Latest news

14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  3 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  3 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  3 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  7 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3

Нодир Элибоев спортга қайтиши, оилавий шароити ва мураббийликни бошлаши ҳақида News

Нодир Элибоев спортга қайтиши, оилавий шароити ва мураббийликни бошлаши ҳақида

Яқинда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ардус" аъзоси ҳисобланган Нодир Элибоев футзалчилик фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.

Шу муносабат билан Элибоевни офисимизга таклиф қилиб суҳбатга чорладик. Қуйида ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

ФУТЗАЛГА КИРИБ КЕЛИШИ ВА ФАОЛИЯТИ

2005 йилда савдо соҳасида ишлаб юрган пайтимда бир дўстим мини футбол бўйича турнир бўлаётганини ва унинг жамоаси учун ўйнаб беришимни сўради. Бу мусобақа Ўзбекистон кубоги бўлиб чиққан ва унда биз "Найтов" ҳаваскор жамоаси таркибида тўп тепганмиз. Ўшанда таркибимизда бугунги кунда "Бунёдкор" аъзоси ҳисобланган Жавлон Иброҳимов ва унинг акаси ҳам бор эди. Кубокда яхши иштирок этганмиз ва ўша пайтдаги футзал мураббийлари мени чақиришган. Ўша пайтда "Ардус" ва "Строитель Зарафшон" жамоалари бўларди. Александр Коралев мени "Строитель"га таклиф этган ва мен бу таклифни қабул қилганман. Икки йил ана шу мураббий қўлида ўйнадим, кейин у клубдан кетди. Унинг ўрнига ёрдамчиси Искандар ака Маҳмудов мураббий бўлдилар ва улар билан ҳам ишладик. 2007 йилда Баҳодир Аҳмедов ва Николай Одушев ўйнайдиган "Пахтачи" жамоасига ўтдим. "Пахтачи"дан кейин яна "Строитель Зарафшон"га қайтдим. 2009-2011 йилларда "Бунёдкор"да, 2011-2012 йилги мавсумда "Ардус"да, 2012-2013 йили "Локомотив"да ўйнадим. 2013-2014 йилги мавсумни эса Қозоғистоннинг "Ўзеньмунайгаз" жамоаси таркибида ўтказдим. У ерга мени клуб бош мураббийи ўзбекистонлик Александр Петров чақирган эди. 2013 йил декабрь ойи охирларида касалликка чалиндим ва Тошкентга қайтиб келдим. Бу ерда даволанишим жуда ҳам жўзилиб кетди. Деярли бир ой давомида шифохонада ётдим. Тузалиб чиққанимдан кейин "Ўзеньмунайгаз" яна чақирди, лекин ўша пайтда ўзимга-ўзим спортдан кетаман деб қарор қабул қилиб бўлган эдим. Терма жамоа мураббийлари ва раҳбарлари ҳам кетишга ҳали эрта эканлигини айтишди, лекин мен футзални тугатиш ҳақида бир қарорга келганимни билдирдим.



Орадан кўп вақт ўтмай, сентябрь ойида Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоаси бошлиғи Холбек Йўлдошев мени таклиф қилди. Рад жавобини беришимга қарамай, машғулотларда қатнашмасам ҳам, ҳеч бўлмаса ўйинларга келиб жамоага ёрдам бериб туришимни сўрадилар ва футзалга қайтишимга қайсидир маънода сабабчи бўлиб қолдилар. "Дўстлик-AIN" таркибида ўйинларда иштирок этиб югуриб турдим. Кейин Пулпис (Хосе Мария Мендез) келди ва мени чақириб суҳбатлашди. Агар чақирса у учун қўлимдан келганча ҳаракат қилиб ўйнашимни айтдим. У эса шу гапни кутганини ва мени терма жамоага чақиришини айтди. Деярли ярим йил спортдан четда юрганим боис терма жамоада аввалига жуда ҳам қийин бўлди, икки баробар кўпроқ ишлашни бошладим. Чунки, жисмоний ҳолатим яхши эмас эди. Секин-аста яхши формага кириб бордим. Ўша йили "Ардус"га ўтдим, сабаби менга айнан Мендезнинг машғулотлари керак эди. Шу тариқа, мавсумни пойтахт клубида якунладим. Афсуски, "Ардус"да охиригача ўйнай олмадим. Сабаби, Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида шамолладим, мендаги касаллик билан эса бу умуман мумкин эмас эди. Шамоллаганим натижасида эски касаллик яна қўзғалди ва узоқ вақт қайта даъволанишимга тўғри келди. Лекин, иккинчи сафар бу жараён бироз осонроқ ўтганини айтишим мумкин. Сабаби, ўзим ҳам, шифокорлар ҳам нима қилишни билишарди. Ана ўша пайтда футзалчилик фаолиятимдаги орзуйим бўлган Жаҳон чемпионатида қатнашишдан умидим уздим. Шунга қарамай, Мендез мени яна терма жамоага таклиф қилди ва машғулотларга зўр бердим. "Олмалиқ" клубининг клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига кетиши менга қўл келди десам ҳам бўлади. Сабаби, терма жамоанинг асосий ўйинчилари олмалиқликлар билан мусобақага йўл олди ва биз Тошкентда ёш футзалчилар билан машғулот ўтказдик. Айнан ёшлар билан бирга формага кириб олдим.

ТЕРМА ЖАМОАДАГИ ЎЙИНЛАРИ

Терма жамоа билан яхши кунларимиз ҳам, ёмон кунларимиз ҳам бўлди. Ёмон кунлар сифатида 2012 йил БААнинг Дубай шаҳрида ўтган Осиё чемпионатини айтишим мумкин. Ўша қитъа биринчилиги мундиалга йўлланма берар эди. Биз мусобақага жуда яхши тайёргарлик кўрдик ва йўлланмани қўлга киритишимизга ишонардик. Ўйин жиҳатидан бунга қодир эдик. Афсуски, биринчи турда Қувайт билан ўйиндаги дуранг бизни якунда 2012 йилги Жаҳон чемпионатидан маҳрум этди.

Яхши кунларимизга келсак, 2010 ва 2016 йиллардаги Тошкентда ўтган Осиё чемпионати баҳслари. Чунки, ўз уйингда бутун халқ ва мухлислар кўз ўнгида ўйнаш бошқача бўлади. Бу нарсани фақатгина майдонга тушганингизда ҳис қиласиз. Бу ҳолатни сўз билан тасвирлаб бериш қийин, мухлисларимизнинг қай даражада қўллашларини ҳис этиш учун майдонда бўлиш керак.



Бундан ташқари, 2007 йили Макаода ўтган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларидаги иштирокимизни ҳам яхши хотиралар билан эслайман. Ўшанда, асосий таркибимиз Бразилиядаги Гран-прига йўл олгани боис, Макаога асосан иккинчи таркиб борганмиз. Шавкат Абдураимов бош мураббийлигида Осиё ўйинларининг бронза медалларини қўлга киритганмиз. Макаодаги мусобақа мен, Шуҳрат Тожибоев ва Жавлон Аноров учун катта тажриба бўлган.

"ТЎРТЛИК"ДАГИ ЭНГ ЯХШИ ЖАМОАДОШЛАРИ

Терма жамоадаги фаолиятимни ярмидан кўпида бир хил тўртликда ҳаракат қилганмиз. 2009 йилдан 2016 йилгача Шуҳрат Тожибоев, Дилшод Ирсалиев, Артур Юнусов ва мен битта тўртлик бўлиб ўйнаб келдик. 2016 йилда эса Мендез тўртликларни бироз ўзгартирди.

ОИЛАВИЙ ШАРОИТИ ВА СПОРТГА ҚАЙТИШИ

Катта футбол билан шуғулланиб юрганман, лекин ишлаб кетишимга сабаб бор эди. Оилавий шароитимиз туфайли ишлаб пул топишим керак эди. Ўша пайтларда футболчиларнинг моддий ҳолати ҳозиргидек эмас эди. Тахминан, 22 ёшгача номингизни чиқаргунингизгача пулсиз юришингизга тўғри келарди. Ҳозир эса ёш футболчиларга ҳам, агар у иқтидорли бўлса яхши шартномалар таклиф қилишяпти. Олдин эса вазият бошқача эди, шунинг учун 16 ёшимдан ишлашни бошлаганман.

Ана шундай вазиятда онам асосий суянчиғим бўлдилар. Футзалга қайтишимга ҳам онам сабабчи бўлганлар. Агар онам бўлмаганларида аниқ айта оламанки, Олий ўқув юртида ҳам ўқимасдим, мини футболга ҳам кириб келмаган бўлардим. Сабаби, ўша пайтда тайинли ишим бор эди, онам эса ҳеч нарсани ўйлама, пул топишинг ҳам шарт эмас, спортга қайт ва бориб машғулотларингда қатнашавер деб мени қўллаб-қувватлаганлар. Чунки, додамиз ва отамни мени футболчи бўлсин деган орзулари бўлган. Мени Сайфиддин Эрматовга олиб боришган ва уларни қўлларида шуғулланганман. Тақдир чархпалаги билан футболдан кетганимдан кейин мини футболга кириб келишимда онам асосий сабабчилар.



МУРАББИЙЛИКНИ БОШЛАШИ

Футзалчиликни тугатиш ҳақидаги қароримдан кейин "Ардус" президенти Жаҳонгир Усмонов мени клубда катта мураббий лавозимига таклиф қилдилар. Бу таклиф мен учун яна бир имконият деб ўйлайман, сабаби, бу меҳримиз тушган касб. Мендез эса дунёдаги энг кучли мураббийлардан бири, унга ёрдамчи бўлишга рад жавобини берсам, кейинчалик афсусланишимни билдим ва таклифни қабул қилдим.

СЎНГГИ СЎЗ

Футзалчилик фаолиятимда ҳеч нарсадан афсусланмайман, нимани мақсад қилган бўлсам, ҳаммасига эришдим. Клублар ўртасида ҳамма нарсани кўрдим, терма жамоа билан тарихда биринчи маротаба Жаҳон чкмпионатида иштирок этдим.

Ўйлайманки, биздан кейинги авлод биздан ҳам яхшироқ натижалар қайд этишади. Натижа ортидан эса ўз-ўзидан мухлислар ҳам кўпайиб боради, футзалимиз ҳам янада ривожланади. Мухлисларимиз эса ҳар доимгидек қўллаб-қувватлаб туришсин.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика