Latest news

22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  8 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  13 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14

ОЧЛ-2017. “Насаф” плей-офф баҳсини "Бунёдкор" стадионида ўтказиши кутилмоқда News

ОЧЛ-2017. “Насаф” плей-офф баҳсини "Бунёдкор" стадионида ўтказиши кутилмоқда

Келаси йил футбол мавсуми "Насаф" учун одатдагидан эртароқ бошланиши кутилмоқда.

Бунга 13 декабрь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказиладиган ОЧЛ мусобақасига қуръа ташлаш маросимидан сўнг аниқлик киритилади.

ОФКнинг бу йилги квотаси кутилганидек 1+2 кўринишда бўлса, “Насаф” жамоаси бронза медали соҳиби сифатида плей-офф ўтиш босқичидан бошлаши мумкин.
 
Яъни, “Насаф” 31 январь куни дастлабки босқич учрашувини ўз майдонида ўтказади. Аммо жамоа келаси йилги ОЧЛ баҳсларини Қарши шаҳридаги ўз майдонида эмас, балки катта эҳтимол билан Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ўтказиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти бу борада Ўзбекистон Футбол Федерациясига расман мурожаат қилган. Сабаби, “Марказий” стадионда кенг миқиёсдаги реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

“Насаф” жамоаси учун келаси мавсум одатдагидан эртароқ бошланишини ҳисобга олган клуб раҳбарияти ва мураббийлари, январь ойида хорижий йиғин ташкил қилиш устида ҳам иш олиб боришмоқда.

“Насаф” жамоаси футболчилари 20 декабр куни Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида йиғилади ва келаси мавсум тайёргарликларини бошлайди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика