Latest news

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  164 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Неъматилло Қуттибоев: "Хато қилган жазосини олади" News

Неъматилло Қуттибоев: "Хато қилган жазосини олади"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Қизиқарли ўйин бўлди. "Шўртан" ўтган турда "Машъал"га қарши баҳсдан сўнг бизга қарши жиддий тайёргарлик кўриши аниқ эди. Тўғрисини айтганда, бугун мезбонлар биздан кўра яхшироқ ўйнашди.


- Бугун "Арал" қайси чизиқда яхшироқ ўйин намойиш этди?


- Ҳимояда яхшироқ ўйнадик. Биринчи бўлимда 25 дақиқа яхшироқ ўйнадик. Кейин мезбонлар ўйинни кучайтиришди.


- Голдан сўнг қарши ҳужумда жамоа рақибни тутмоқчи бўлди. Бироқ хато эвазига гол ўтказиб юборди деб ҳисоблайсизми?


- Йўқ, хато эмас. Бу рақиб ҳужумчичисининг маҳорати эвазига юзага келди. Аслида голли вазият эмасди, кутилмаганда тўпни олдириб қўйдик.


- Бош билан кескин кураш юзага келгандаги вазиятни қандай баҳолайсиз?


- Ҳар икки жамоа вакили бирдек ҳаракат қилди. Бу билан ўз футболчимни оқламоқчи эмасман. Бироқ менга кўринишича, ҳар икки футболчи ҳаракатни бир вақтда бошлади.


- Қизил картчочкага муносабатингиз?


- Тўғри берилди деб ўйлайман. Хато қилган жазосини олади.


- "Насаф" жамоаси ҳимоячиси Жавоҳир Отамуродов билан шартнома имзолагандинглар. Шу йигит кўрсатаётган ўйин ҳақида фикрингиз?


- Жавоҳир бизларга кеч қўшилди. Ҳозир унда жисмоний ҳолати яхши эмас. Кўраяпмиз, у жамоамизда ўйнаб кета олади.

Rating:    

Comments

   
09 apr 05:37:42
Ko'k bo'rilar
Арал бундан кейин хеч бир жамоага ютказмайди, Коракалпогистон бош жамоаси суперлигада уйнашга лойик.
championat.asia
Яндекс.Метрика