Latest news

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Олий лигада чемпионликни ҳал қиладиган "уч оғайни ботирлар" News

Олий лигада чемпионликни ҳал қиладиган "уч оғайни ботирлар"

Ўзбекистон чемпионати тарихида энг кўп чемпион бўлган футболчилар ҳақида гап кетганда албатта кўз олдимизга Анвар Солиев келади.


"Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" сафида кўп маротаба чемпион бўлган Анвар Солиев ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас. Аммо ҳозир биз Солиевни эмас, балки айни пайтда "Локомотив" шарафини ҳимоя этиб келаётган "уч оғайни ботирлар" ҳақида фикр юритмоқчимиз.

Гап кимлар ҳақида кетаётганини тушундингизми?

Ҳа, адашмадингиз, биз Игнатий Нестеров, Темур Кападзе ва Сервер Жепаровни назарда тутмоқдамиз.


"Пахтакор"даги Нестеровни танидингиз, а?

Бу учала футболчи 2002 йили бир вақтда "Пахтакор"да пайдо бўлади ва "шерлар" сафида 2007 йилга қадар бирга тўп тепишади. Қизиғи, Нестеров, Кападзе ва Жепаров "Пахтакор" билан кетма-кет 6 маротаба чемпионликни қўлга киритишади.
Шундан сўнг ушбу "трио"дан Жепаров ва Кападзе бир вақтда "шерлар"дан "қалдирғочлар"га айланиб қолишади.
"Бунёдкор"га ўтганидан кейин ҳам ушбу футболчилар мавсум якунига кўра олтин медалларга эга чиқишади. Нестеров эса сал кейинроқ, аниқроғи 2009 йилда "Бунёдкор" сафини тўлдиради.

Нестеров-Кападзе-Жепаров "трио"си "Пахтакор"да ҳам, "Бунёдкор"да чемпионлик "операция"сини муваффақиятли амалга оширишади.

Кейинчалик Жепаров 2010 йилда "Бунёдкор"дан Жанубий Кореянинг "Сеул" жамоасига йўл олади ва ўшанда бу "уч оғайни ботирлар"нинг сафи узилади.
2011 йили эса Темур Кападзе ҳам Жепаров сингари Жанубий Корея клуби "Инчхон Юнайтед"га кетади. Игнатий Нестеров эса "Бунёдкор"да 2014 йилга қадар ушланиб қолади.


Жепаров ва Кападзега нисбатан "Бунёдкор"да ушланиб қолган Нестеров 2014 йилдан бошлаб Тошкентнинг бошқа бир клуби "Локомотив" таклифини қабул қилади ва "темирйўлчилар"нинг янги ғояларини бирга амалга ошириш учун ишга киришади. Аммо "Локомотив" жамоаси ўша йили ўз олдига қўйган юксак мақсад, яъни чемпионликка эриша олмайди.


Уларга бу йўлда Нестеровнинг собиқ жамоаси "Пахтакор" тўсқинлик қилиб қолади.
Аммо "Локомотив" ўша йили Ўзбекистон кубогида муваффақият қозонади. Финалда Нестеров бошқа бир собиқ жамоаси "Бунёдкор"ни мағлуб этишни уддалайди ва "Локомотив" билан ҳам Ўзбекистон кубогини боши узра баланд кўтаради.

"Локомотив" 2015 йилги мавсумда ҳам чемпионлик учун кураш олиб боради ва сафига яна бир қатор кучли ижрочиларни қўшиб олади. Янги ҳаридлар қаторида "уч оғайни ботирлар"даги Кападзе "темирйўлчи"га айланади.
Лекин Кападзенинг илк мавсумида "Локомотив" Ўзбекистон чемпионлигидан ҳам, Ўзбекистон кубогидан ҳам қуруқ қолади.

Одатда чемпионлик тақдирини ҳал этадиган "трио"дан мавжуд бўлган Нестеров-Кападзе "тандеми" бу масалага ечим топа олмайди.

Ҳар сафар чемпионликдан қуруқ қолиб кетадиган "Локомотив" бу гал масалага ечим топгандек бўлишди. Улар янги мавсум олдидан ўз таркибларига Жепаровни қўшиб олиш йўли билан ўша машҳур "трио"ни қайтадан тиклашди.


Энди "Локо"да Нестеров ва Кападзе "тандеми" уддалолмаган ишни "трио" билан ҳал этиш имконияти мавжуд.

Агарда бу йили "Локомотив" чемпионликка эришса, унда "уч оғайни ботирлар" "операция"си яна амалда бўлади ва Нестеров, Кападзе ва Жепаров даври мавжудлиги яна бир маротаба исботланади.

Бу уччовлон пойтахтнинг бир йўла учта гранд жамоалари: "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив"да янги саҳифа яратган футболчилар сифатида тарих зарварақларидан муқим ўрин олишади.

Ажойиб "трио" ва фантастик натижалар.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихида бу "уч оғайни ботирлар"нинг даври алоҳида саҳифа сифатида эътироф этишга лойиқ.


"Локомотив"да нафақат Ўзбекистон чемпионлиги учун, балки Ўзбекистон кубогида зафар қучиш имконияти ҳам мавжуд. Демак ушбу "трио" чемпионлик билан Ўзбекистон кубогига учала жамоа билан эга чиққан футболчилар сифатида Анвар Солиев билан бир қаторда бўлишади.

Бунинг учун эса "Локомотив" бўлажак ўйинларда керакли натижаларни қайд этмоғи лозим.

"Локомотив"нинг чемпион бўлишига кетма-кет 2 йил тўсқинлик қилган "Пахтакор" бу сафар "пойга"да йўқ. Бу эса "темирйўлчилар"ни анча енгил нафас олишларига имконияти беради. Сабаби, охирги иккала мавсумда ҳам сўнгги манзилга энди етдим деган "Локо"нинг оёғидан чалиб қолган жамоа бу "Пахтакор" эди.


Ҳозир эса иккала фронтда ҳам "Локомотив" ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги давом этмоқда.

Айни пайтда "Локомотив" турнир жадвалида 4 очколик фарқ билан "қалдирғочлар"ни ортда қолдирмоқда. Индинга эса "Локо" учун қийин учрашув "Насаф" билан бўлади. Бу беллашувда "темирйўлчилар" очко йўқотишмаса, унда "трио"нинг "темирйўл"даги саргузаштлари ҳам муваффақиятли якунланишига жуда оз қолади.

"Уч оғайни ботирлар"нинг бошқа бир собиқ жамоаси "Бунёдкор" бу каби сценарийга рози эмаслиги аниқ. Якунда нималар руй беришини эса кузатамиз, ҳозирча олий лигада чемпионлик масаласини ҳал этадиган "трио"нинг ишлари "5"!


"Уч оғайни ботирлар"даги энг асосий қаҳрамон Жепаров ва суратлар муаллифи - "HP" Ҳасан Пирмуҳаммедов


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +35   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика