Latest news

10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  0 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  6 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  5 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  4 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  17 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  9 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  18 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  32 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  181 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  8 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  8

Ўзбекистон U-19 футболчиси Риан Исломов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг: "Биз яна 3та гол уришимиз керак эди" News

Ўзбекистон U-19 футболчиси Риан Исломов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг: "Биз яна 3та гол уришимиз керак эди"

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган U-20 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этмоқда.

Гарчи бу ўйинлар вакилларимиз учун норасмий мақомда ўтаётган бўлсада, терма жамоамиз футболчилари ҳар бир баҳсда борларини беришаётганини кўриниб турибди. Кеча гуруҳдаги кучли рақиб, мезбон Саудия Арабистони U-20 терма жамоасига қарши майдонга чиққан ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Риан Исломовнинг сўнгги дақиқаларда урган голи ғалаба келтирди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Риан дастлаб учрашувдан кейинги ҳиссиётлар, таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...

- Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтиб қоламан. Таассуротлар албатта ажойиб. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Қийин ўйинда бир оила эканлигимиз ўз сўзини айтди. Голдан кейин ҳам диққатни йўқотмадик. Охиригача курашдик. 

- Сизни 2019 йилдан бери биламан. Ўша йили Тошкентда ўтган U-16 Осиё чемонати саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Ҳиндистонга сўнгги дақиқаларда гол уриб мағлубиятдан қутқариб қолгансиз. Қизиғи бу сафар ҳам  саралашда, сўнгги дақиқаларда ҳал қилуви голга муаллифлик қилдингиз. Бу шунчаки тасодифми?

- Очиғи нима дейишга ҳам хайронман. Эсингизда экан, қойилман (кулади). Икки ўйинда ҳам муҳими жамоамизда катта хоҳиш бор эди. 

- Саудия Арабистонидаги турнирда рақиблар ўртасида катта фарқ бор. Бу ўйинга тайёргарлик жараёнига таъсир қиляптими? 

- Тўғри айтдингиз. Рақиблар орасида тафовут жуда катта. Дейлик Мальдив каби терма жамоалар билан баҳсларда бу билинди. Ҳар бир яратган вазиятимизни гол билан якунладик. Мянмарга эса яна 3та гол уришимиз мумкин эди.

- Ҳакамлик қандай ўтяпти? 

- Фикримча, адолатли тарзда ўтмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика