи вазифасида майдонга тушди. Унинг вазифаси ҳужум яратиш эмас, ҳужумларни тўхтатиб Жепаров ва Аҳмедовга тўпни узатиш. Лекин кечаги Яман терма жамоасининг ҳужуми унинг имкониятини кўрсатиб бера олмади, худди АЛЕКСАНДР ЛОБАНОВ каби. Филиппин билан бўлиб ўтадиган ўйин орқали уларнинг кучига баҳо беришимиз мумкин бўлади. Лекин катта эҳтимол билан Азиз Ҳайдаров асосий таркибдан ўрин олади. Дарвозада ким туришини эса саккизинчида билиб оламиз.



ЯМАН БИЛАН ЎЙИН БИЗГА ҲЕЧ НИМА БЕРМАСЛИГИ МУМКИН
"F" гуруҳидан Индонезиянинг чиқиб кетиши бошқа гуруҳдаги бешинчи жамоаларнинг натижаларини олиб ташлашга олиб келади. Бу дегани, агарда Яман терма жамоаси гуруҳда сўнгги ўринни қўлга киритадиган бўлса, унга урган голларимиз ва улардан олган очколаримиз куяди. Лекин бу бизни кеча битта гол урганимизга баҳона бўла олмайди. Кеча кўплаб жамоалар йирик ҳисоблардаги ғалабани тантана қилдилар. Биз ҳам шундай голлар шоусини кутган эдик. Лекин эски касаллик, мураббий ким бўлмасин Гонконг, Яман, Фаластин, Уммон ёки Вьетнам каби терма жамоаларга истаганимизча гол ура олмаяпмиз. Тўғри, уларда ҳам футбол ўсиб боряпти, улар олдинга кетяпти. Лекин нега биз ўз жойимизда тўхтаб қоляпмиз?



ФИЛИППИНДАН НИМА КУТИШ МУМКИН
Катта эҳтимол билан Филиппин Яман каби ёпиқ ўйин қилмайди. Бу эса майдоннинг рақиб қисмида очиқ "зона"лар бўлишини таъминлайди. Яманга қарши ўйинда биз биронта ҳимоячимизга баҳо бера олмадик. Шу жумладан дарвозабонга ҳам. 8 сентябрь куни эса уларга аниқ баҳо бериш мумкин бўлади. Балки минимал ҳисобдаги ғалабалар билан натижага эришиш мумкин. Аммо ҳисобингда битта мағлубият бўлса тўплар нисбати биринчи планга чиқади. Шунинг учун кейинги ўйинларда ўзимизни қўлга ола билмасак, бу босқичда ОК-2019 йўлланмасини қўлга киритиш билангина чекланиб қолишимиз мумкин.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика