Latest news

08:10"Қизилқум" 14 йилдан сўнг "Пахтакор"дан Тошкентда очко олди   0 07:45Франция кубоги финал. "Лион" - ПСЖ 1:2   0 07:40Англия кубоги финал. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 1:2   0 07:32Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"га қарши. Фарғонада ёнадиган ўйин бор   2 07:25ОФК Чемпионлар лигаси финал. "Ал Айн" - "Йокогама Маринос" 5:1   0 07:20УЕФА аёллар Чемпионлар лигаси финали. "Барселона" - "Лион" 2:0   1 07:15Германия кубоги финал. "Кайзерслаутерн" - "Байер" 0:1   0 07:10ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис" 0:0   0 07:05Серия А. "Ювентус" - "Монца" 2:0   0 07:00Серия А. "Милан" - "Салернитана" 3:3   0 02:28Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас"   4 02:16Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди!  2 02:07Ла Лига. "Реал" Крооснинг "Бернабеу"даги хайрлашув учрашувида "Бетис" билан дуранг ўйнади  5 01:55"Байер" Германия кубоги финалида "Кайзерслаутерн"ни мағлубиятга учратиб, яна бир совринни ўзиники қилди!  0 00:58"Барселона" пул билан муаммолар сабаб Фликдан камроқ маошга рози бўлишни сўради  3

Ўзбекистон киберфутбол ассоциацияси ўз номини Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерациясига ўзгартирди News

Ўзбекистон киберфутбол ассоциацияси ўз номини Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерациясига ўзгартирди

Ўзбекистон киберфутбол ассоциацияси ўз номини Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерациясига ўзгартирди.

Шу йилнинг 28 февраль куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган янги ташкилот виртуал спорт ўйинларини оммалаштириш, мусобақа ва чемпионатлар ташкил қилиш билан шуғулланади.

Киберспорт бугунги кунда дунё бўйлаб оммалашиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Виртуал спорт ўйинлари тарихи 1997 йилга бориб тақалади. Айнан ўша йили биринчи киберспорт лигаси – CPL ташкил этилганди.

Дунёдаги биринчи киберфутбол ассоциацияси нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистонда яратилгани алоҳида эътиборга лойиқдир. Ассоциация ўз фаолиятини киберспорт бўйича ESWC жаҳон чемпионатида иштирок этиш билан бошлаганди.

Қисқа вақт мобайнида ташкилот катта муваффақиятларга эришди. Ассоциация фаолиятининг биринчи ойларида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий аъзосига айланди, ҳамкорлик борасида ЎзПФЛнинг барча клублари билан шартномалар имзолади. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг 20 га яқин футбол клублари ўз таркибига киберфутболчиларни қўшиб олди.

2016 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Киберфутбол ассоциациясининг жаҳондаги биринчи Профессионал футбол лигаси – PCFL лойиҳаси яратилишини маъқуллади. Ташкилотнинг энг ёрқин натижаларидан бири киберспорт мусобақалари учун Ўзбекистонда биринчи профессионал арена – UZ Arena очилиши бўлди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика