Latest news

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  1 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  17 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  532 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси News

Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 2-тури асосий баҳслари ниҳоясига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ўтказилган учрашувларига якунига кўра Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 2-тур доирасида ўтказилган 15 ўйинда жами 11 та баҳсли вазият юзага келди: қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият: "Динамо" – "Насаф" баҳси, пенальти (ВИДЕО).

Ўзбекистон Кубоги жорий мавсумидаги "ўлим гуруҳи" мақомини олган "H" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Динамо" – "Насаф" (3:3) учрашувининг 35-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида баҳсли вазият содир бўлган. Икки жамоанинг 21-рақамли футболчилари тўп учун курашган, "Насаф" футболчиси жарима майдончаси ичига йиқилган. Вазиятга VAR аралашиб, бош ҳакамни монитор ёнига чақирган, такрорларни кўргач, Ильгиз Танташев 11 метрли жарима зарбаси белгилаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда ҳимояланаётган жамоа футболчиси оёқнинг таг қисми билан рақиб оёғини босиб олган. Қарор — пенальти бўлиши керак эди. VAR вазиятга аралашиб, тўғри қилган: ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.


2-вазият: "Динамо" – "Насаф" учрашуви, эҳтимолий қизил карточка (ВИДЕО).

Ушбу баҳснинг 41-дақиқасида икки жамоа вакиллари ўртасида тўқнашув содир бўлган. "Динамо"нинг 11-рақамли футболчиси Д. Темиров "Насаф"нинг 77-рақамли аъзоси О. Бозоров билан тўқнашган. Вазиятни яқиндан кузатиб турган Танташев дарҳол чўнтагидан сариқ карточка чиқарган ва "Динамо" футболчисини огоҳлантирган. Бироқ вазиятга VAR аралашиб, бош ҳакамни эҳтимолий қизил карточка фактори туфайли монитор ёнига чақирган. Такрорларни кўриб чиққан бош ҳакам ўз қарорини ўзгартирмаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда "Насаф" футболчисининг зарба қабул қилиб олган оёғи ердан кўтарилиб турган, шу боис зарба кучи оёққа жиддий таъсир ўтказмаган. Талофат юқори бўлмагани ва ўйин темпидан келиб чиқиб, бу вазиятда қўпол ўйин учун сариқ карточка билан чекланиш кифоя қилар эди. Бош ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


3-вазият: "Динамо" – "Насаф" учрашуви, офсайд (ВИДЕО).

 Ўйиннинг 53-дақиқасида "Насаф" гол уришга муваффақ бўлган. Биринчи ёрдамчи ҳакам гол тоза урилганини қайд этган. Бироқ VAR вазиятга аралашиб, офсайд чизиғини тортгач, ўйиндан ташқари ҳолат борлигини қайд этган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: VAR томонидан тақдим этилган офсайд чизиғи акс этган кадрларда ўйиндан ташқари ҳолат яққол акс этган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.


4-вазият: "Динамо" – "Насаф" баҳси, эҳтимолий гол (ВИДЕО). 

Учрашувнинг 90+8-дақиқасида "Динамо" вакиллари тезкор қарши ҳужум уюштирган, ушбу ҳужумни 24-рақамли Б. Ёрбековнинг зарбаси якунлаб берган. Зарба дарвоза тўсинига тегиб, ерга тушган, 2-ёрдамчи ҳакам эса тўп дарвозага кирмаганини қайд этиб, ўйинни давом эттиришга рухсат берган. VAR ҳам такрорларни кўргач, унинг қарорини тасдиқлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаган. Такрорий лавҳалар ҳам ёрдамчи ҳакамнинг қарорини тасдиқламоқда. Ёрдамчи ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


5-вазият: "Навбаҳор" – "Андижон", пенальти (ВИДЕО).

Учрашувнинг 19-дақиқасида "Навбаҳор"нинг 77-рақамли футболчиси А. Исмоилов рақиб жарима майдончаси чизиғи устида "Андижон"нинг 10-рақамли аъзоси билан тўқнашиб, жарима майдончаси ичига йиқилган. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев 11 метрлик нуқтага ишора қилган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда ҳам фоль бор. Бироқ ягона савол: фол жарима майдони ичида содир этилдими ёки ташқарисида? VAR ҳакамлари ушбу савол жавобини топиш учун ҳар хил ракурсдан такрорларни кўриб чиққан, бироқ яққол далил топилмагани боис, бош ҳакамнинг қарорини қўллаб қувватлаган. Бош ҳакамнинг қарори комиссия томонидан тўғри, деб топилди.


6-вазият: "Навбаҳор" – "Андижон", қизил карточка (ВИДЕО).

Водий дербисининг 75-дақиқасида "Андижон"нинг 13-рақамли футболчиси С. Азимов "Навбаҳор"нинг 11-рақамли аъзоси А. Собиржонов билан тўп учун кураш чоғида унинг оёғига зарба берган. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев чўнтагидан сариқ карточка чиқариб, С. Азимовни огоҳлантирган. Сўнгра вазиятга VAR аралашиб, эҳтимолий четлатиш фактори туфайли ҳакамни монитор ёнига чақирган. Такрорларни кўргач, бош ҳакам сариқни бекор қилиб, “Андижон” футболчисига қизил карточка кўрсатган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда оёқнинг таг қисми билан рақиб оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба берилган. Бу — қизил карточка кўрсатиш учун етарли фоль. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.


7-вазият: "Навбаҳор” – “Андижон", мезбонларнинг голида эҳтимолий офсайд (ВИДЕО).

Баҳснинг 59-дақиқасида мезбонлар аъзоси Й. Жокич гол урган. Ёрдамчи ҳакам голни инобатга олган, ВАР эса гол тўғри урилганини қайта текшириш мақсадида такрорларни кўриб чиққан. Сўнгра, ёрдамчи ҳакамнинг қарорини тасдиқлаб, гол тўғри урилганини қайд этган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: VAR ҳакамлари офсайд чизиғини тортишга ҳаракат қилган, бироқ айрим техник сабабларга кўра, бунинг имкони бўлмаган. Ўйиндан ташқари ҳолат деб топиш учун далил йўқлиги боис, VAR ҳакамлари ёрдамчи ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаган. Ёрдамчи ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


8-вазият: "Машъал" – "Бухоро" баҳси, эҳтимолий пенальти (ВИДЕО).

Учрашувнинг 63-дақиқасида "Машъал"нинг 94-рақамли футболчиси рақиб жарима майдончаси ичига йиқилган. Бош ҳакам Сардор Исматуллаев ўйинни давом эттиришга рухсат берган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу кадр орқали контактни кўриш имконсиз. Шу боис, вазиятга энг яқин турган бош ҳакамнинг қарорига қўшиламиз. Ўйинни давом эттириш қарори тўғри, деб топилди.


9-вазият: "Олимпик-MobiUz" – "Локомотив", эҳтимолий пенальти (ВИДЕО).

Ушбу баҳснинг 5-дақиқасида "Локомотив"нинг 2-рақамли футболчиси А. Абдурашидов рақиб жарима майдончаси ичида дарвозага 2 бор зарба берганидан сўнг, рақиб билан контакт содир этиб, йиқилган. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев учрашувни давом эттириш кераклигини қайд этган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда "Локомотив" футболчиси рақиб билан ўзи контактга киришган: бош билан ҳаракатдан сўнг тўқнашув содир бўлган. Қоидабузарлик — йўқ, шу сабабли, ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


10-вазият: "Олимпик-MobiUz" – "Локомотив", эҳтимолий пенальти (ВИДЕО).

Учрашувнинг 57-дақиқасида "Локомотив"нинг 2-рақамли футболчиси А. Абдурашидов рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячи томонидан тўхтатиб қолинган ва шундан сўнг у майдонга йиқилган. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев дарҳол ҳуштак чалиб, 11 метрли нуқтага ишора қилган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ҳимоячи бу вазиятда рақибининг оёғидан чалган ва қўлини ҳам ишга солиб, уни тўхтатиб қолган. Жарима майдончаси ичидаги бу қоидабузарлик пеналтига етарли асос ҳисобланади. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


11-вазият: "Олимпик-MobiUz" – "Локомотив", эҳтимолий пенальти (ВИДЕО).

Учрашувнинг 13-дақиқасида "Олимпик-MobiUz"нинг 10-рақамли футболчиси Р. Фомин позицион ҳужум чоғида рақиб жарима майдончаси ичида "Локомотив"нинг 14-рақамли аъзоси Д. Комилов билан контактдан сўнг, йиқилган. Бош ҳакам фол бўлмаганини айтиб, учрашувни давом эттиришга рухсат берган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчилар ўртасида табиий тўқнашув содир бўлган. Вазиятни яқин позициядан кузатиб турган ҳакам контакт даражаси пеналтига тортмаслигини қайд этган. Бош ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

Rating: +9   

Comments

+4   
23 apr 19:26:06
Ulugbek Hakimov
АНДИЖОН УЗИ УМУМАН УЙНОЛМАДИКУ
+4   
23 apr 18:12:45
Али Кадиров
"Айрим техник сабабларга кура буни иложи болмаган"
Нахуй кераги бор унда вар хам эплолмаса канде имкони бомеди.пулни олишвоссану жараг жарак жарима солик хар бир жамоалардан итд...шундек экан нормалний техника омесанларми
+4   
23 apr 18:11:35
Азим Исмаилов
Кандай техник имконият вар ??????
+3   
23 apr 18:10:15
Олег Шацких 11
Э ОМА ЗАЙНАБ КИВОРДИНА, НАВБАХОР ТОЗА ЮТДИ, АММО УТГАН ЙИЛИ ЧЕМПИОНАТДА анжонда НАВБАХОРНИ 2 ЧИ ГОЛИНИ ХИСОБЛАМАЙ ЧОПГАН ХАКАМЛАР, ЕВРОПАДА ХУДДИ ШУНАКА ГОЛ БУЛДИ УЛАР ХИССОБЛАДИ БИЗНИКИНИ ЭСА(((
+2   
23 apr 21:12:50
Abbosxon Parpiev
Гулбахор судила ёрдам бермаса узи ютолмейди менеджер баба судялар билан гаплашиш ва ушбу ишларни яхши бажаради
+2   
23 apr 20:26:00
Zafar
Андижонни кураолмас пфл хак кумита инсофинг борми 2 та ойин каторасига хато,техник носоз варингаям хакамларинга хакамлар кумитенга хам виждонинг борми
+1   
23 apr 18:58:06
MYU_87
ийеее ваше исқирт экану бу экспирту вардагилари хам Навбахор Андижон ўйинида пеналтига олиб келиинган вазиятда хакам ён чизикдан ўйинга тўпни Навбахорга оберган жуда катта хато бўлдику бу курлмейдми текшрилганда бу хакамни хатоси деб курсатилмейдми ?
чизиқ тортишга имкон бўлмаса голни хисоблаб кетурарканда а , нимага унда ВАР Динамо Андижон ўйинда Андижони тоза голни хисобга олмади Андижони карочи чопишяпти Наглый
   
23 apr 21:44:09
Ibragim Nishanov
Яна очиқ ўзларини фикрини очиқ инкор қилган холда офсайд холатини тўғри деб хисоблашаяпди. Эътибор беринг офсайд холатини етарлича аниқлик етишмагани туфайли офсайд хисобга олинди. Бу қанақа ифлослик етарлича маълумот йўқ холати туфайли ва айнан пенальтида ва офсайдда кулгили эмасми. Агар вар аниқлай олмаса қўпол айтсак қўтоқ борми бу текинхўр варга. Айтишадики чўпон кўп бўлса қўй харом ўлади.
   
23 apr 21:26:01
Ibragim Nishanov
Reply to comment by MYU_87
ийеее ваше исқирт экану бу экспирту вардагилари хам Навбахор Андижон ўйинида пеналтига олиб келиинган вазиятда хакам ён чизикдан ўйинга тўпни Навбахорга оберган жуда катта хато бўлдику бу курлмейдми текшрилганда бу хакамни хатоси деб курсатилмейдми ? чизиқ тортишга имкон бўлмаса голни хисоблаб кетурарканда а , нимага унда ВАР Динамо Андижон ўйинда Андижони тоза голни хисобга олмади Андижони карочи чопишяпти Наглый
ХА бу аниқ холат негаки агарки чемпионатда Навбахор етакчи бўлса эди. Уни маънан чўктиришга харакат қилишар эди. Нафақат Навбахор балки Насаф ёки Нефтчи бўлса хам чунки бари хакамлар пойтахтдан пойтахт командаларини қўлаш мақсадида бошқа вилоят командаларини маънан синдиришади.
   
23 apr 18:25:47
Jamshid Abdusamadov
Хакамлар фойда олиб келвоти негаки хакам билан бахслашса сарик оласа ва уйинни чузиб сарик уйинчи 1 млн ПФЛ га тушади бизнес дахшат жахонда йук бунака ишлар
   
23 apr 18:13:57
Abdulboyis Karimov
Аммо койил Акбирди танкаси кучли экан.Балки танкаси ПФЛ ишлар амалдор булиб.
   
23 apr 18:12:11
Kodirjon
Ғархонадаги ғарларни йўқотиш керак.
   
23 apr 18:08:28
Abdulboyis Karimov
Акбирди танками кучлик экан
   
23 apr 18:03:56
Davron Mirzakulov
Texnik imkoniyat yetmasa xakam hohlaganini qilovirsin ekanda VAR na*uy kerak unaqada?
-1   
23 apr 22:51:07
Abdulboyis Karimov
Куда Кизик этибор берма барча вар ишлатадиган уйинларда чалкашлик йук .Айнан Навбахор Андижон уйинида Навбахорди иккала голида хам вардегилар кура билмаган
championat.asia
Яндекс.Метрика