Latest news

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  5 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  10 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  26 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  1 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

“Нефтчи” – “Бухоро”: 48-учрашувга Фарғона мезбонлик қилади News

“Нефтчи” – “Бухоро”: 48-учрашувга Фарғона мезбонлик қилади

Олий лигамизда кўп сонли ашаддий мухлисларга эга бўлган “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари 27-турда яна тўқнаш келишмоқда.

Янги мавсум аввалида ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирган ва анча рақобатдош жамоа шакллантирган бухороликлар бу йилги мавсумда мазмунли ўйин ва ижобий натижалар қайд этишмоқда. Олий лига-2016нинг етакчи жамоаси 27-турда Фарғонада меҳмон бўлади. Қуйида ушбу рақибларнинг ўзаро ўйинларига доир маълумотларни келтириб ўтамиз.
 
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР:

Миллий футболимизда ўз ўрнига эга бўлган “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари Олий лигада 47 марта ғолиблик йўлида кураш олиб боришган. Мазкур рақибларнинг ўзаро статистик маълумотларида “Нефтчи”нинг ижобий натижаларига гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ўтказилган учрашувларнинг 34 тасида Андрей Фёдоров шогирдлари ўз зафарларини нишонлашган. Жамшид Саидов бошчилигидаги бухороликлар эса 11 марта “Нефтчи”ни уч очкодан қуруқ қолдиришган. 2 та баҳсда  томонлар дўстлик кўчасини танлашган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 97:40. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 104 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.Энг йирик ҳисоблар ҳақида гап кетганда, “Нефтчи” Олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ УЧРАШУВ:

Ушбу мавсумда “Нефтчи” ҳамда “Бухоро” клублари ўртасидаги илк ўйин Бухоро шаҳрида ўтказилди. Равшан Эрматов ҳакамлик қилган беллашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришишган. Баҳс тақдирини Баҳодир Пардаев ҳамда Азиз Ибрагимовлар томонидан киритилган тўплар ҳал этган. 2:0.

ФАРҒОНАДАГИ ЎЙИНЛАР:  

Статистика шуни кўрсатадики, бухороликлар Фарғонада хеч қачон “Нефтчи”ни юта олишмаган. Умуман олганда “Бухоро” учун Водий клуби уйидаги учрашувлар омадсиз кечган. Андрей Фёдоров шогирдлари ўз майдонларида бу рақибни мунтазам мағлуб этиб келмоқда. 2015-йили “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Бухоро” баҳсида ҳам фарғоналиклар Акмал Холматов муаллифлик қилган гол эвазига уч очкони расмийлаштиришган.

Фарғонада ўтган сўнгги олти учрашув:

2015 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0
2014 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0
2013 «Нефтчи» – «Бухоро» 1:0
2012 «Нефтчи» – «Бухоро» 3:1
2011 «Нефтчи» – «Бухоро» 2:0
2009 «Нефтчи» – «Бухоро» 3:1

НАВБАТДАГИ БАҲС:


“Бухоро” жамоаси Фарғона сафари олдидан ишончли натижа қайд этди. Саидов жамоаси 26-турда Тошкентнинг “Локомотив” клубини мағлуб этди. Умуман олганда, бухоролик футболчилар Водийга яхши кайфиятга етиб келишмоқда. “Нефтчи” эса ўтган турда Қўқон жамоасидан мағлуб бўлди ва навбатдаги уй учрашувида мухлислар улардан ғалаба қозонишни талаб этишлари аниқ. Айнан шу омилларни инобатга олсак, “Истиқлол”да анча қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлиши таҳмин қилиш мумкин.
 
“Нефтчи” (Фарғона) – “Бухоро” (Бухоро)
29 октябрь 2016. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).


“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика