Latest news

10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  0 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  6 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  5 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  4 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  17 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  10 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  18 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  32 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  181 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  8 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  8

"Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж + Сирожиддин Қўзиев ва Шерзод Каримов билан интервью News

"Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж + Сирожиддин Қўзиев ва Шерзод Каримов билан интервью

Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси иккинчи даврага ҳозирликни Тошкент шаҳрида олиб бормоқда.

Кечадан эътиборан машғулотларга киришган жамоа аъзолари пойтахтимизда жойлашган "Бунёдкор" академияси майдонида шуғулланмоқда. Машғулотларда футболчилар жисмоний жиҳатдан тикланиш машқларини олиб боришди.

Виталий Левченкога бевосита яқиндан Владимир Ежуров, Анвар Норқулов кўмаклашяпти. Дарвозабонлар билан эса Фарруҳ Бердиев шуғулланмоқда, дея оламиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Милан Чирич 10 июль куни клуб ихтиёрига етиб келади. Жамоани айни пайтга қадар Марко Шарич расман тарк этган. Шаҳзод Убайдуллаев ва Аброр Исмоилов маълум бир сабабларга кўра клуб билан бирга эмас. Бу ҳақида батафсил яна хабар берамиз. 

Championat.asia мухбири Абдулазиз Искандаров бугун бўлиб ўтган машғулотлар аввалида биринчи даврада "Нефтчи" тўпурари бўлган Сирожиддин Қўзиев ҳамда Шерзод Каримовнинг фикрларини тинглади. 

"Биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Буни турнир жадвали ҳам айтиб турибди. Худо хоҳласа вазиятни ўнглашимизга ишонаман. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирда янги мураббий қўл остида тайёргарлик кўряпмиз. Ортда қолган ўйинларда ҳужумчиларимиз ҳам борларини беришди. Лекин омад келмади. Голларим билан жамоамга фойдам тегса хурсанд бўламан. Муҳими жамоа ғалабаси. Виталий Левченко билан энди иккинчи кун ишлашимиз. Олдинда расмий ўйинларга қадар вақт бор. Машғулотларда астойдил ишлаймиз",- дейди Сирожиддин Қўзиев. 

"Барибир жароҳат ва йўқотишлар ўз сўзини айтди. Ютадиган ўйинларда мағлубиятга учрадик. Кетма-кет очко йўқотишлардан сўнг жамоани ўзига келиши қийин бўлди. Ўйлайманки, олдиндаги баҳсларда хатоларни такрорламаймиз. Айни пайтда раҳбарият, мураббийлар штаби ўзгарди. Фарғона футболини юқорига кўтаришимиз керак. 

Кам ўйин амалиёти берилганидан хафа эмасман. Сабр қилиб чидадим. Ўз имкониятимни кутдим. Танаффусда ўз устимда ишлаб иккинчи даврада яхши ўйинларимни кўрсатаман, деб ўйлайман. Тез кунларда майдонда кўриниш бериб қоламан",- дейди Шерзод Каримов.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика