Latest news

15:34Лени Йоро "Реал"га ўтмоқчи   2 15:003-тур ўйинларидан бирида тўртта ҳакамлик хатоси бўлди. Ҳакамлик бўйича экспертимиздан таҳлил  0 14:52Саудия Арабистонидан бўлаётган қизиқишга қарамай, "Челси" Стерлингни сотмайди   0 14:23"Жирона" "Краснодар" футболчисига кўз тиккан  1 13:55Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга етиб борди  8 13:44"Лацио" сотилмайди!"  0 13:22"Ал Аҳли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  2 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  7 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  23 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  6

Ўзбекистон U-19 Жаҳон чемпионатига чиқа олмади News

Ўзбекистон U-19 Жаҳон чемпионатига чиқа олмади

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон U-19 - Эрон U-19 учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон U-19 - Эрон U-19 - 0:2

24 октябрь 2016. Манама. "Халифа Спортс Сити" стадиони. 21:15
 
Ҳакамлар:
Муҳаммад Тақи (Сингапур), Жеффри Гоҳ (Сингапур), Фок Понг Шинг (Гонгконг), Жамил Жума Муҳаммад (Баҳрайн)

Голлар: Ризо Жафари, 13 - 0:1. Ризо Жафари, 46 - 0:2.

Ўзбекистон U-19: 1.Умиджон Ҳамроев, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Исломжон Қобилов, 5.Хушнудбек Авилов, 6.Азизжон Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Бобир Абдихолиқов (13.Жавоҳир Эсонқулов, 73), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 19.Достон Ибрагимов (8.Саиджамол Давлатжонов, 55), 20.Ҳусниддин Ғофуров (18.Шоҳрух Маҳмудхожиев, 82)

Захира: 2.Азизбек Суюнов, 7.Санжар Қодирқулов, 10.Суҳроб Нуруллоев, 12.Умиджон Эргашев, 21.Шоҳрухжон Раимов, 22.Бегзод Ғанижонов, 23.Нурилло Тўхтасинов.

Эрон U-19: 12.Шаҳаб Одили, 3.Али Шожаи, 4.Ориф Ғуломи, 5.Нима Тоҳири, 6.Муҳаммад Солтанимеҳр (16.Али Тоҳиран, 56), 7.Ризо Шекари (17.Ҳуссайин Саки, 90+2), 9.Меҳди Меҳдихони, 13.Омид Нур Афкан, 19.Ризо Жафари (14.Можтаба Нажариан, 87), 20.Шаҳин Аббосиан, 23.Абулфазл Раззоқпур

Захира: 1.Нима Мирзазад, 2.Амирҳуссайин Тоҳири, 8.Муҳаммад Ғуломризо, 10.Ризо Кармоллачаб, 11.Нима Мухтори, 15.Ориф Ағаси, 18.Муҳаммад Ағажанпур, 21.Сина Ходемпур, 22.Муҳамадамин Барами

Огоҳлантиришлар: Азизжон Ғаниев 45


                        МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                   ЯНГИЛАШ



90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! Эрон Жаҳон чемпионатига йўл олди, Ўзбекистон эса уйга қайтади...

90+3. ЗАРБААА! Яхшибоевнинг зарбаси аниқ чиқди, бироқ дарвозабон тўпни қайтарди

90+2. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Ризо Шекари ўрнига Ҳуссайин Саки тушди

90. Шу дақиқалар ичида 2та гол урмасак хайр Жаҳон чемпионати

90.
Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

89.
Давлатжонов жарима тўпини амалга оширди, рақиб посбонига қўполлик ишлатилди деб топилди ва ҳужум якунланди

87. Ўзгариш. Эрон.
Ризо Жафари ўрнига Можтаба Нажариан тушди

84. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Жавоҳир Эсонқулов

83. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Шохрух Маҳмудхожиев тушди

81. ЗАРБА! Шароф Муҳитдинов тахминан саккизинчи марта ноаниқ зарба берди!

80.
Эронликлар иккита гол уришди ва ётиб олиб вақт чўзишга тўла ҳаққилари бор...

77.
Давлатжонов жарима тўпини амалга оширади, тўп жонли деворга тегиб қайтди

74. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Бобир Абдихолиқов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов тушди

72. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Давлатжоновнинг оширган тўпни Ҳусниддин Ғофуров боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

68.
Вакилларимиз ҳужумга ўтишмоқда, бироқ жарима майдони ёнида хатога йўл қўйишмоқда

64. ЗАРБА! Муҳитдиновнинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди!

63.
Яхшибоев катта тезликда олдинга ўтди, бироқ унинг юришини ҳимоячи тўхтатди. Қарши ҳужумдан сўнг Меҳдикани зарба берди, Қобилов тўпни қайтарди

62.
Бугун ҳимоячиларимиз негадир ҳаяжонланишмоқда, оддий вазиятларда ҳам хатолар бўлмоқда...

60. ЗАРБА! Ғаниевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди!

59.
Ориф Ғуломи Бобир Абдихолиқовни йиқитди. Жарима тўпига эга бўлдик.

57.
Жасур Абдураимов майдон четида шогирдларига тинмай кўрсатма бериб турибди.

55. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Достон Ибрагимов ўрнига Саиджамол Давлатжонов тушди

54. ЗАРБААААААААА! ЯНА ЗАРБА! Абдихолиқовнинг зарбаси ҳимоячига тегди, Муҳитдиновнинг зарбаси ноаниқ чиқди!

51. ЗАРБА! Бобир Абдихолиқов! Жамоадошларининг ташкил қилган ҳужумини зарба билан тугатди, аммо ноаниқ!

50.
Достон Ибрагимов ҳаводаги курашда рақиб посбони билан тўқнашиб кетди, тушунганингиздек дарвозабонга энди анчагина ёрдам кўрсатилади...

49.
Эрон ўйинда иккита хавфли вазият яратди ва иккита гол урди

46. Вакилларимиз катта куч билан олдинга ўтишди, рақиб футболчиси қарши ҳужумда дарвозабонимиз билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди - 0:2.

46. ГОЛ! Ризо Жафари 0:2


45+1. Бўлим якунланди.
Ҳозирча 0:1

45+1. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Азизжон Ғаниев

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

45.
Вакилларимиз биринчи бўлимда ҳисобни тенглаштириш учун ҳақли ўйин намойиш этишди. Лекин гол йўқ.

43. ЗАРБА! Абдухолиқнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

39.
Ҳусниддин Ғофуровнинг боши билан йўллаган зарбасини посбон ушлаб олди

38.
Эронликлар фақат ҳимояланишга мажбурлар, Достон Ибрагимов йиқитилди. Жарима тўпи тепамиз

34. ЗАРБААААААААА! Хожиакбар Алижонов жарима майдони ичидан зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Ўзбекистон фақат ҳужумда ўйнамоқда! Гол керак, гол

32. ЗАРБА! Яна Муҳитдиновдан кучли зарба! Бу сафар ҳам дарвозабон ўз ўрнида

30. ЗАРБА! Шароф Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини посбон қайтарди!

28. Огоҳлантириш.
Эрон. Нима Тоҳири

27. ЗАРБААААААААА! Шароф Муҳитдиновнинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!

25. ЗАРБА! Яхшибоев жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди, бу сафар ҳам рақиб ҳимоячиси тўп йўлини тўса олди!

23.
Вакилларимиз гол ўтказгач дарҳол катта куч билан ҳужумга ўтаётгани одамни хурсанд қилади.

22. ЗАРБА! Бурчак тўпидан сўнг Абдухолиқов боши билан зарба берди, ноаниқ!

21. Хавфли вазият! Достон Ибрагимов чап қанотдан тўпни шеригига оширди, Шароф Муҳитдиновнинг зарбаси йўлига ҳимоячи ташланди ва хавфни баратарф қилди.

19.
Яхшибоевнинг бурчакдан узатган тўпини рақиб вакили қайтариб юборди.

18. ЗАРБА.
Азизжон Ғаниевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи тепамиз

16.
Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, дарвозабон ҳужумчиларимизга имконият қолдирмади

13.
Эронликлар жарима тўпини амалга оширишди, ҳимоячиларимиз рақибга зарба беришга имкон беришди. Натижада Ризо Жафари осонгина ҳисобни очди - 0:1.

13. ГОЛ! Ризо Жафари 0:1

8. ЗАРБААААААА! Шароф Муҳитдинов жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвозабоннинг қўлларидан чиқиб кетди, аммо зарба берадиган футболчи топилмади

5. ЗАРБА! Жасурбек Яхшибоев ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди, ҳужумга етиб келган Хожиакбар Алижоновнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди!

4.
Учрашувни Эрон ёшлари фаолроқ тарзда бошлашди. Бироқ ҳозирча ҳеч бир томон дарвоза томон зарба бергани йўқ.

2. Раззоқпурнинг жарима майдонига узатган тўпини Қобилов қайтарди

1.
Ризо Шекари йиқитилди, рақибларимиз жарима тўпини амалга оширишади. 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

-
Навбат Эрон давлат мадҳиясига

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси янграйди

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 21:15да бошланади.





Rating: +14   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика